май 26, 2020 18:32 Asia/Tashkent
  • Марс суратларидаги энг ғайриоддий нарсалар (фотожамланма)

Йўлдошлар ва марсоходлар ёрдамида олинган замонавий суратлар ўта тиниқлиги билан ажралиб туради, шунинг учун уларни нафақат олимлар, балки шунчаки қизиқувчан инсонлар ҳам ўрганиши мумкин, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Марс юзаси бетартиб тўзғиб ётган тошлар, қум ва тупроқдан иборат, шунинг учун ҳар бир суратда Ердаги бирор буюмни эслатувчи нарсаларни кўриш мумкин.

Айримлар бу топилмаларга ҳар доим тушунтириш топиб, уларнинг асосида турли «кашфиётлар» қилади. Аслида эса бу шунчаки ўхшашлик.

Ушбу суратда қошиқни эслатувчи улкан тошни кўриш мумкин.         
Бу суратда аёллар кўйлак кийган аёлни кўришган. Бироқ катта ўлчамдаги тош ана шундай иллюзияни келтириб чиқаради. 
1976 йилда Марсда олинган сурат. Унда инсон юзини эслатувчи тошлар акс этган.       
Сайёранинг навбатдаги тасвирида эса янги Ассурия императорларидан бирини кўришган. Аслида эса бу навбатдаги тош. 
Марс юзасидаги черникани эслатувчи майда тошлар.      
«Космик ўрмон мевалари» узоқдан шундай кўринади.      
Ушбу суратдаги тошнинг ялтироқ юзаси туфайли уни олтин бўлагига ўхшатишган. Аслида эса у никел метеорит бўлаги бўлиши мимкин. 
Инсон тос суяклари қолдиқларини эслатувчи тошлар.       
Марс юзасида кўринган пластик парчаси. Бу эса ростан ҳам пластик бўлиб, у Curiosity марсоходининг таркибий қисми.

 

Ёрлиқ

Шарҳ