июн 04, 2020 14:47 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Америка янги ҳаракатлари фош этилди

Стратегик ушбу ҳавзада Американинг ҳарбий ва сиёсий сўистеъмол ҳаракатлари ҳақида Марказий Осиё сиёсатчилари ва ОАВ -нинг ифшогарликлари оқибатида энди Қирғизистонда америкалик ОАВ-нинг мухбирлари порахўрлик мавзўсининг фош этилиши билан Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатида Ғарб давлатларига қарши яна бир салбий ҳодисанинг юз бериши сабабига айланди.

Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси тергов бўлимининг бошлиғи Согин Самиддин бу ҳақда "Озодлик Радиоси"-нинг қирғиз бўлимидаги мухбирларининг порхўрликларини фош этди. 

 

Сагин Самиддин Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида, Американинг Озодлик Радиоси номли радионинг журналистлари Қирғизистон давлатининг божхона бошқармаси раисининг собиқ ўринбосари Раҳим Матраимовни бадном қилиш мақсадида 100 минг доллар пора олиш зимнида, радиода унга қарши бир қатор дастурларни эфирга узатиб, кейин Европага қочиб кетишди,-деб эълон қилди. 

Ғарб ОАВ, айниқса Озодлик Радиосида ишлайдиган журналистлари Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа республикаларида давлат амалдорлари ва сиёсатчиларинирнрг шахсиятига зарар етказиши ва оммавий афкорни ташвишга солишлари биринчи марта эмас. 

Ҳақиқат шундаки, Америкага  боғлиқ бўлган оммавий ахборот воситалари ва бошқа айрим Ғарб давлатлари, айниқса Америка Конгресси томонидан молиялаштириладиган Озодлик радиосинингнинг журналистлари  бундан олдин ҳам Эрон, Россия ва Хитойдан қурқитиш мақсади билан  кенг қамровли ва ёлғон таблиғотлар олиб беришган. 

Аммо бу таблиғотлар бўйича нашр этилган далиллар шуни кўрсатдики, Ғарбнинг ОАВ  тарқатган хабарлари одатда Америка давлати билан олдиндан аниқланган мақсадлар асосида ёритилади. Масалан: ўтган октябр ойида Тожикистонда ўтказилган йиғилиш пайида Озод Радиоси ўз муўкулотларини ҳал этиш ва Душанбе давлатига босим ўтказиш мақсади билан янги ҳужумни бошлади. Бу радионинг тожик тили бўлими Душанбеда Эрони режимини танқид қилувчи шахсларга Тожикистон мизбонлик қилди номи остида нашр этган хабарида Душанбе йиғилишининг ўтказилишига ишора этиб, Душанбе саммитида Эронга киришлари ман этилган Эрон Ислом Жумҳурияти тизимининг бир гуруҳи мухолифлари иштирок этишди,-деб эълон қилди. 

Тожик эксперти Парвиз Мулложонов

Бу сохта хабарга ҳатто тожик экспертлари аксиламал кўрсатишди. Масалан: Машҳур тожик экспертларидан бири Парвиз Мулложонов шундай фикр билдиради: "Эрон буюк мамлакатдир ва катта мушкулотларга эга. Бундай мавзўлар Эрон давлати учун аҳамияти йўқ. Эрон ҳатто Душанбеда октябр ойида ўтказилган йиғилишларни таҳлил этиш ва бу йиғилиш ҳамда бунга ўхшаш йиғилишларга аксиламал кўрсатишга  Эроннинг вақти йўқ.

Россия ва Хитойга нисбатан бунга ўхшаш таблиғотлар  Американинг Озодлик номли радиосида турли шаклда олиб борилади. 

Хитой Қирғизистон ерларини ўзиники деб билади. Шунинг учун Қирғизистон халқига қарши сиёсат олиб боради. 

Бу ҳақиқатга аҳамият бермаслик мумкин эмаским, Американинг Қирғизистондаги барча ташкилотлари Хитойдан қурқитиш жараёни кенгайиши мақсадида сайъ-ҳаракат олиб боришади. Табиийки, Хитойдан қурқитишни кенгайтиришдан ушбу ташкилотларнинг мақсади "бир йўналиш ва бир белбоғ" ва бунга ўхшаш дастурлар лойиҳаларини тўхтатишдан иборатдир. Бу дпастурларни ижро этиш учун минтақада Американинг нуфузи кўзга ташланадиган даражада камаяди.

Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси

Бу ҳақда бугун 4 июн куни Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси бир баёния нашр этиб, Қирғизистонда Россия ҳарбий базаси ҳақида нашр этган хабарига ишора этиб, айрим зўравон қудратлар Марказий Осиёдаги ушбу мамлакатнинг оммавий афкорини ўзгартириш учун олиб бораётган сайъ-ҳаракати ҳақида хабар берди. 

Россиянинг Бишкекдаги элчихонаси баёниясига кўра, Россия давлатига Қирғизистоннинг Кант шаҳридаги базанинг ер-ҳудудларининг моликиятини бериш ҳақида бутунжаҳон интернет тармоқларида нашр этилган барча маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмасди ва бу амал эса оммавий афкорни чалғитиш мақсади билан амалга оширилган. 

Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида Америкага боғлиқ ОАВ -нинг олиб борадиган таблиғотлари Америка давлати бошқа томондан давлатларни босим остига қуйиш ва Марказий Осиё республикаларининг оммавий афкорини гижгижлантириш учун амалга оширилади.  Шу жумладан айтиш мумкинки, ноқонуний равишда мухолиф жараёнларни пул билан таминлаш ва рангли Инқилобларни вужудга келтиришга ишора этиш мумкин. 

Ёрлиқ

Шарҳ