июл 01, 2020 19:52 Asia/Tashkent
  • Ақшнинг 655-рейсга уюштирган машъум ракета ҳужуми

1988 йилнинг 3 июл куни  Эронэйр ширкатининг  йўловчи самолёти Бандар Аббос аэропортидан Дубайга учиб кетди, аммо... ҳеч қачон ўз манзилига етиб бормади.

Эронэйр ширкатининг 655 сонли мусофир ташувчи самолёти  Форс кўрфази сув ҳудудлари,  "Ҳангом" ороли яқинида америкалик тажовузкор ҳарбий кемаларнинг ҳужумига учраб,    қулаб тушди.

Американинг жиноятчи кучлари томонидан    Винсенс ҳарбий кемасидан отилган  2 ракета   билан   уриб туширилган  бу самолётда 290 нафар йӯловчи  ва экипаж аъзолари бор эди. Аёл, эркак, ёшлар ва болалардан иборат бўлган бу йӯловчиларнинг барчаси  шаҳодатга етдилар. Шафқатсиз террорчилик ҳужуми натижасида   13 ёшга етмаган 69 нафар бола, 53 нафар аёл ва 42 нафар хорижий мамлакатлар, жумладан Югославия, Покистон,  Ҳиндистон ва араб мамлакатлари фуқаролари, жумладан Покистоннинг Ҳарбий аташеси оила аъзолари билан қурбон бўлишди.

Америка томони бу фожеани кема капитанининг хатоси, дея шарҳлади. Аммо капитанга хатоси учун орден бериладими?-- деган саволга ҳалигача жавоб беролмаяпти.

Америка Қўшма Штатларининг бугунги кунда халқаро оммавий ахборот воситалари нигоҳидан пинҳон қолмаган   инсон ҳуқуқлари бузилишлари узун  рўйхати мавжуд. Ҳатто АҚШ оммавий ахборот воситалари Қўшма Штатларнинг дунёдаги хатти-ҳаракатларидан хижолат чекишади ва бунинг учун ўзларини айблашади. Зеро, сўнгги йилларгача уларнинг барча саъй-ҳаракатлари Америкадаги инсон ҳуқуқларининг   сохта қиёфасини намойиш этишга қаратилган эди. Ақшнинг Яман, Фаластин, Ироқ ва Суриядаги инсон ҳуқуқларини поймол этувчи ва болаларнинг қотили бӯлган режимларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаши ҳозирда жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолмаётган ҳақиқатдир.

3 июл фожиаси ҳам бундан мустасно эмас. Ҳар йили АҚШнинг инсониятга қарши даҳшатли жиноятлари ҳақида янги-янги хабарлар тарқалаётган бир пайтда    ушбу фожиа қурбонлари хотираси нишонланади. Эрон халқига нисбатан Америка йиллар давомида золимларча санкцияларни қӯллаб келяпти. Эндиликда бу улуғ мамлакат Қўшма Штатлар иқтисодий терроризмининг биринчи рақамли нишонига айланган. Бу санкциялар кейинги икки йил давомида анча кучайтирилди. Қизиғи шундаки, золимларча бу санкцсиялар   ўнлаб йиллар давомида бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари иддаосини қилиб,  асосий инсон ҳуқуқларини бузаётганлар томонидан амалга оширилади.

Қўшма Штатларнинг 3 июл куни содир этган  очиқ жинояти, бу АҚШнинг минтақадаги ҳарбий иштироки самараларидан биридир; Бу фожеа дунё халқларининг тарихий хотирасидан ӯчадиган, унутиладиган ҳодиса эмас.

"1988 йил 3-июл куни АҚШ Эроннинг йўловчи самолётини уриб туширган ва 290 кишини ўлдирган",-- деб ёзди Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф твиттерда. Жиноятчилар жазо ўрнига медал олишди. 2016 йилда, Баржом келишувидан   сўнг, 200 та Boeing, Airbus ва ЕТР самолётларини Эронга сотиш учун лицензиялар берилди. 2018 йилда АҚШ ҳатто  Boeing ширкати  ҳали бирорта самолёт етказиб бермасидан барча лицензияларни бекор қилади. Мақсад аниқ: тинч аҳоли."

Америкалик жиноятчилар томонидан Эрон самолётининг уриб туширилиши, ҳақиқатан ҳам, жаҳон мустабид тузумларининг жанг майдонида ироқлик босқинчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  Эрон Ислом Республикаси билан очиқдан очиқ  қарама-қаршиликнинг яна бир кӯриниши эди.   Ҳалокатдан кейин АҚШ расмийлари кечирилмайдиган жиноятни оқлаш учун қарама-қарши сабабларни келтирдилар ва ӯзларининг бу ёвуз қилмишларини   оқлашга интилдилар. Бироқ, Vincennes ҳарбий кемаси энг замонавий радар ва компютер тизимлари билан жиҳозланганлиги, шунингдек, учиб келаётган самолётнинг тури  ва ўзига хос хусусиятларини аниқлаш имкониятига эга эканлигини эътиборга олсак,   бу ҳодисанинг хато эмас, балки яққол душманлик эканлиги маълум бўлади.

Ушбу жиноят, АҚШ ҳукумати томонидан содир этилган бошқа жиноятлар қатори, жаҳон мустабидлик тизимининг жиноятлари қора дафтарига қайд этилди ва шармандали қора доғ сифатида АҚШнинг террорчилик ва жиноий ҳаракатлар рўйхатига қўшилди. Америка Қўшма Штатларининг Эрон йӯловчи самолётига ракета ҳужуми ва ундан сӯнг ёлғон тарқатишлари бу мамлакатнинг халқаро инсон ҳуқуқларини ӯйинчоққа айлантирганини кӯрсатди. Бу жараёнда жамоатчилик фикрини чалғитишди ва дунёнинг баъзи давлатлари ўзларининг бефарқлиги билан Қўшма Штатлар учун ёлғончиликни  давом эттириш имкониятини яратишди.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ