июл 02, 2020 15:57 Asia/Tashkent
  • Остона саммити Сурия миллий ҳукумати, мустақиллиги ва тинчлигига кафолат беради

Эрон ислом Жумҳурияти президенти Теҳрон мезбонлигида ўтган Остона тинчлик жараёни раҳбарларининг видео-йиғилишида Остона тинчлик жараёни Сурия бўҳронини тинчлик йўли билан ҳал этишга кўмак бериш учун мувафаққиятли ягона жараёндир,-деб айтди.

Ҳасан Руҳоний чоршанба куни аср пайтида, ўтказилган "Остона тинчлик жараёни"  мамлакатларининг раҳбарлари вертуал йиғилишида, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти ражаб Тайиб Эрдўғонга хитоб айлаб, Остона жараёни кўп мувафаққиятни қўлга киритдиким, уни муҳофазат этиш ва кенгайтириш Остона жараёнига каофлат бурвчи мамлакатлар сифатида учта дўст ва қўшни мамлакатларнинг вазифасидир,-деб таъкидлади.

Остона жараёни Эрон ислом Жумҳурияти ташаббуси ва Россия ва Туркиянинг ҳамкорлиги билан 2017 йили январ ойида шаклланди ва ушбу жараённинг кафолати бўлган учта мамлакатнинг мунтазам равишдаги маслаҳатлашувлари оқибатида Сурия бўҳрони тинч йўл билан ҳал этиш йўлида қарор олди. 

Остона жараёни Америка ва европаликлар иродасидан ташқари фаолият қиладиган жараёндир ва Сурия бўҳрони бўйича Эрон, Россия ва Туркиянинг муштарак сиёсат ва қарашга эга бўлишлари ва ушбу мамлакатнинг ер яклихтликлари ва миллий ҳукуматини муҳофазат этишни ҳимоят этишлари конструктив ва ижобий жараёндир.

Терроризмга қарши курашиш, сурияликлар ўз тақдирини ўзлари аниқлаши доирасида ушбу ўлка халқининг истак-хоҳишларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром зоҳир этиш ва ниҳоят терроризм билан қарши кураш олиб бориш жараёнида Сурия сарзаминининг ҳокимиятини муҳофазат этиш Остона жараёни мамлакатларининг муштарак мақсадларидирким, бугунги кунда айрим ихтилофларга қарамай ишга ярайдиганини исботлади. 

Эроннинг фикрига кўра, Сурияда терроризм билан қарши курашиш тўҳри йўл бўлсада, аммо Суриянинг мустақиллиги ва миллий ҳокимиятини ҳурмат қилиш ҳам муҳим масала ҳисобланади ва бу масала террористик гуруҳлар билан қарши кураш олиб боришда диққат-эътиборга олиниши лозим. 

Бирлашган ва мустақил Сурия ва ноқонуний хорижий кучларнинг иштирокисиз муҳим масалага эътибор қаратиш нафақат ушбу мамлакатга осойишталикнинг ҳукмрон бўлишига кўмак беради, балки Сурияга қўшни бўлган мамлакатларнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига ҳам ёрдам беради. 

Сурия билан қўшни мамлакатларнинг хавфсизлиги муаммоларини баратараф этиш ва террористик гуруҳларга қарши амалга оширилган ҳар қандай сайъ-ҳаракатлар Димишқдаги марказий давлат билан ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштиришга эҳтиёж сезади ва ушбу масалада амалга оширилган ҳар қанда биртомонлама ҳаракат эса Сурия яклихтликлари, хавфсизлиги ва тинчлигига кўмак бермайди.

Ҳозирга қадар аъзо давлат раҳбарларининг ушбу жараён доирасида ҳамкор қилишга чорлаган масала бу Сурия ҳукуматига эътибор қаратиш билан терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш, суриялик-суриялик ечимининг самарадорлиги ва Суриянинг суверенитетини сақлаб қилишни таъкид қилиш масаласи ҳисобланади.  

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бу ҳақда Остона тинчлик жараёнига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг вертуал йиғилиши конструктив тарзда ўтди ва томонлар инсонпарварлик кўмаклар,сиёсий жараёнлар ва кескинликларни камайтиришга катта аҳамият қаратиб Остона тинчлик жараёнига аъзо учта мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни давом эттириш учун келишиб олишди,-деб изоҳлади.  

Эрон, Россия ва Туркия президентларининг мунтазам равишда маслаҳатлашувлар ўтказишлари шуни кўрсатадики, Сурия бўҳрони фақат сиёсий йўл билан ҳал этилади ва ушбу мамлакатда хорижий ҳарбий кучларнинг ҳузур топиши ва ҳар қандай аралашуви Сурия-Сурия ёндошувини тўлиқ ижро этилиши учун монеа яратади.  

Ёрлиқ

Шарҳ