июл 04, 2020 17:47 Asia/Tashkent
  • Мустақилликдан 29 йил кейин: Ӯрта Осиё мамлакатларининг ҳарбий қудрати

Совет Иттифоқи тарқалиб кеттгач, мустақилликка эришган жумҳуриятлар армия тузиб, ӯз ҳарбий қудратларини оширишга ҳаракат қилишди.

Бишкекда жойлашган “Марказий Осиё янгиликлари” - таҳлилий янгиликлар агентлиги Global Firepower Index томонидан тақдим этилган, 50 дан ортиқ омилларни ўз ичига олган барча статистик маълумотларни қамраган ҳисоботни эълон қилди.

Ушбу ҳисоботда қуйидагиларга эътибор қаратилди:  

  • - Ушбу баҳолашда ядровий қуроллар эътиборга олинмаган;
  • - ушбу баҳо мамлакатнинг географик хусусиятларини ҳисобга олади;
  • - Ушбу баҳолаш фақат қурол ва ускуналар миқдорини қамраб олмайди;
  • - Ушбу баҳолаш баъзи ресурсларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ҳисобга олади;
  • -Сув йўллари бўлмаган мамлакатлар денгиз флотининг йўқлиги сабабли ушбу баҳо бўйича салбий балл олишмайди;
  • - Ҳарбий-денгиз кучларининг чекловлари учун салбий балл белгиланади;
  • - Ва бу баҳо мамлакатнинг сиёсий ва ҳарбий раҳбариятининг хусусиятларини ҳисобга олмайди.

Юқоридагиларга асосланиб, ушбу рўйхатдаги давлатларни кўриб чиқамиз:

 

Ӯзбекистон

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий Осиё минтақасидаги энг қудратли кучлардан ҳисобланади. Мамлакат қуролли кучлари 1992 йил 14 январда ташкил этилган бўлиб, унга ҳарбий қўмондонлик ва назорат институтлари, қуруқликдаги кучлар, ҳаво кучлари, флот, миллий гвардия ва чегара қўшинлари киради.

Global Firepower Index маълумотларига кўра, мамлакатнинг ҳарбий даражаси ҳар йили сўров ўтказиладиган 138 мамлакат орасида 52-сига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг умумий ҳарбий бюджети 975 миллион долларни ташкил этади. Мамлакат қуролли кучларида 50 минг шахсий таркиб мавжуд. Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларида 79 та вертолёт, иккита ўқув самолёти, 25 та ҳарбий вертолёт, 18 та самолёт, 66 та қирувчи самолёт ва 20 та ҳужум самолёти мавжуд.

Ўзбекистон армиясининг қуруқликдаги кучлари   420 танк, 137 артиллерия ускунаси, 1215 зирҳли техника ва 98 ракета проекторига эга.

 

Қозоғистон

Қозоғистон қуролли кучлари 1992 йил 7 майда, мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг буйруғи билан тузилган. Қуролли Кучлар қўмондонлиги ва назорати штаблари таркибига ҳарбий қўмондонлик ва назорат институтлари, қуруқликдаги кучлар, ҳаво мудофааси кучлари, денгиз кучлари, ҳаво кучлари, зарба бериш кучлари, ҳарбий мактаблар, ҳарбий илмий институтлар ва бошқа ташкилотлар киради.

Ҳарбий қобилияти бўйича Қозоғистон 138 мамлакат орасида 63-ўринни эгаллайди. Мамлакат ҳарбий бюджети 4 миллиард долларни ташкил этади ва Қозоғистон қуролли кучларида 135 минг киши фаолият юритади.

Қозоғистон ҳаво кучларида 76 та ҳарбий самолёт, 18 та ўқув самолёти, 39 та ҳужум самолёти, 71 та самолёт, 18 та қанотли самолёт ва 18 та ҳужум вертолёти мавжуд.

Шунингдек, Қозоғистон армиясининг қуруқликдаги кучлари  таркибида 650 та танк, 300 та артиллерия ускунаси, 800 та зирҳли техника ва 100 та ракета проектори бор.

Аммо мамлакат флотида фақат 14 та патрул катери ва иккита мина изловчи кема  мавжуд, холос.

 

Туркманистон

 

Туркманистон қуролли кучлари 1992 йил 28 январда ташкил этилган. Ушбу кучларга бошқарув институтлари, қуруқликдаги кучлар, ҳаво ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, денгиз флоти, чегара қўшинлари ва бошқа институтлар киради.

Туркманистон ҳарбий имкониятлари бўйича 138 мамлакат орасида 77-ўринни эгаллайди. Мамлакатнинг ҳарбий бюджети 200 миллион долларни ташкил этади ва 22 минг киши Туркманистон Қуролли кучларида хизмат қилади.

Туркманистон ҳарбий-ҳаво кучларида 25 та вертолёт, 24 та ўқув самолёти, 20 та ҳарбий вертолёт ва 3 та самолёт мавжуд.

Мамлакат қуруқликдаги кучларида 712 танк, 269 артиллерия ускунаси, 2000 дона зирҳли техника, 116 ракета проектори ва 68 ўзиюрар артиллерия қисмлари мавжуд.

Шунингдек, Туркманистон денгиз флотида тўртта сув ости кемаси ва 20 қирғоқ ҳимояси кемалари мавжуд.

 

Тожикистон

Марказий Осиёдаги бошқа собиқ совет республикаларидан фарқли ўлароқ, Тожикистон собиқ Совет армиясидан ҳеч қандай қуролга эга бўлмаган. Мамлакат қуролли кучлари 1993 йил 22 февралда ташкил этилган.

Ушбу кучларга Қуруқлик кучлари, Ҳаво кучлари, Махсус кучлар, Ҳаво-ер  кучлари, Ҳаво мудофааси кучлари, Миллий гвардия ва хавфсизлик кучлари (ички ва чегара кучлари) киради.

Ҳарбий қобилияти бўйича Тожикистон 138 мамлакат орасида 94-ўринни эгаллайди. Мамлакатнинг ҳарбий бюджети 1,6 миллиард долларни ташкил этади ва 9000 киши қуролли кучларда хизмат қилади.

Тожикистон ҳарбий-ҳаво кучларида 20 вертолёт, тўртта ўқув самолёти ва олтита ҳарбий самолёт мавжуд.

Шунингдек, Тожикистоннинг қуруқликдаги кучларида 253 та танк, 90 та артиллерия ускунаси, 347 та зирҳли техника ва 128 та ракета-проектори мавжуд.

 

Қирғизистон

Қирғизистон қуролли кучлари 1992 йил 29 майда тузилган. Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаевнинг буйруғи билан жумҳурият ҳудудидаги Совет Иттифоқининг барча ҳарбий техника ва ҳарбий қисмлари Қирғизистон ихтиёрига ӯтказилди. Қирғизистон қуролли кучларига  қуруқликдаги кучлар, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, давлат чегара қўшинлари ва Қирғизистон миллий гвардияси киради.

Қирғизистон ҳарбий имкониятлари бўйича 138 мамлакат орасида 98-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг ҳарбий бюджети 20 миллион долларни ташкил этади ва Қирғизистон Қуролли кучларида 11000 киши хизмат қилади.

Қирғизистон ҳаво кучларида иккита вертолёт ва иккита ҳужум самолёти бор.

Шунингдек, мамлакатнинг қуруқликдаги кучларида 150 та танк, 141 та артиллерия ускунаси, 385 та зирҳли техника, 30 та ўзиюрар артиллерия ускунаси ва 21 та ракета проекторлари мавжуд.

Ҳозирги вақтда ушбу маълумотларга кўра Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги мудофаа бюджети энг катта, яъни Ўзбекистон мудофаа бюджетидан қарийб тўрт баравар кўп. Аммо унинг ҳарбий даражаси пастроқ. Жанговар учувчи ва Афғонистондаги уруш фахрийси Станислав Роговскийнинг сўзларига кўра:

"Афғонистон билан ташқи чегаралар, турли радикал ҳаракатлар ва улар бошдан кечирган аччиқ тажриба – буларнинг барчаси  рейтингни белгилашнинг мезонлари ҳисобланади. Шунингдек, қуролли кучларнинг сони  ва техник жиҳатдан тайёргарлиги бир оз фарқ қилиши мумкин,-- деди у.-- Бу ӯзига хосликлар  баҳолаш мезонига сезиларли таъсир кўрсатганини кўриш мумкин ".

Бироқ, Станислав Роговский таъкидлаганидек, минтақадаги мамлакатлар ўртасида зиддиятлар эҳтимоли катта эмас. Бу борада геосиёсат жуда муҳим аҳамиятга эга. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон қўшнилари билан ҳеч қандай тўқнашувларга дуч келмайди, чунки у кўплаб экспорт товарларини ишлаб чиқаради.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Марказий Осиё ва Қозоғистон институти бӯлим бошлиғи Андрей Грозиннинг сўзларига кўра, рейтинг ҳарбий операцияларга, шу жумладан янги техник тадбирларга тайёрлик даражасини баҳоламайди. Бу мавзу учувчисиз учоқлар, электрон уруш тизимлари орқали бошқариш ва илғор технологиялар билан боғлиқ бўлган барча нарсаларни ӯз ичига олади.   Умуман олганда, Ўрта Осиё мамлакатлари армияларининг техник жиҳозлари асосан Россия томонидан ишлаб чиқарилган ёки собиқ Совет армиясидан мерос олинган жиҳозлардир.

Аммо модернизация ҳақида гап кетганда, ҳарбий хизматчиларни эътиборсиз қолдирмаслик керак. Ҳақиқат шундаки, мамлакат ўз қуролли кучларини энг замонавий қурол-аслаҳалар билан жиҳозлаши мумкин, аммо уларни ким ишлатади?—бу жуда муҳим савол,-- дейди   Грозин.

 Афтидан, Марказий Осиё мамлакатлари ҳарбий кадрларни  юқори даражада тайёрлашга муҳтож.

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ