июл 07, 2020 15:21 Asia/Tashkent
  • Шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг шериклари террор қилиниши ҳодисасига сиёсий-ҳуқуқий баҳо берилади

Шаҳид Қосим Сулаймоний ва унинг шериклари террор қилиниши ҳодисасига сиёсий-ҳуқуқий баҳо бериш Эрон Миллий Хавфсизлик Кенгашининг кун тартибида.

Шу муносабат билан шанба куни Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши Котибиятида суд, сиёсий, хавфсизлик, разведка ва ҳарбий идоралар мансабдор шахслари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди ва  унда иш жараёнини тезлаштириш учун зарур қарорлар қабул қилинди.

Ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва халқаро масалалар бўйича ўринбосари Муҳсин Баҳорванд шаҳид генерал Сулаймоний ўлдирилишига алоқадор бўлган мансабдор шахслар ва ижрочиларнинг шахси аниқланганини эълон қилди ва яқинда қолган бир неча киши, шу жумладан АҚШ учувчисиз учоғи операторлари ҳам аниқланишини айтди.

Теҳрон прокурори Алқоси Меҳр яқинда юқори мартабали суд ходимларининг йиғилишида шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймонийнинг террор қилинишига оид иш бўйича кўрилаётган чораларга тўхталиб, деди: генерал Қосим Сулаймонийнинг террорига буйруқ берган, уни лойиҳалаштирган ва бажарган Американинг сиёсий ва ҳарбий ҳукумат аъзолари дохил  36 киши аниқланиб, уларга суд органлари томонидан Халқаро политсия томонидан уларни қӯлга олиш ёхуд қизил вазъият топшириғи содир этилган. 

Теҳрон прокурори уларга қарши қўйилган айбловларни "қотиллик" ва "террорчилик ҳаракати" дея таърифлаб, АҚШ президенти Доналд Трамп рўйхатнинг энг юқори поғонасида турганини ва унинг президентлик муддати тугаганидан кейин ҳам таъқиб қилинишини қўшимча қилди.

Жорий йилнинг 3 январ куни эрталаб, Ироқ ҳукумати таклифига биноан Ироққа борган Исломий инқилоб Соқчилар корпусининг Қудс кучлари қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний ҳамда унинг 10 нафар эронлик ва ироқлик ҳамроҳлари, жумладан  Ҳашад аш-Шааби кучлари бошлиғининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ӯтирган машиналар  нишонга олинди. Американинг Ироқдаги учувчисиз учоқлари томонидан амалга оширилган бу террорчилик амалиётида генерал Сулаймоний ва унинг барча ҳамроҳлари шаҳид бӯлишди.

АҚШ расмийлари ҳужум президентнинг буйруғи билан амалга оширилганлигини расман тасдиқладилар.

Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан бир давлатнинг мансабдор шахслари ва давлат арбобларига қуролли ҳужум қилиш ушбу мамлакат суверенитетига қилинган ҳужум деб ҳисобланади. Шу сабабли АҚШнинг Ироқ тупроғида ушбу қўмондонларга қарши террорчилик ҳаракати Ироқ ҳукумати томонидан ҳам таъқиб қилиниши мумкин.

Ушбу мақсадли суиқасд билан Қўшма Штатлар сўнгги йилларда ИШИД террорчиларига жиддий зарба берган командирларни нишонга олди.

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарининг вакили ва Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Шамхоний шанба кунги йиғилишда таъкидлаганидек, Терроризмга қарши курашда улкан қаҳрамонлик кӯрсатгани ва Американинг "аксилтеррор ҳаракатлари" пардаси ортидаги найрангларини фош қилганликлари учун АҚШ ва сионистик режимнинг шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ҳамда Абу Маҳди ал Муҳандисга нисбатан гина-адовати бор эди.

Шу нарса аниқким, АҚШнинг  2020 йилнинг 3 январ куни Ироқ тупроғида шаҳид генерал Сулаймоний ва унинг ҳамроҳларига қарата уюштирган ҳужуми давлат терроризмининг яққол намунаси ҳисобланади. Бу эса БМТ низоми, хусусан, унинг “Бирор-бир давлатнинг суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва сиёсий мустақиллигига қарши ҳар қандай куч ишлатишни тақиқлаш”ни кӯзда тутган  2-моддасининг 4-бандига зиддир.

Шу сабабли, АҚШ томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ва бу террорчилик ҳодисасида Америка йӯл қӯйган жиноят ўлчамлари халқаро сиёсий институтлар ва ташкилотлар томонидан кӯриб чиқилиши керак.  Эрон Ислом Республикаси бу мавзунинг  халқаро ташкилотларда кўриб чиқилишини кузатиб боради.

Адвокатлар ва суд идоралари экспертлари марказининг раҳбари  Али Баҳодури Жаҳруми бу ҳақда шундай фикрда: Бу мавзуда   жиноий ва ҳуқуқий тамойилдаги барча ҳужжатлар тўпланган.

Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши Котибиятида шаҳид Қосим Сулаймоний ва   ҳамроҳларининг террор қилиниши тўғрисидаги иш бўйича сиёсий-ҳуқуқий изланишлар шу йўналишда  давом этаётган тергов жараёнини тезлаштириш мақсадида ўтказилди.

 

 

Ёрлиқ