июл 08, 2020 18:03 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи тижорат бӯйича қўшма ишчи гуруҳининг илк йиғилиши

Эрон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ўртасида имтиёзли савдо шартномасининг амалга оширилиши Эроннинг қўшнилари билан иқтисодий алоқаларининг ривожланишига олиб келди.

Бу масала Эрон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи тижорат бӯйича қўшма ишчи гуруҳининг илк йиғилишида таъкидланди.

Эрон ва Евросиё иқтисодий иттифоқининг тижорат бӯйича қўшма ишчи гуруҳининг илк йиғилиши сешанба куни видеоконференсия шаклида  Эрон-Россия божхона ташкилоти расмийлари, Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий ва Евросиё иқтисодий комиссиясининг Россиялик  раиси иштирокида бўлиб ўтди. Бугунги дунё минтақавий иқтисодий ҳамкорликлар дунёсидир. Шу муносабат билан минтақавий коалицияларда фаол иштирок этиш ва қўшнилар билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш Эрон Ислом Республикаси ташқи сиёсатининг афзал йӯналиши ҳисобланади.

I

Эрон ва Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида вақтинчалик савдо шартномаси бўйича музокаралар 2018 йилнинг май ойида Қозоғистонда имзоланди. Евроосиё эркин савдо ҳудудига уч йиллик аъзолик муддати тугаши билан Эроннинг ушбу иттифоққа аъзолиги учун зарур замин яратилди. Эроннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши билан, биринчи босқичда, аъзо давлатларга Эроннинг 700 дан ортиқ товарлари учун тарифлар қарийб 80 фоизга туширилди.

Эълон қилинган статистик маълумотларга кўра Эрон ва Евросиё ташқи савдосининг 72 фоизини Эроннинг импорти, 28 фоизни эса Эрон экспорти ташкил этди. Евросиё Иттифоқи доллардан фойдаланишни камайтиргани сабабли миллий валютадаги савдо улушини 70 фоизга етказди. Экспертларнинг фикрига кўра, иттифоққа қўшилиш кўплаб иқтисодий манфаатларга эга. Эрон биринчи марта иқтисодий манфаатлардан ташқари сиёсий манфаатларга ҳам эга бўлган минтақавий ташкилотга аъзо бӯлди.

Аммо Марказий Осиё масалалари бўйича таҳлилчи Кузагар Колжининг фикрига кўра, иттифоққа қўшилиш натижасида жанубнинг баъзи босимини шимол ҳисобидан бартараф қилиш мумкин. Эрон Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо эмас, у  фақат иттифоқ билан уч йилга мӯлжалланган вақтинчалик имтиёзли савдо битимига эга. Агар иккала томоннинг мажбуриятлари аниқ бажарилса, ушбу шартнома эркин савдога айланади. "Шартноманинг аҳамияти шундаки,  биринчи марта иттифоқнинг бешта мамлакатининг жуда катта миқдордаги товарлари паст тарифларга, ҳатто нолга яқинлашади."

Евросиё иқтисодий иттифоқи - бу сармоя, савдо, хизмат ва товарлар ҳаракати эркинлиги каби баъзи мақсадлар кўринишида тузилган  йўл харитасига биноан Осиёнинг катта ҳудудида шаклланган энг самарали тузилмалардан биридир. Иттифоқ ҳудудидаги улкан табиий захиралар, шу жумладан нефт ва газ ҳамда дунё минерал ресурсларининг катта қисми, инфратузилма, йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш обектлари бу иттифоқни стратегик даражага олиб чиққан. Географик жиҳатдан Иттифоққа аъзо Россия, Қозоғистон, Белорусия, Арманистон ва Қирғизистон Шарқ ва Ғарб ӯртасидаги, ҳамда Европа Иттифоқи, Хитой, Ҳиндистон, Марказий Осиё ва Ғарбий Осиё ўртасидаги жуда муҳим геостратегик минтақада жойлашган. Шу нуқтаи назардан ушбу иттифоқ Ғарб ва Шарқ ӯртасидаги мушҳим транзит йўлагига айланиши мумкин. Эрон эса минтақадаги мавжуд магистрал йўлларни, хусусан, Буюк Ипак йўли, Осиё темир йўллари, трасика, Шимол ва Жануб йўлакларни мукаммаллаштиришда муҳим рол ўйнайди.

Умуман олганда,  ташқи сиёсатдаги кўп қиррали муносабатларга ва минтақадаги давлатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга эътибор қаратаётган Эрон учун ушбу иттифоққа аъзо бўлиш ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда фойдали имконият деб ҳисобланиши мумкин.

 

Ёрлиқ