июл 15, 2020 20:01 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғнинг баҳсли минтақасидаги можаролар

Тоғли Қорабоғнинг мунозарали минтақасида кескинликлар ва тўқнашувлар кучайган, сўнгги икки кун ичида содир бўлган  тўқнашувларда бир қатор озарбайжон ва арман ҳарбийлари ўлдирилган ва яраланган.

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал Карим  Валиев журналистларга, тӯқнашувларда  Озарбайжон армиясининг бир генерали, бир полковниги ва икки аскари ўлдирилгани ва яна тўрт аскар яраланганини айтди.

Икки мамлакат армиялари ўртасида Товуш минтақасида якшанба куни бошланган тўқнашувлар ҳозиргача давом этяпти. Озарбайжон ва Арманистон ҳукуматлари зудлик билан  баёнот чиқариб, муқобил томонни  оташкесим шартларини бузганликда ва тўқнашувларни бошлаганликда айблашди.

Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги можаро 1988 йилда бошланиб, 1991 йилда ҳарбий можарога айланди, натижада Тоғли Қорабоғ минтақаси ва қўшни еттита шаҳар арман кучлари назорати остига ўтди. Тоғли Қорабоғ можаросига алоқадор томонлар ўртасида 1994 йил май ойидан бери оташкесим эълон қилинган.

"Тўқнашув 13 июл, якшанба куни ушбу мунозарали ҳудуддан узоқда бошланган",-- Озарбайжон ва Арманистон кучлари ўртасидаги тўқнашувлар ҳақида хабар беради AFP.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бир неча кун олдин Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш бўйича музокаралар самара бермаганини айтди. Озарбайжон президенти Арманистон билан янги уруш бошланиши  мумкинлигини ҳам истисно қилмади.

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ӯз баёнотида Озарбайжон Республикаси Армияси томонидан оташкесим шартлари  бузилишини қоралади ва ушбу тӯқнашувда Озарбайжон Республикаси кучлари артиллериядан фойдаланган, натижада Арманистон чегара кучлари аксиламал кӯрсатган, дея иддао қилди.

Аввалроқ,   АҚШ ва сионистик режим икки мамлакат ўртасидаги можарони алангалатиш учун сиёсий ва хавфсизлик ҳаракатларини амалга ошираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.     Тоғли Қорабоғда можаро ва урушни давом эттириш минтақадан ташқари кучларнинг гиж-гижлаши туфайли вужудга келгани аниқ ва бу можаролар минтақанинг манфаатларига мос келмайди. Шу сабабли икки мамлакат халқларининг тотувликда яшаб, осойишта келажак ҳақида ӯйлашлари учун  энг тӯғри йӯл можарони тинчлик йӯли билан ҳал қилишдир.

Давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш зарурати аниқ. Икки томон ўртасидаги зиддиятларнинг авж олиши ва қуролли тӯқнашувнинг вужудга келишига жавобан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Озарбайжон   ва Арманистон ҳукуматларини тинчлик ва музокаралар орқали можарони авж олдирмасликка чақирди.

Қизиғи шундаки, минтақадан ташқари  кучлар ҳали бу борада ижобий ва самарали чораларни кўрмаган ёки бу можаронинг тинч йўл билан якунланишини хоҳлашмаган. Хусусан, ушбу можароларда Минск гуруҳи  Америка ва Франциялик раҳбарларининг эътиборсизлиги ажабланарлидир.

"Менимча, Доналд Трампнинг   президентлиги даврида Тоғли Қорабоғ можароси ва умуман Жанубий Кавказ минтақаси масалалари устувор бўлмайди,-- дейди  сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи Алхон Шоҳин ӯғли. --Айтишим керакки, бугунги кунда Тоғли Қорабоғ можаросига АҚШ ва Франциянинг таъсири эҳтимоли жуда кам."

Тоғли Қорабоғ минтақасига эгалик бўйича низо Озарбайжон ва Арманистон мустақиллигидан бир неча йил олдин бошланган бўлсада, Тоғли Қорабоғнинг суверенитети ҳақидаги можаро минтақани   кескинлик ўчоғига айлантирган ва бугунги кунда бутун Кавказни қамраб олган. Ушбу можаро Совуқ урушдан кейинги   халқаро инқирозлардан бири бўлиб, кўплаб мураккабликларга эга.

Минтақадаги уруш ва можаролар  моддий ресурслар ва инсон капиталини йўқ қилиш билан бир қаторда, минтақадан ташқари мамлакатларга сувни лойлатиб, балиқ тутиш ва аралашиш имкониятини муҳайё этмоқда.

Шундай қилиб, можароларнинг олдини олиш учун минтақадаги беқарорлик ва мавжуд зиддиятларни ҳал қилиш зарур,  мавжуд зиддиятларни фақат минтақавий ҳамкорлик доирасида ҳал қилиш мумкин.

Ишонч билан айтиш мумкинки, энди Тоғли Қорабоғдаги можаронинг авж олиши, Озарбайжон Республикаси ва Арманистон халқлари учун ташвиш туғдиришдан ташқари, қўшни давлатлар билан муносабатларга ҳам таъсир қилади.

Минтақа халқлари маданий ва диний манфаатларга эга ва можаронинг давом этиши минтақа халқларига наф келтирмайди. Бу оловнинг аччиқ тутуни Озарбайжон Республикаси ва Арманистон халқларининг кўзини ёшлантиради.

Гап шундаки, Боку ва Ереван расмийлари ҳозирги вазиятдан чиқиш учун кўпроқ сай-ҳаракат қилишлари керак. Зеро,  бугунги кунда  коронавирус инқирози туфайли кўплаб муаммоларга дуч келган дунё янги можаролар ва урушларнинг юкини кӯтаришга мажолсиздир.

 

Ёрлиқ

Шарҳ