июл 18, 2020 16:59 Asia/Tashkent
  • Covid-19 вакцинасини ишлаб чиқариш жараёнида Эроннинг дадил қадамлари

"Эронда Covid-19 вакцинасини ишлаб чиқариш учун бир неча тадқиқот гуруҳи фаол ишламоқда ва бу соҳада истиқболли ютуқларга эришилди".

Эрон Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири Саид Намаки жума куни берган интервюсида яқин келажакда жамоатчиликка яхши янгиликларни эълон қилиш умидида эканлигини айтди.

  Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири 57 та тадқиқот гуруҳининг Covid-19 касаллигига қарши дори-дармонларни ишлаб чиқариш бўйича фаолиятига тўхталиб, шундай деди: "Ушбу   олимлар  гуруҳи кўплаб дори-дармонлар   устида ишламоқда, уларнинг натижалари илмий қўмитада кўриб чиқилиши кутилмоқда. Яқинда Эрон тадқиқотчилари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина одамларда синовдан ўтказилиши мумкин.

Эрон Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири Саид Намаки

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда корона вирусни юқтирганлар сони 14 миллиондан ошди, улардан олти юз минг нафари оламдан кӯз юмди.

Эронда Cовид-19 вирусини юқтирганлар сони қарийб 272 минг кишига етди ва афсуски, ушбу касаллик туфайли қарийб 14 минг киши  вафот этди.

Ушбу ҳалокатли касаллик билан курашиш жараёнида иккита асосий масала  мавжуд:

Биринчи мунозара; Ушбу касаллик тарқалишини камайтиришда жуда муҳим рол ўйнайдиган коронавируснинг тарқалишига қарши қандай курашиш масаласи.   Эроннинг тиббий ходимлари касалликнинг иккинчи тўлқини бошланганига қарамай, катта жиҳодчилик ҳаракати билан вирус тарқалишини назорат қила олдилар. Жума кунидан бошлаб, аэропортларда соғлиқни сақлаш кўрсаткичларининг ўсиши туфайли  Эрон орқали учадиган хорижий авиакомпанияларнинг рейслари қайта тикланди.

Иккинчи масала коронавирус касаллигини даволашни жадаллаштиришга қаратилган ҳаракатлар. Эроннинг бу борадаги муҳим қадами мамлакатда илмий ва тиббий ҳаракатларнинг кўпайганлигидан далолат беради.Бу ҳаракат, коронавирус келтириб чиқарган муаммоларга қарамай, илмий жамоатчиликда тезда бошланди.

Коронага қарши миллий штаб илмий кенгашининг раҳбари доктор Мустафо Қонеъи бу ҳақда шундай дейди:

Дунё мамлакатлари орасида   вирусли касаллик мамлакатга кириб келган чоғи  барча   жиҳозлар ва диагностика воситаларига муҳтож бўлган бир мамлакатнинг икки ой ичида бу жиҳозларни экспорт қилувчи мамлакатга айланганини тасаввур қилиш қийин. Бу шуни кўрсатадики, Эроннинг технологик қудрати бу нарсани иддао қилувчи мамлакатларга қараганда жуда яхши ва бу мамлакат билимли ёшлар ҳамда ихтирочи технологлар қатлами томонидан ҳимояланади, деган умидни уйғотади.

Ушбу ҳаракат билан параллел равишда вакциналарни яратиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Эрон Соғлиқни сақлаш вазирининг баёноти бу фикрни тасдиқлайди.

Ҳозирги кунда мамлакат тадқиқотчилари коронавирусга чалинган беморларни даволашда самарали бўлган вакциналар ва дори-дармонларни синаб кўришмоқда, шубҳасиз, ушбу соҳадаги тадқиқотлар натижалари бошқа мамлакатлар билан баҳам кўрилади. Агар ушбу усуллардан ёки дорилардан бири самарали бўлса, улар коронавирусга қарши кураш штаби  илмий қўмитасининг розилиги билан даволаш протоколига киритилади. Эрон глобал ва халқаро тадқиқотларда фаол мамлакатлардан бири бўлиб, жуда кўп сонли тадқиқот ишлари натижаларида иштирок этади. Ушбу тенденциялар Эрон Covid-19 вакцинаси  тадқиқот циклидаги ҳақиқий илмий фаразлар ва тадқиқотларни синчковлик билан синаб кўраётганлигини кўрсатмоқда. Мамлаат тадқиқотчилари Эрон Соғлиқни сақлаш вазири томонидан белгиланганидек, янги тиббий ва терапевтик методлар билан коронавирусни йўқ қилиш усулларини изламоқда; Эрон Covid-19 вакцинаси устида ишлаётган 5 йирик давлат билан биргаликда иш олиб боряпти ва улардан бир қадам ҳам орқада эмас.

 

 

Ёрлиқ