август 05, 2020 15:03 Asia/Tashkent

2008 йил 5 август кунида исломий конфренцияга "Исломий инсон ҳуқуқлари ва инсоний каромат куни" сифатида рамзий бир кун тайинлаш учун Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан таклиф киритилдиким, бу таклиф қабул қилинди ва тасдиқланди.

Бу кун 1990 йил 5 август кунида Исломий ҳамкорлик ташкилотида ислом нуқтаи назаридан инсон ҳуқуқлари резолюциясини тасдиқланишини эслатади. 

Уша куни биринчи мартаба исломий мамлакатлар шунга ўхшаш ҳужжатда замонавий халқаро ҳуқуқий  ҳужжатларни, исломий инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қарашларини ва исломий мамлакатларнинг бу борадаги мажбуриятларини баёнот ёки декларациянинг ҳуқуқий моҳияти билан тушунтиришга муваффақ бўлдилар. 

Исломий инсон ҳуқуқлари деклорацияси 

Тажриба шуни кўрсатадики, инсон ҳуқуқлари жамиятга бир томонлама равишда ўрнатилиши мумкин эмас, балки ҳар бир маданият ва дин таълимотлар, маданий ва ижтимоий тизилмалар, дин асосида инсон ҳуқуқларини белгилайди. Инсон ҳуқуқларига бўлган нуқтаи назар ҳар қандай сиёсий қарашлардан холи бўлиши ва дин, миллат ва ирқидан қатъи назар инсоний қадриятларни ифода қилиши керак. 

Инсон ҳуқуқларининг амалдаги асоси- БМТ Бош Ассамблиясининг 1948 йил 10 декабрда қабул қилган инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидир. 

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 1 -моддаси инсон ҳуқуқларининг асосини ташкил этувчи учта умумий тамоюлга ишора этилади. Ушбу принципларга қуйидагилар киради: эркинлик, тенглик ва биродарлик, лекин бу тамоюллар деклалариция асосчилари томонидан бузилади. Баъзи сабабларга кўра, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига жавобан, баъзи давлатлар ўзларининг туб маданияти ва қадриятларига мувофиқ равишда инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тўғрисида декларацияларни қабул қилдилар. 

Инсон ҳуқуқларини контсептуал ажратишнинг учта асосий сабаби бор:

Биринчи сабаб шундан иборатким, инсон ҳуқуқлари Ғарбнинг бир томонлама қарашига асосланиб, амалда бошқа мамлакатларга босим ўтказиш воситасига айланган.

Иккинчи сабаб Ғарб томонидан инсон ҳуқуқлари мафҳумини бир ёқлама таъриф этишдан иборатким, сиёсий моҳиятга эгадир. 

Учинчи сабаб бу инсон ҳуқуқларига қадриятлар нуқтаи назар ва моддий нуқтаи назар ўртасида кенг фарқ мавжуддир. Масалан, мустамликачиликнинг тақиқланиши ва унга қарши курашиш ҳуқуқи ёки инсон ҳаётига тажовуз қилиш билан курашиш ҳуқуқи, шунингдек ахлоқий бузуқлик ва диний тинч ва хавфсиз муҳитда  яшаш ҳуқуқи сингари баъзи инсон ҳуқуқларини ўз ичига олгани йўқ. Афсуски, ҳар куни дунёнинг турли бурчакларида инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан такрорланадиган кўплаб бахтсиз ҳодисалар инсон ҳуқуқлари ҳимояси остида сиёсий мақсадлар яширинганининг натижасидир. Американинг жаҳонда ноинсоний хатти-ҳаракатлари бу ҳақиқатнинг яққол намунасидир. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бу ҳақдаги баёнотларида, Дунёда инсон ҳуқуқларини Америка давлатидек поймол этган давлат мавжуд эмас. Америка инсон ҳуқуқларига ҳам, инсоннинг қадр-қимматига ҳам ва халқларнинг овоз беришларига ҳам аҳамият бермайди. Агарчи Америка инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва бунга ўхшаш мавзулар ҳақида сўз юритсада, аммо бу нарса инсон ҳуқуқлари ва эркинликни масхара қилишдир,-деб таъкидладилар.   

Ҳақиқатан ҳам инсон ҳуқуқлари масаласи Ғарбнинг икки стандартли қараши тасири остида чуқур сиёсий гирифторликка юзмаюз бўлган ва сиёсий муносабат қилишлар халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан қўл тортишлари сабабига айланган. Бу жараён инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро жамоатчиликнинг кутган орзу*ормонларига хилофдир. 

"Инсоний каромат ва исломий инсон ҳуқуқлари куни"  инсоний қадриятлар асосида инсон ҳуқуқларига янгича қараш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ғарбнинг икки ёқламали ёки пассив муносабатидан қўл тортиш учун муносиб бир фурсатдир. 

 

Ёрлиқ

Шарҳ