август 06, 2020 15:19 Asia/Tashkent
  • Бейрутдаги портлашга нисбатан аксиламаллар

Сешанба кечқурун юз берган портлашда қурбон бўлганларнинг сони 137 кишига 5 мингга яқин одамлар тан жараоҳати олдилар, аммо қурбон бўлганларнинг сони кўпайиши эҳтимоли бор.

Бейрутдаги портлаш инсоний талафотларга қўшимча иқтисодий катта зарарлар ҳам келтирди. Бейрут шаҳар ҳокими Бейрутга етказилган зарар миллиардллар долларга етади деб айтди. 

Бейрут шаҳар ҳокими Маравон Убуд портлашдаш келиб чиққан зарарнинг миқдорини 10 миллиард доллардан 15 миллиард долларгача деб таъкидлади. 

Бейрут потлашига нисбатан мамлакатларнинг муносабати иккига бўлинади. Мамлакатларнинг аксарияти ушбу портлашда инсоний хатти-ҳаракатни ишчи дастурга киритиб, Ливанга кўмак беришга ҳаракат қилишмоқда. Эрон Ислом Жумҳурияти, Ироқ, Қатар, Россия, Сурия каби мамлакатлар Бейрут портлашига инсоний нуқтаи назардан қарашмоқда ва Эроннинг инсонпарварлик кўмаклари Бейрутга жўнатилди. 

Ироқ нефт вазири Эҳсон Абдужаббор Исмоил ҳам Бейрут аэропортида биз ўз биродарларимизга кўмак бериш учун тиббий ҳайат билан Бейрутга келдик ва Ироқ бош вазири дастури билан нефт ортирган корвон ер орқали ўз ҳаракатини бошлаган деб таъкидлади. 

Бейрут портлашига инсоний ушбу қарашга қарши айрим мамлакатлар ушбу ҳодисада 137 қурбон бўлгани ва 5 мингга яқин одамларнинг тан жароҳати олганларидан сиёсий фойдаланишга интилмоқда. 

Америка президенти Дональд Трамп 

Дастлаб, Америка президенти Бейрут портлашидан сиёсий фойдаланди. Трамп чоршанба куни ўзтказилган матбуот анжуманида, Бейрутда юз берган портлашни бомба портлашидан келиб чиққан даҳшатли ҳужум деб тавсиф этган эди. Бу шундай бир вазъиятда бўлиб ўтмоқдаким, Ливан давлати портлашнинг сабабини  ёнувчан кимёвий моддаларни хавфсиз сақлаш деб эълон қилди. 

Саъудия Арабистони ҳатто Америкадан ҳам олдин Бейрут портлашидан сиёсий баҳраманд бўлди. Агарчи Ол-Саъуд Ливанга кўмак беришини эълон қилган бўлсада, аммо Риёз, Дубай, Бейрутда Арабистонга боғлиқ ОАВ Ҳизбуллоҳни айблашди. Ал-Арабия ва Ал-Ҳадис телеканаллари уша вақтнинг ўзида биринчилардан бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра Бейрут портидаги Ҳизбуллоҳ қурол-яроқ ва ўқ-дори омборида бу портлаш рўй берди деб иддао қилди. 

Бу иддао шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, бу портлаш шиа мусулмонлари яшайдиган ушбу шаҳарнинг жанубида юз бермасдан, балки Бейрутнинг аҳли суннат яшайдиган минтқасида рўй бердиким, Ҳизбуллоҳ ушбу минтақада ҳузур топмаган.  

Ишғолий Фаластин миллий партияси раҳбари ва Книссет собиқ вакили Моша Фелин

Сионистик режим Бейрут портлаши ҳақида сукут сақлади, аммо ишғолий Фаластин миллий партия раҳбари ва Киниссет собиқ вакили Моша Фелин Бейрутда юз берган даҳшатли портлашдан хурсандчилик изҳор этди ва ўзининг Твиттер саҳифасида, Бейрут портида юз берган портлашни яҳудийлар муносибатларидан бирининг арафасида "томошабоб панарама намойиши" эди деб тавсиф берди. 

Ҳизбуллоҳ партияси мухолифларининг Бейрут портлашидан сиёсий фойдаланиши жиддий аксиламал кўрсатишлар билан юзмаюз бўлди. 

Россиянинг Ливандаги элчиси Александр Зосикин

Россиянинг Ливандаги элчиси Александр Зосикин Бейрут портлашидан сиёсий баҳра олиш ва бундай иддаоларига аксиламал кўрсатиб, ишончим комилки, ҳеч қандай шароитда биз сиёсий тўҳмат ва ғийбат билан шуғулланмаслигимиз керак, айниқса минглаб одамлар зарар кўрган,-деб эслатиб ўтди. 

Россиянинг БМТ-даги намояндаси Дмитрий Полянский Ливанга кўмак бериш учун тайёр экани ҳақида Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампеонинг иддаосини "соф иккиюзламачи" деб билиб, Америка ҳозир қила оладиган ва чинакам бирдамликни кўрсатиши мумкин бўлган энг яхши нарса бу Ливан қайта тикланиши учун бир томонлама санкцияларни олиб ташлаши керак,-деб айтди. 

Россиянинг БМТ-даги намояндаси Дмитрий Полянский

Саъудия Арабистонига боғлиқ ОАВ-нинг иддаоларига араб фойдаланувчилари томонидан жавоб қайтирилди.  Араб фойдаланувчилари ўз твиттер саҳифаларида, саъудияликларнинг иддаоларини савол остига қуйишди ва уни Бейрут ҳодисасида "иккиюзламачилик"-да айблашди. Твиттер саҳифасидаги айрим фойдаланувчилар ҳам Ал-Арабия телеканалининг фазо яратишига эътироз билдириб, бу телеканални "ёлғончи" деб аташди. 

Ёрлиқ