август 08, 2020 10:50 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синови якунланди

Россия соғлиқни сақлаш вазири, коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синови якунланганини эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россиянинг соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко шунингдек Гамалея эпидемиологик ва микробиологик миллий ўрганишлар муассасаси ва маркази томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларини мукаммаллашгани га ва якунланганини қўшимча қилди.

Жорий йилнинг 1 август кунида Россиянинг соғлиқни сақлаш вазири,  Россияда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини октябрь ойида бошланишини маълум этганди.

3 август куни Россия Мудофаа вазирлиги  ҳам коронавирус вакцинасини олган кўнгилллар вазияти улрани бу вирусга қарши мутлақо иммунитетга эга бўлганидан далолат бермоқда таъкидлаганди.

Россияда биринчи вакцинани кўп ишлаб чиқариш жорий йилнинг сентябр ойида бошланиши кутилмоқда.

Сўнгги маълумотларга асосан, бугунга қадар Россияда 828 минг 990 кишида коронавиурс инфекцияси аниқланган ва улардан 13 минг 673 нафари вафот этган.

Ёрлиқ

Шарҳ