август 11, 2020 15:41 Asia/Tashkent
  • Европаликлар Россия ва Хитойни Эрон қурол-яроқлар санкциясини узайтириш учун ишонтиришда эришолмадилар

Америка 2020 йил 18 октябрида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюциясига биноан Эрон қурол-яроқлари санкциясини бекор қилишнинг олдини олиш учун механиўм раҳбарлигини ўз зиммасига олган. Унинг европалик шериклари ҳам Вашингтонга мухолифат қилишларига қарамай Дональд Трамп давлати билан ҳамжиҳатлик қилмоқда.

Европалик мамлакатлар, жумладан европалик учлик, яъни Британия, Франция ва Германия мамлакатлари Эрон қурол-яроқлари санкцияси муддатини узайтириш бўйича Россия ва Хитойни ишонтиришда мувафаққиятсизликка учради. 

Европалик дипломатлардан бири Ройтерз ахборот агентлигига берган интервьюсида, шундай назарга ташланадиким, Эрон қурол-яроқлари санкцияси муддатини узайтириш учун Россия ва Хитой билан келишувга келишда Германия, Франция ва Британиянинг амалга оширган охирги сайъ-ҳаракати натижа бермади,-деб айтди. 

Европалик бу дипломат Америка давлатининг мақсади Эрон билан ядровий келишувни охирга етказишдан иборат деб қўшимча қилди. 

Шундай назарга ташланадиким, Эрон аслаҳаларини санкция қилиш муддатини узайтириш ҳақида Америка томонидан таклиф этилган резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш мақсадида бугун 11 августда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши ўтказилишини эътиборга олиб,  европаликлар БМТ Хавфсизлик Кенгашида доимий иккита аъзоси ва 4+1 гуруҳининг шарқи томонидаги иккита аъзоси сифатида, Хитой ва Россия билан маслаҳатлашиш ва ушбу иккита халқаро қудратни Эрон қуролларини санкция қилиш муддатини узайтириш ёхуд Вашингтоннинг истак-хоҳишлари амалда татбиқ этилиши учун 2023 йилгача чекланган ҳолда узайтириш ҳақида Америка ва 4+1 гуруҳининг ғарбий томони билан ҳамжиҳат этиш ва шу тартиб билан Баржом ядровий келишувини сақлаб қолишни мақсад қилган.

Бироқ, Россия ва Хитойнинг европаликларнинг талабига қарши чиқиши Москва ва Пекин Эронга қурол-яроқ эмбаргосини 2020 йил октябргача олиб ташлаш зарурлиги тўғрисида принципиал нуқтаи назарга эга эканликларини ва АҚШ-нинг санкцияларни, ҳатто доимий равишда узайтириш ҳақидаги талабини ноқонуний эканлигини кўрсатмоқда. 

Икки мамлакатрасмийлари бу ҳақда ўзларининг расмий изоҳларида нафақат таъкидладилар, балки Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни БМТ бош котиби Антонио Гуттерешга ва Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига 2020 йил июн ойи бошларида йўллаган мактубида, АҚШ-нинг Эронга қарши доимий қурол-яроқ эмбаргосини жорий этиш учун уринишини рад этди. 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Лавров Хавфсизлик Кенгашида Эронга қарши қурол санкцияси масаласини кутариш учун ишончли сабаб йўқ. Ядровий қуролни тарқатмаслик шартномаси ва Хавфсизлик Кенгашининг  резолюцияси бир хил шартнома ҳисобланади ва бу иккита шартнома алоҳида кўриб чиқилмайди; АҚШ ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан бузиш ўрнига, Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бажариши керак,-деб таъкидлади.

Хитой расмийлари ҳам бир неча маротаба Эрон ядровий комплекс сайъ-ҳаракатлар келишуви ва Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини қатъийлик билан ҳимоя қилишини эълон қилиш зимнида, Американинг Эронга қарши лойиҳасига ўз қаршилигини таъкидлашди. 

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуо котиби Ванг Ван Бин 

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Ванг Ван Бин Хитой  Хавфсизлик Кенгашида Эронга қарши қурол-яроқ эмбаргоси муддатини узайтириш учун АҚШ-нинг сайъ-ҳаракатига мухолифдир,-деб айтди. 

Баржом ядровий келишувини сақлаш итсагида эканликларини иддао қилган ва Эронга қарши қурол-яроқлар санкциясини бекор қилишт оқибатлари ҳақида Американинг иддаоли хавотирланиши билан ҳамжиҳат бўлган европаликлар АҚШ номидан Россия ва Хитойни Эронга қарши қурол-яроқ эмбаргосини давом эттиришга қўшилишга ишонтиришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо Москва ва Пекиннинг мухолифат қилиши шуни кўрсатадики, нафақат улар ўз позицияларига устувор эмаслар, балки Америка ҳам сешанба куни Хавфсизлик Кенгашининг доимий ва домий бўлмаган 15-та аъзоси ўртасидан 9 аъзосини таклиф этган ўз резолюциясини қабул қилишга ишонтириш учун жиддий қаршиликка юзмаюз бўлди. Бу масалани ҳатто америкалик эксепртлар ҳам тан олишган.

Вашингтоннинг Атлантика институти аъзоси Барбара Славин

Вашингтоннинг Атлантика институти аъзоси Барбара Славин Трамп маъмуриятининг Эронга қарши сиёсати боши берк кўчага қолгани ва Пампео Хавфсизлик Кенгашида мувафаққиятсизликка учраганлиги ҳақида хабарлар борлигини баён этиш зимнида, АҚШ-нинг Эронга қарши қурол-яроқлар эмбаргосини узайтириш таклифи Трампнинг яккаланиб қолганини намойиш этади ,-деб айтди.

Трамп давлати 2018 йил май ойида Баржом ядровий келишувидан чиққанига қарамай агар Хавфсизлик Кенгаши Эронга қарши қурол-яроқлар санкцияси муддатини узайтирмаса, унда Эронга қарши БМТ-нинг барча санкцияларини қайтариш учун Моша механизми номли Баржом ядровий келишувидаги моддаларидан биридан фойдаланади деб таҳдид солди. Бу масала эса Москва, Пекин ҳатто 4+1 гуруҳининг европалик аъзоларининг рад этишига юзмаюз бўлди. 

Ёрлиқ

Шарҳ