август 16, 2020 15:04 Asia/Tashkent
  • Хиёнат келишувининг хавфсизлик оқибатлари

Дипломатик расмий алоқаларни ижод этиш учун сионистик режим билан БАА ўртасида имзоланган хиёнат келишуви кўп хавфсизлик оқибатларни келтириб чиқаради.

БАА ва Исроил бундан олдин ҳам турли соҳаларда алоқага эги эди ва ҳатто "Исроил Ҳюм " газетаси Бинямин Натаняҳу ўтган икки йил давомида Абу-Дабийга икки марта махфий сафар қилди. бироқ, бундай алоқа Ғарбий Осиё минтақаси ёки икки томон учун хавфсизлик оқибатларга эга эмасди, ҳолбуки бу алоқанинг ошкор бўлиши минтақа вак икки томон учун хавфсизлик оқибатларни олиб келиши муқаррар. 

Хиёнат келишувининг хавфсизлик оқибатларидан бири бу минтақада иқтисодий ривожланишнинг намунаси бўлишга ҳаракат қилаётган БАА нотинчликларга юзмаюз бўлади. Ҳолбуки иқтисодий ривожланишнинг асосий шарт-шароити бу кучли хавфсизлик саналади. 

Бу келишув эълон қилинишидан 72 соат ўтгач Аморотонинг Ливиядаги элчихонасига ўт қуйилди. Ливиядаги эътирозчилар хиёнат келишувига нисбатан эътироз қилиб, БАА-нинг Триполидаги элчихонасига ҳужум қилишди ва бу бинонинг бир қисмига ўт қуйишди. БАА учун бундай вазъият бошқа мамлакатларда ҳам такрорланиши мумкин. 

Айрим араб давлатларининг Қудсга нисбатан хиёнати 

Аморот Яманга қарши урушда саъудиялик коалициянинг асосий аъзоларидан бири саналади. Яманга қарши Абу-Даби ҳаракатининг кенгайишидан сўнг ўтган йили бу мамлакат Ал-Фажирадаги портлаш ва Аморотга қарши яман халқ қўмиталари ва армиясининг амалиётларининг шоҳидига айландиким, бу мамлакатнинг хавфсизлигини нишонга олди ва Аморот ҳокимларининг хавотирланишлари ҳамда ички ихтилофларнинг шиддат билан кучайиши сабабига айланди. Натижада, Аморот ўз ҳарбийларини Ямандан чиқариш хулосасига келди ва урушда иштирок этишни қисқартирди. 

Сионистик режим шу даражада ислом дунёсининг оммавий афкорида нафратланиш сабабига айланганким, ушбу режим билан расмий алоқани ижод этиш ички ҳокимият ўртасида ихтилоф вужудга келиши ва ички хавфсизлик оқибатларининг юзага келтериши мумкин. 

Бу мавзўнинг далелларидан бири бу шундан иборатким, Аморотнинг сионистик режим билан келишилган келишуви шундай бир вақтда имзоландиким, Исроил Америка ҳимояси билан фаластинликларга қарши жиноятларини ўз авжига чиқарган ва бу келишув исроил режимининг содир этган  жиноятларини ҳимоя этиш маъносидадир. 

Хиёнат келишувининг хавфсизлик жиҳатларидан бошқа бири бу фаластинлик гуруҳларнинг аксиламал кўрсатишлари ҳисобланади. Хиёнат келишуви фаластинликларга ҳеч қандай имтиёз бермайди ва 1978 йилда келишилган Кемп Девид шартномаси ва 1974 йилда имзоланган Араб Вадий келишувларидан фарқли ўлароқ, бу ер учун тинчлик эмас, балки тинчлик учун тинчликдир. Бу "муваффақиятсиз" келишув фаластинликларга Ғарбий Осиё муҳити ҳар қачонгидан ҳам "ўз-ўзини бошқариш"-га яқинлиги тўғрисида муҳим паёмни етказди. 

Ўз-ўзини бошқариш халқаро мунсабатларнинг реалистик назариясининг марказида тўриб, унда халқаро муҳит анархистикдир ва ҳар бир мамлакат хавфсизликда ўзига ишониши керак. 

Ҳақиқатан ҳам фаластинликлар бу келишув билан шундай натижага келишадиким, ўзини мудофаа қилиш учун арабий маштарак ўзликларга эга бўлишлари сабабли араб мамлакатларига таяниши мумкин эмас. Чунки Исроил режими билан расмий алоқаларни ижод этаётган араб мамлакатларининг сони кўпайиши имкони мавжуддир. 

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати (Ҳаммас) сиёсий идорасининг аъзоси Халил Ал-Ҳайя

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати (Ҳаммас) сиёсий идорасининг аъзоси Халил Ал-Ҳайя бу ҳақда исроиллик душман ва аморот ҳокимлари ўртасида алоқаларни нармаллаштириш бўйича келишув араб ваҳдатига зарба беради,-деб таъкидлади. 

У ишғолий сарзаминларга Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги айрим ҳудудларни қушиш лойиҳаси ва алоқаларни оддийлаштириш билан қарши курашиш учун фаолиятларни кенгайтириш ҳақида келишувга келиш учун хориж ва ичкарида фаластинлик гуруҳлар ўртасида маслаҳатлашувлар жараён олган,-деб қўшимча қилди. 

БАА-га қарши нотинчликларнинг кенгайиши, Аморотда ҳукумат ичкарисида ихтилофларнинг вужудга келиши шунингдек Ғарбий осиё минтақасида кенг миқёсда Фаластин ва Исроил ўртасида кескинликларнинг кучайиши таҳдидларни кенгайтиради. Ана шу масалада Халил Ал-Ҳайя  ҳар лаҳза Исроил режимининг зўравонлиги ва сманманлиги билан қаршиликда минтақада кескинликлар авж олиши мумкин,-деб огоҳлантириш берди. 

Ёрлиқ

Шарҳ