сентябр 10, 2020 15:25 Asia/Tashkent
  • Араб Лигасининг араб халқи манфаатини

Араб Лигаси ташқи вазирларининг видеоконфренция шаклида ўтказилган кечаги йиғилиши БАА-нинг сионистик режим билан келишувини яширин қўллаб-қувватлаш билан якунланди.

Кеча (9 сентябр) Араб Лигаси йиғилиши БАА-нинг сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги келишуви эълон қилинганидан тахминан бир ой ўтгач бўлиб ўтди. Кечаги йиғилишда нафақат келишувни қораловчи бирон бир баёнот берилмади, балки касаба уюшмаси Аброхам келишувини бевосита қўллаб-қувватлади.

Муҳим савон шундаки, нима учун Араб Лигаси араб мамлакатлари манфаатларини ҳимоя қила олмайди? 

Афтидан Араб Лигаси бунга қодир эмаслигининг биринчи сабаби бу араб давлатлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун иттифоқ ичида "умумий позициянинг йўқлигидир." Аброхам келишувига қандай муносабатда бўлиш борасида Араб Лигаси ва давлатлари ўртасида келишувга эришилмаган ва Миср, Уммон, Баҳрайн ва Мавритания каби баъзи давлатлар расмий равишда ва Саудия Арабистони, Қатар ва Иордания каби мамлакатлар битимни бевосита қўллаб-қувватламоқда ва бошқа баъзи араб давлатлари ёки сукут ёки мухолифат қилишмоқда. Шунинг учун ушбу иттифоқ доирасида бу келишувга муносабат билдиришнинг умумий позицияси йўқ. 

Яна бир сабаб Араб Лигасида мамлакатларнинг мавқеи бир хил эмас ва бу иттифоқ ташқи сиёсат қарорларини қабул қилишда мустақилликка эга бўлмаган ва АҚШ-нинг Ғарбий Осиёдаги сиёсатидан мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган бир неча араб давлатлари томонидан назорат қилинади. Шундай қилиб, АҚШ сионистик режим билан БАА шартномасининг асосий меъмори ва лойиҳачиси бўлгани сабабли Араб Лигасига аъзо давлатлар ушбу шартномани қоралашлари мумкин эмас. 

Баъзи таҳлилчилар, Аброхам келишувининг оқибатларидан бири, араб дунёсида кеча бўлиб ўтган Араб Лигаси саммитида кўриниб турганидек, АҚШ ва сионистлар тасирининг араб дунёсида кучайиши деб уйлашади. 

Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ахборот хизмати масъули Довуд Шаҳоб. 

"Араб Лигаси сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш учун асосий омилга айланган ва аста-секин АҚШ ва сионистик режими ҳукмронлиги учун уйнайдиган асосий ролидан воз кечмоқда"-деди Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ахборот хизмати масъули Довуд Шаҳоб. 

Учинчи сабаб шундаки, Араб Лигаси арабларнинг этник омили асосида ташкил этилган бўлса-да, аммо унинг аъзолари ташқи сиёсий қарорларида араб ўзига хослигини четлаб ўтаётганда ўхшайди. Уоар қаторига БАА, Баҳрайн, Миср, Иордания ва катта даражада Саудия Арабистони киради. Ушбу омилга асосланиб, Араб Лигаси ташқи ишлар вазирлари йиғилишида нафақат Фаластин масаласи жиддий муҳокама қилинмади, балки Баҳрайн ва БАА Араб Лигасида Фаластинни тафриқа келтириб чиқариш ва келишмовчиликда айбладилар. Фаластин расмийларидан бирининг айтишича, баъзи араб давлатлари Фаластинларга Араб Лигасида ихтилоф тўғдирмасликлари ва Фаластин масаласи бу иттифоқда келишмовчиликларнинг сабаби бўлмаслиги кераклиги ҳақида норозилик билдирган. 

Араб Лигасининг арабларни ҳимоя қила олмаслигининг тўртинчи сабаби шундаки, у ўз вазифасини араб халқларини ҳимоя қилишга эмас, балки араб ҳукмдорларини ҳимоя қилишга қаратган. 

Аксарият араб мамлакатларидаги одамлар БАА ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги битимга қарши чиқмоқдалар ва ҳатто БАА байроғи ва шаҳзодасининг расмларини ёқиб юборишди, аммо Араб шоҳлари ва авторитарлари араб халқининг бундай хатти-ҳаракатига қаршилик қилишмоқда.  

Фаластин исломий ҳаракати (Хаммос) матбуот котиби Ҳозим Қосим

Фаластин исломий ҳаракати (Хаммос) матбуот котиби Ҳозим Қосим Араб Лигасининг кечаги йиғилишини танқид қилиб, Араб Лигасининг позицияси араб умматининг муносабатларни нормаллаштиришга  қарши эканлигини акс эттирмайди,-деб айтди. 

Якуний нуқта шундаки, Араб Лигасининг кечаги позицияси фаластинликлар биринчи навбатда халқаро муносабатларда реалист назариётчиларнинг асосий қоидаси бўлган "ўз-ўзига ёрдам"-ни таъкидлашлари кераклигини исботлади. Ўз-ўзига ёрдам бериш тамойилига биноан халқаро муҳит анархистик муҳиддир ва ҳар бир мамлакат биринчи навбатда ўзини ҳимоя қила олиши керак.  

 

Ёрлиқ

Шарҳ