сентябр 17, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • Эрон қурол эмбаргосига қарши Вашингтон янги тактикаси: қурол-яроқ ишлаб чиқариш ширкатларига таҳдид солиш

Америка 2019 йилдан бошлаб Бмт 2231 резолюциясига биноан 2020 йил 18 октябрда охирга етадиган Эрон қурол-яроқларини санкциялари бекор қилинишининг олдини олиш учун фаолиятини бошлади.

БМТ Хавфсизлик кенгашида унинг бу сайъ-ҳаракатлари мағлубиятга учраши билан Вашингтон энди, ноумид бўлиб, Теҳрон билан савдо қиладиган қурол-яроқ ишлаб чиқариш ширкатларни санкция қилади деб иддао қилмоқда. 

Трамп давлати чоршанба куни  Эрон билан савдо қиладиган ҳар қандай халқаро қурол-яроқ ишлаб чиқариш кампаниялар Вашингтон санкцияларига дучор бўлишини эълон қилди. 

АҚШ-нинг Эрон ишлари бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамс

АҚШ-нинг Эрон ишлари бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамснинг таъкидлашича, Эронга қарши қурол эмбаргоси тугаганидан кейин Эрон билан ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай халқаро кампания АҚШ-нинг навбатдаги санкцияларига юзмаюз бўлади. Абрамс бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Пампеонинг Вашингтон Эронга қарши қурол санкцияларини доимий қилишга интилаётганини билдирган кейин фикр билдирди.

АҚШ-нинг янги позицияси Трамп маъмуриятининг Эронга қарши қурол-аслаҳа эмбаргосини сақлаб қолиш бўйича кенг кўламли сайъ-ҳаракатларнинг истиқболи нуқтаи назари асосида қабул қилинганга ўхшайди.

Вашингтон илгари Хавфсизлик Кенгашининг таркибини ҳисобга олган ҳолда, Эронга қарши қурол-аслаҳа эмбаргосининг бекор қилинишига йўл қуймаслик учун таклиф қилган ўз резолюциясини бемалол қабул қилади деб умид қилган эди. 

Аммо Хавфсизлик Кенгашида собиқаси бўлмаган тарзда мағлубиятга учради. Бу шуни англатадики, нафақат АҚШ-нинг рақиб халқаро кучлари, яъни Россия ва Хитой резолюцияга қарши овоз беришди, балки Хавфсизлик Кенгашида Доминикан Рспубликасидан ташқари бошқа аъзолари билан бир қаторда Вашингтоннинг Европадаги шериклари ҳам ушбу резолюцияга нисбатан бетарафликларини эълон қилиш билан амалда Американинг таҳдидлари ва қайта-қайта талабларига қарамай мазкур резолюцияни қўллаб-қувватламади. 

Италия халқаро алоқалар институти ректори Натали Туччи

Яқинда БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ-нинг Эронга қарши қурол-яроқ  эмбаргосини узайтириш тўғрисидаги таклифига қарши овоз бериши натижасида Трамп маъмурияти дипломатияси учун "ҳалокатли мувафаққиятсизлик"бўлди,-деди Италия халқаро алоқалар институти ректори Натали Туччи. 

Мақсадига эришиш учун АҚШ бир баёнот чиқариб, Эрон ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани тубдан бузганлиги сабабли 20 сентябрдан бошлаб халқаро санкциялар, шу жумладан Эронга қарши қурол эмбаргоси автоматик равишда қайтарилишини иддао қилди. Бироқ, бу чора ҳозирда Хавфсизлик Кенгашида ёпиқ эшиклар ва унинг аъзоларининг аксарият кўпчилигининг қаршилигига дуч келмоқда ва шу сабабли ушбу кенгашнинг амалдаги раислари Эронга қарши ушбу санкцияларни қайта тиклаш учун ҳеч қандай чора-тадбир кўрмадилар.  

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш

Айни пайтда, БМТ бош котиби Антонио Гуттереш ҳам 16 сентябр, чоршанба куни АҚШ-нинг Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаш тўғрисидаги АҚШ-нинг иддаоси ҳақида шундай деди: "биз Хавфсизлик Кенгашининг Баржом ядровий келишувига нисбатан фикри асосида иш юритмоқдамиз."

Бу шуни англатадики, 20 сентябрдан кейин Эронга қарши санкцияларни қайта амалга ошириш учун на санкциялар бўйича қўмита, на БМТ-нинг экспертлар гуруҳи тузилмайди ва шу сабабли бу борада ижро механизми шакллантирилмайди.

Шундай қилиб, АҚШ учун ягона ечим-бу БМТ-нинг санкциялар қарорларини қайта тикланганлигини биртомонлама эълон қилиш ва уларни халқаро ҳамжамиятга татбиқ этиш учун ўзининг барча иқтисодий ва дипломатик воситаларидан фойдаланишидир. 

Стокгольм университети халқаро ҳуқуқшунослиги бўйича профессори Саид Маҳмудий

Стокгольм университети халқаро ҳуқуқшунослиги профессори Саид Маҳмудийнинг сўзларига кўра, "ҳуқуқий жиҳатдан Американинг бу амалиёти ҳеч қандай асосга эга эмас, худди АҚШ-нинг сўнгги икки йилда ўтказган кўплаб амалиётлари сингари асосга эга бўлмаган ва халқаро ҳуқуқни бузади. Адвокатлар ва кўплаб мамлакатлар томонидан қораланди.

АҚШ-нинг ёндошуви аллақачон пайдо бўлган ва АҚШ-нинг Эрон бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс томонидан қурол-яроқ ишлаб чиқарадиган компанияларга яқинда қилинган таҳдид АҚШ-нинг ноқонуний даъволарини тасдиқлаш учун навбатдаги санкцияларни қўллаш контекстида таҳлил қилиниши мумкин. Аммо Вашингтон муҳим масалага эътиборсиз қолдирган.

Эрон Ислом Рспубликаси кўп йиллардан бўён кенг қамроқли санкциялар туфайли БМТ резолюциялари асосида Эрон томонидан тақиқланган асосий қуролларни сотиб олмаган ва аксинча ички истеъдод ва имкониятларга таяниб, ҳар хил қуқруқлик, хаво, денгиз қуроллари, ракеталар ва электрон учкуналар ва датчикларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш ўаминида катта ютуқларга эришган. Шунинг учун Вашингтоннинг минтақадаги араб иттифоқчиларига хилоф тарзда, катта миқдорда қурол сотиб олиш учун кўп нарсага мўҳтож эмас ва аксинча, қурол экспорт қилиш қобилиятига эга. 

Аслида, Вашингтон Эронга қарши қурол-яроқ эмбаргосини бекор қилиниши билан Теҳрон қурол бозорида самарали иштирок этишидан хавотирланади.  

Асосан АҚШ-нинг Эронга қарши қурол-яроқ эмбаргосини узайтириш бўйича мувафаққиятсиз ҳаракатларининг асосий сабаби Вашингтон Эроннинг мудофаа ва иқтисодий қудратини кучайтиришидан қурқиши сабабли Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли қарорига зид равишда Эронга қарши қурол-яроқ эмбаргосини узайтиришни хоҳлайди.  Бироқ, вазъият шу пайтгача кўрсатганидек, Американинг ушбу ноқонуний ҳаракати барбод бўлмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ