сентябр 19, 2020 16:15 Asia/Tashkent
  • Европа учлиги Хавфсизлик Кенагишига мактуб ёзиб, Америка иддаосини рад этди

АҚШ-нинг Хавфсизлик Кенгашида Эронга қарши қурол-яроқлар эмбаргоси муддатини узайтириш бўйича мувафаққиятсиз уриниши Вашингтонни Теҳронга қарши халқаро санкциялар автоматик тарзда қайтарилишини талаб қилиб, Эронни Баржом ядровитй келишувини булганликда айблади. Бироқ, Вашингтоннинг Европадаги шериклари Дональд Трамп давлатининг ушбу талабларига жиддий мухолифат қилишди.

Германия, Франция ва Буюк Британиядан ташкил топган европалик учлиги 

4+1 гуруҳи аъзоси бўлмиш Германия, Франция ва Буюк Британиядан ташкил топган Европа учлиги Хавфсизлик Кенгашига йўллаган мактубларида, Баржом ядровий келишувида келишилган Эронга қарши халқаро санкцияларнинг тўхталиши 20 сентябрдан кейин давом этишини эълон қилишди. Бу учта мамлакат Эронга қарши БМТ санкцияларни қайта тиклаш учун ҳар қандай сайъ-ҳаракат  ёки қабул қилинган қарор "қонуний тасирга эга эмас"-деб таъкидлади. Бу мактубда "АҚШ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сонли қарорининг 11 моддасига биноан даъво қилган ва Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ўртасида тарқатилган талаби ҳеч қандай юридик кучи йўқ ва шунинг учун 11 моддада кўзда тутилган талабларни амалга ошира олмайди,-деб келтирилган. Натижада ушбу процедура бўйича қабул қилинган ҳар қандай қарор ёки ҳаракатлар ёки унинг мумкин бўлган оқибатлари ҳам қонуний кучга эга бўлмайди. Европанинг учта мамлакати 2015 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашини ратификация қилишда қабул қилинган 2231 сонли қарорини тўлиқ бажаришга  содиқдир. 

Европа учлигининг расмий ва аниқ позицияси- Трамп маъмуриятининг Эронга қарши БМТ-нинг санкцияларини қайта тиклаш мақсадини илгари суриш сайъ-ҳаракатига яна бир зарбадир. Агар илгари АҚШ 4+1 гуруҳининг шарқи спектри аъзолари бўлган Россия ва Хитой Америка сиёсатининг асосий, яъни Эронга қарши максимал босим ўтказиш сиёсатининг рақиби бўлган бўлса, энди ҳаттоки, унинг европалик иттифоқчилари орасида Америка яккаланиб қолган ва улар Трамп маъмуриятининг Эронга қарши ноқонуний талабларини бажаришга тайёр эмаслар. Европаликлар Баржом ядровий келишувини тўлиқ бузилиши учун сайъ-ҳаракат олиб бораётган Америкага хилоф тарзда,  ушбу халқаро келишувни сақлаб қолишни хоҳлайдилар. Гарчи, европаликлар Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш орқали минтақавий ва халқаро хавфсизлик манфаатлари йўлида ушбу халқаро келишувни сақлаб қолишни, шунингдек, Баржом ядровий келишувиЕвропа дипломатиясининг натижаси эканлигини таъкидлашсада, аммо Европа учлиги Эронга қарши АҚШ-нинг томонига ўтиш учун ҳеч қандай баҳона йўқ. 

Гарчи Эрон молиявий ва савдо алмашувининг ИНТЕКС деб номланган махсус механизмини амалга ошириш  бўйича Европанинг мажбуриятлларини бажармаганига жавобан, 5 босқичда якуний мажбуриятларини камайтирган бўлсада, Теҳрон ҳар қачонки, Европа учлиги ва Европа Иттифоқи Баржом ядровий келишуви доирасида ўз мажбуриятларини бажариш учун ҳаракат қилса, Эрон ҳам шунга ўхшаш ҳаракатларни амалга оширишини эълон қилди.

Трамп маъмуриятининг Баржом ядровий келишувида иштирокчи аъзо сифатида , БМТ -нинг 2231 сонли резолюциясида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аъзоси сифатида 2231 сонли резолюциясида АҚШ-нинг исмини кўрсатилгани сабабли Баржом ядровий келишувида аъзолигини давом эттириш тўғрисидаги иддаосига тегишли БМТ -нинг Эронга қарши санкцияларини автоматик равишда татбиқ этиш ҳуқуқига оид келтирадиган аргументи шу даражада асоссиздирким, ҳатто Вашингтоннинг Европадаги шериклари ҳам уни ҳимоя қила олмайдилар. Хавфсизлик Кенгаши 15 доимий аъзосидан 13 аъзоси Америка 2018  йили май ойида Баржом ядровий келишувида ўз иштирокини якунлаган. Шунинг учун ушбу келишувда таъкидланган ҳуқуқдан фойдаланишга ҳаққи йўқ,-деб таъкидлашди.


Халқаро масалалар бўйича эксперт Жаҳонбахш Изадий

 Халқаро масалалар бўйича эксперт Жаҳонбахш Изадийнинг сўзларига кўра, шуни таъкидлаш керакки, БМТ-нинг 2231 сонли резолюциясида  иштирок этиш эслатилган ва АҚШ-нинг мақсади бу ушбу келишувда иштирок этган, аммо бошқа аъзоларнинг қарашлари ушбу аъзоликдан чиққани боис Америка ушбу воситадан фойдалана олмайди, ва унинг келтирадиган делиллари қонуний эмас.  

Шундай қилиб АҚШ 2231 сонли резолюция қоидаларини талқин қилиб, 20 август куни Хавфсизлик Кенгашига коммунике тақдим этиб, 20 сентябрдан Эронга қарши халқар санкцияларни автоматик равишда қайтарилишини даъво қилган бўлсада, 4+1 гуруҳига доимий аъзо ва Доминикан Республикасидан ташқари доимий аъзо бўлмаган мамлакатларнинг ҳеч қайси бири Вашингтоннинг иддаосини қабул қилишмади. 

Канаданинг Райерсон университетининг сиёсий имлар бўйича устоди Арне Кисленко Баржом ядровий келишувининг аъзо мамлакатлари Американи қўллаб-қувватлашмайди. Дарвоқе, Америка ўзининг хорижий сиёсатларида мунча мухолифга эга бўлганини кўрганим йўқ,-деб айтди. 

Айрим экспертларнинг фикрига кўра, Америка ўзининг бирёқлама муносабати билан 20 сентябрдан бошлаб Эронга қарши санкцияларни қайта тиклашни эълон қилиш пайига тушса, унда бу масаладаги тортишувлар санкцияларни ижро этишни назорат қилувчи қўмитага берилиши мумкин. БМТ расмийларидан бири эҳтимол Америка Хавфсизлик Кенгашининг набатдаги раисига мактуб йўллаб, санкцияларни ижро этишига назорат қилиувчи қўмитани ташкил этишни талаб қилиши мумкин, аммо Хавфсизлик Кенгаши Эронга қарши санкцияларни имжро учун назорат қўмитасини ташкил этиш учун Американинг талабини қабул қилмайди. 

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш ҳам БМТ ташкилотининг котибияти Хавфсизлик Кенгаши билан Баржом ядровий келишувига боғлиқ масалаларни Хавфсизлик Кенгаши билан мувофиқлаштиради,-деб таъкидлади.

Шундай қилиб, Трамп маъмурияти ҳаттоки, Эронга қарши халқаро санкцияларни қайта тиклашни амалга оширишда яна бир мувафаққиятсизликка дуч келади ва бу Вашингтоннинг Эронга қарши кенг кўламли ҳаракатлари учун яна бир мувафаққиятсизлик бўлади. 

Ёрлиқ

Шарҳ