сентябр 20, 2020 15:32 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Осиёда хавфсизлик ва зўравонлик Америка сиёсатининг натижасидир

Америка Эронга қарши берган ўз баёнотида, янга бир марта Эронни Ғарбий Осиё минтақасида тартибсизликларни келтириб чиқаришда айблади.

Америка ташқи ишлар вазирлигининг Эронга қарши берган баёнотида айтилишича, Эрон ядровий келишувдан тушган маблағни Ямандан Ироқ, ливан ва Сурияга ўлим ва вайронагарчиликни кучайтириш учун ишлатган. 

Ғарбий Осиёда Эрон Ислом Жумҳуриятининг тартибсизликларни келтириб чиқариши ҳақидаги Американинг иддаоси ёлғон ва Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш бўйича стратегиясининг мағлубиятга учраганининг нишонасидир. 

Ғарб давлатлари томонидан ташкил этилган Яман уруши 

Бугунги кунда Ғарбий Осиёдаги ҳозирги вазъият асосан уруш, минтақадаги рақиблар ва мамлакатлар ўртасидаг тафриқа солиш, шунингдек минтақани Американинг қурол-яроқлари бозорига айлантиришни ўз ичига олган АҚШ стратегиясига боғлиқ, ҳатто АҚШ Конгресси ҳам тан олган қуроллар тинч аҳолига қарши ишлатилмоқда. 

Яман халқи 2011 йилда мустабид тузумга қарши қузғалонга шоҳид бўлган барча араб мамлакатларидаги одамлар сингари, Али Абдуллоҳ Солеҳ Ҳодий  диктаторлик ҳукуматига қарши исьён кўтарди. Яман халқининг асосий талаби Америка иддао қиладиган қадриятлар сирасига кирадиган  демократия эди. 

Бироқ, АҚШ ва унинг Ғарбий Осиё минтақасидаги иттифоқчилари Яманда демократиянинг амалга ошишига йўл қуймаслик учун  ушбу мамлакатда президентликка ягона номзодни илгари суриш билан намойишли сайлов ўтказиб, Абду Рабба Мансур Ҳодийни қудрат бошига олиб келишга муваффақ бўлишди.

2014 йилда Ямандаги норозилик намойишларнинг такрорланишига сабаб бўлган нарса бу Мансур Ҳодийнинг халқ талабларини бажармаганлиги ва унинг Ямандан ташқарида тўлиқ қарам бўлганлиги эди. Натижада мамлакатда янги гуруҳлар, жумладан Ансоруллоҳ ҳаракати пайдо бўлишига олиб келди. 

Ғарбий Осиёдаги АҚШ-нинг энг муҳим иттифоқчиси бўлган Саъудия Арабистони Яманга қарши уруш стратегиясини АҚШ маъмурияти кўмаги билан қўллаган ва ҳозирги Дональд Трамп маъмурияти ҳам сўнгги 4 йилда уни қўллаб-қувватлаб келмоқда.  Ушбу урушнинг натижаси Яманда сўнгги ўн йилликларда жаҳон тизимининг энг катта инсоний ҳалокатнинг шаклланиши эди. Ушбу вазъиятнинг асосий сабаби ҳам АҚШ ва Саъудия Арабистонининг сиёсий ва диний ўзига хос хусусиятга эга бўлган Ансоруллоҳ ҳаракатининг Яманда ҳокимият теппасига келишига қарши чиқишидир. 

Ансоруллоҳ ҳаракати 

Шубҳасиз, Ироқдаги ҳозирги вазъият уруш ва АҚШ аралашуви натижасидир. АҚШ 2003 йилда оммавий қирғин қилиш қуролларини баҳона қилиб, Ироққа бостириб кирди, аммо 2003 йилдан бери Ироқ деярли АҚШ томонидан ишғол қилинди. Ироқда заиф давлатнинг ташкил этилиши АҚШ-нинг аралашуви натижасидир. 

Вашингтон Ироқда мустақил ташқи сиёсат олиб боришни хоҳламайди, аксинча, АҚШ-нинг БАА, Баҳрайн ва бошқа бир қанча араб давлатлари Фаластин масаласида қилаётган ишлари каби ўз сиёсатига тўла мос келишини истайди. Ироқ гуруҳларининг мустақилликка ва уларнинг АҚШ-нинг аралашувига қарши туришга урғу беришлари АҚШ-нинг ёлланма аскарларининг Ироқда фитналарни уюштириш ва амалга оширишга ҳамда Ғарбий Осиёнинг ушбу муҳим давлатида зўравонлик ва тартибсизликларни қайта тиклашларига олиб келди. 

Ливан фуқаролик уруши билан эмас, балки ҳокимият учун сиёсий гуруҳлар ўртасидаги рақобатга дуч келмоқда. 2018 йилдаги рақобат 2018 йил май ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида муқовимат коалициясининг ғалабасига тўғри келди, аммо АҚШ ва Ливан ичкарисидаги ва унинг ташқарисидаги тарафдорлари 2019 йил октябр ойида  сайлов участкаларида мағлубиятни кўча намойишлари билан қоплашга ҳаракат қилдилар ва муқовимат коалициясига босим ўтказдилар.  Ливаннинг ҳозирги вазъияти Ливан Ҳизбуллоҳи билан Америка ва иттифоқчилари чексиз душманликларининг натижасидир.  

Американинг Сурия ва Ироқдаги амалиётлари 

Сурияда 2011 йилда халқ норозилигига гувоҳ бўлди, аммо намойишлар террористик  урушга айланди. сионистлар ва Арабистон бошчилигидаги Араб мамлакатлари ва АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳимоятида бўлган террористик гуруҳлар Сурияни босиб олиш ва уруш ҳамда қон тўкиш орқали Суриянинг қонуний ҳукуматини ағдаришга интилди.  

Россия қўллаб-қувватлашиши ҳамда Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан муқовимат кучларини ҳимоят этиши билан Суриядаги террористик урушнинг биринчи босқичида Сурия тизимнинг қулаши ва кейинги босқичда парчаланишига монеа яратди. 

Гап шундаки, Эрон Ислом Жумҳурияти ва унинг минтақадаги иттифоқчилар, айниқса тўртта мамлакат- Яман, Ироқ, Ливан ва Сурия амалга ошираётган ишлари фақат АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ушбу мамлакатларга қарши такрорий ва доимий тажовузидан ўзини ҳимоя қилишдан иборатдир. Агар Америка ва унинг иттифоқчиларининг тажовузкорлиги тугаса ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ушбу минтақа аҳолиси, хусусан ушбу тўрт давлат учун назарга олинса,  Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам унинг ҳомийси бўлади.    

Ёрлиқ

Шарҳ