сентябр 21, 2020 16:26 Asia/Tashkent
  • Американинг Эронга қарши иддаосига қарши 4+1 гуруҳи ягона позицияси

АҚШ-нинг қурол-яроқ эмбаргосини ўз ичига оладиган Эронга қарши халқаро санкциялар 20 сентябрдан кучга кириши ҳақидаги иддаоларига қарамай, халқаро ҳамжамитялиги ягона позиция олиб, ушбу иддаони рад этиб, БМТ-нинг Эронга нисбатан санкцияларини бекор қилишни давом эттиришни таъкидламоқда. Дунё мамлакатларининг аксарияти Вашингтоннинг бу сайъ-ҳаракатига мухолифат қилди.

Россиянинг БМТ-даги вакили Василий Небензия

Вашингтоннинг рақиблари ва шерикларини ўз ичига олган 4+1 гуруҳининг шарқий ва ғарбий спектр аъзолари бу  масалада ягона позиция олишди. Хитойнинг БМТ-даги вакили Чжан Цзянь ва Россиянинг БМТ-даги вакили Василий Небензия БМТ Хавфсизлик Кенгашига йўллаган муктубида АҚШ-нинг Моша -санкцияларни автоматик тарзда қайтариш механизмини фаоллаштиришдаги сайъ-ҳаракати ноқонуний эканлигини ва Эроннинг БМТ санкцияларидан озод қилинганлигини таъкидладилар. 

Россиянинг БМТ-даги намояндаси ҳам Американинг бу хатти-ҳаракатини танқид қилиб, "бундай катталикдаги мамлакат ўзини ҳақорат қилгани ва Хавфсизлик Кенгашининг бошқа аъзоларига ўжарлик билан қарши чиқаётганини кўриш ачинарлидир"-деб айтди. 

Европа тройкаси номли 4+1 гуруҳига аъзо учта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари ҳам бир баёнот нашр этиб, унда Эронга қарши БМТ санкцияларини қайта тиклаш ҳақида Американинг иддаосига муносабат билдириб, Хавфсизлик Кенгашининг 2231 сонли резолюциясига риоят этишади деб эълон қилишди.  

Баёнотда айтилишича, АҚШ Хавфсизлик Кегашининг 2231 сонли қарорининг 11 бандига биноан 2018 йил 8 май ойида Баржом ядровий келишувидаги аъзолигини тўхтатди ва биртомонлама равишда ундан чиқди. 2015 йилда АҚШ уни Хавфсизлик Кенгашига юборганида, унинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига қарши ҳаракатлари қонуний кучга эга эмас эди. Шунингдек, бу бандга биноан қабул қилинган ҳар қандай қарор ёки амалга оширган ҳар қандай хатти-ҳаракат қонуний кучга эга эмас. 

Европа тройкасининг олган позицияси Трамп давлати учун катта мағлубият ҳисобланади ва Американинг максимал даражада яккаланиб қолишининг нишонасидир. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео европалик мамлакатларнинг тутган позицияларини танқид қилиб, уларни пассив амал қилганликда айблади.

Американинг Нью-Йорк Таймз газетаси нашр этган ўз мақоласида, Дунё мамлакатлари, ҳатто Вашингтоннинг Европадаги энг яқин мамлакатларининг ушбу масалага мухолифат қилишлари Вашингтоннинг яккаланиб қолишининг нишонасидир,-деб ёзди.     

Халқаро масалаларида Американинг асосий мухолифлари Россия ва Хитой ҳам Эронга қарши халқаро санкцияларни қайтариш иддаоси орқали Эрон қурол-яроқлар санкцияларининг муддатини узайтириш учун Моша-санкцияларни автоматик тарзда қайта тиклаш механизми номли воситадан фойдаланиш бўйича Трамп давлатининг охирги хатти-ҳаракатини тўлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатдир деб билди. Россия ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни бир баёнот нашр этиб, Эронга қарши санкцияларни қайтариш ҳақидаги Вашингтоннинг ноқонуний сайъ-ҳаракатини қоралади ва бундай сайъ-ҳаракат бошқа мамлакатлар учун қонуний оқибатга эга бўлиши ва Эрон билан уларнинг қонуний ҳамкорликларига чеклов қуйиши мумкин эмас,-деб таъкидлади.  

Америка президенти Дональд Трамп 

Бироқ, бу эътирозларга қарамай Трамп пассив ҳаракатларни амалга оширмоқда ва халқаро санкцияларни қайтариш тўғрисидаги Эронга қарши санкциялар ижро этилиши мумкинлигини намойиш этиш учун санкцияларни қандай бажариш ва дастур бузувчиларни жазолаш тўғрисида душанба куни фармон содир этишни мақсад қилган. Америка ташқи ишлар  ва молия вазирликлари ҳам  айрим ширкатлар ва шахсларга қарши санкция эълон қилиш ва жарима белгилашни тайёрламоқда. Айрим экспертларнинг фикрига кўра, Вашингтоннинг бу хатти-ҳаракати халқаро миқёсда кескинликлар ва мавҳумликнинг янги даври бошланиши бўлади. 

Россия геосиёсий тадқиқотлар марказининг раиси Константин Сюков

Россия геосиёсий тадқиқотлар марказининг раиси Константин Сюковнинг таъкидлашича, Эронга қарши халқаро санкцияларни қайта тиклаш учун Моша механизмидан фойдаланиш АҚШни изоляция қилади ва обрўсини пасайтиради.  

Бундай бир томонлама ҳаракатларга қарамай шундай савол вужудга келадиким, Вашингтон қайдай қилиб дунё мамлакатларини ўзининг ноқонуний талабларини ижро этишга ундай олади? Ҳақиқатан ҳам Трамп фақат Эрон билан эмас, балки бутун жаҳон билан урушни бошлаган ва санкциялар билан жазолаш таҳдиди ва зўравонлик орқали Эронга қарши ўз ёндошувига дунё мамлакатларини ундай олади деб тасаввур этади. Бироқ, Баржом ядровий келишуви заминида Эрон томонини олган 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатларнинг Американинг ноқонуний талабига биртомонлама мухолифат қилиши шуни кўрсатадики, Вашингтон дунёда ўз обрў-эътиборини қўлдан бой берган ва Эронга қарши ўз тасаввурида бўлган мақсадларини амалга оширишда оғир йўлни кесиб ўтишига тўғри келади. 

Вашингтон Пост газетаси таҳлилй ўз мақоласида, Америка обрў-эътиборининг жаҳонда тушиб қолганига ишора этиб, Трамп жаҳонда Американинг обрў-эътиборига катта зарба берди,-деб ёзди. 

Бироқ Эрон Ислом Жумҳурияти ўз талабларини юклатиш учун Вашингтоннинг амалга оширадиган ҳар қандай хитти-ҳаракати ҳақида огоҳлантириш берган.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эронга қарши Баржом ядровий келишувдан олдинги барча санкцияларни қайтариш учун Американинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатига ишора этиб, бу сайъ-ҳаракатлар мағлубиятга учраганини таъкидлаш зимнида, Эрон зўравонликка таслим бўлмайди, -деб айтди. 

Ёрлиқ

Шарҳ