сентябр 23, 2020 16:38 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти  БМТ Бош Ассамблеяси саммитида Американинг асл мохиятини баён этди

Бу йил Ковид-19 касаллигининг глобал авж олиши сабабли махсус шароитда видеоконфренция орқали ўтказилган БМТ Бош Ассамблеяси саммити глобал ташвишлар ва хавотирланишларни ифода этиш учун муносиб имконят эди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний сешанба куни кечқурун Теҳрон вақти билан  видеоконфренция шаклида ўтказилган БМТ Бош Ассамблеясининг 75 йиллик сессиясида  Эроннинг дунё муаммолари бўйича қарашлари ва позицияларини баён қилди. У Америка табиати ва бртомонлама муносабатларининг оқибатлари ҳақидаги фактларга мурожаат қилди. 

Президентнинг кеча қилган нутқида иккита муҳим масалага алоҳида ургу берилган: 

Биринчи масала шудан иборатким, Эрон халқи ҳеч қачон Америка зўравонликларига буйсунмаслиги ва буни амалда ўз исботини топганига ургу берилади.  Бир неча минг таърихга эга бўлган Эрон халқи золим ҳукуматга Эронга нисбатан хоҳлаганича муносабатда бўлишига ҳеч қачон йўл қуймайди.

Эрон президенти Америка на уруш ва на музокарани Эронга юклата олмаслигини баён этиш зимнида, бугун дунё аҳли мажбурлаш ва зўравонликларга " йўқ" дейиши лозим,-деб таъкидлади. 

Иккинчи масала бу АҚШ-ни глобал хавфсизликнинг хавфли ва таҳликали мавжудотга айлантирган иккиюзламачилик ва қарама-қаршиликларнинг ифодасидир. 

Бу иккиюзламачиликларнинг бир қисми инсон ҳуқуқларига боғлиқдир. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш масаласида Ғарб қарашида кўп иккиюзламачилик мавжуд. Ҳозирда Америка жамиятида мушоҳада этиладиган нарса бунга яққол мисол бўла олади. Америка халқи раҳбарларининг ирқпарастлиги, молиявий фасодликлари, адолатсизликлари ва масъулиятсизликларидан чарчаб қолган ва ҳозирда бутун дунё уларнинг эътирозларини мушоҳада этмоқда. 

Америкадаги ирқчиликка қарши эътирозлар 

Эронлик олимларнинг кўп йиллик сайъ-ҳаракатлари натижасида ядровий билимларни тинчлик йўлида фойдаланиш мавзўсида ҳам биз АҚШ-нинг ноанъанавий санкциялари ва қаршиликларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу ҳаракатлар нафақат қонуний сабаб ва мантиққа эга эмас, балки қонунсизликни тарқатишга қаратилган бўлиб, натижада БМТ қабул қилинган резолюцияларига эътибор қаратмаслик ва Хавфсизлик Кенгаши қарорларини эътиборсиз қолдиришдир. 

Америка атом қуролидан фойдаланган ягона мамлакат сифатида ядровий қуролларидан холи дунё йўлидаги энг катта тўсиқлик саналади. Аммо Оқ Уй сионистик режим каби ўз иттифоқчилари билан ядровий захира амборларини кенгайтириш ва унга эга бўлиш йўлида кўмак бериб, Арабистон ва Исроилнинг ноанъанавий фаолиятларига эътибор қаратмайди. 

Америкалик машҳур назариячи Навом Чомеский

Америкалик машҳур назариячи Навом Чомеский Вашингтон сиёсатларида икки стандартли муносабатларнинг айримларига ишора этиб, сиёсий муносабатда беқарорлик қизиқарли тушунчага эга. Эрон минтақада ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кўраш олиб борганида, бу сайъ-ҳаракат беқарорлик деб таърифланади. Аммо Америка Ироққа ҳужум қилиб, бу мамлакатни тақсимлаш мақсадида юзлаб минг одамларни қатл этиши, миллионлаб одамларни оворагарчиликка юзмаюз этгани, мамлакатни нобуд қилиш ва мазҳабий тўқнашувларни бошлаганида ва бутун минтақани тартибсизликка учратганида, терроризмни бутун дунёда тарқатганида эса бу сайъ-ҳаракатни бутун дунё манфаатида давом эттирилиши лозим бўлган барқарорлик учун Америка рисолатининг бир қисми сифатида талқин этилади.  

Бундай шароитда Американинг бирёқлама муносабати ва сиёсатларига қарши туриш, шубҳасиз глобал эҳтиёждир. Халқаро ҳамжамият ушбу сиёсат халқаро муносабатларда бир воситага айланмаслигига йўл қуймаслик учун қарши турадиган йўлни топиши керак. 

Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75 йиллик сиссиясидаги нутқи, аслида хавфсизлик, демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби шиорлар орқасида яширинган АҚШ-нинг биртомонлама муносабатларининг дунё тақдирига таъсирини ифода этади.

Ёрлиқ

Шарҳ