сентябр 24, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • Малик бин Салмоннинг БМТ Бош Ассамблеяси саммитида қилган нутқи; Эрон иқтидорига қарши ғазабланиш

Арабистон подшоси Салмон бин Абдулазиз видеоконфренция шаклида ўтказилган БМТ Бош Ассамблеяси саммитида қилган суханронлигида Эронга қарши иддаоларини такрорлади.

Салмон бин Абдулазиз сўзлаган ўз нутқида Эронга қарши бир нечита иддаони баён этди. У Эронни Яман уруши орқали Арабистонга ҳужум қилиш, терроризмни ҳимоят этиш, минтақани хатар остига қуядиган қурол-яроқларни ривожлантириш ва Арабистон билан дўст бўлишни рад этишда айблади. 

Малик Салмоннинг сўзлаган нутқида учта муҳим масала ва паём мавжуддир. 

Биринчи паём шундан иборатким, Саъудия Арабистони Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақадаги қудрати ва минтақа қудратининг мувозанати Эрон манфаатида бўлишидан жиддий ғазабланмоқда. Бу ғазаб, айниқса ўтган ўн йилликлар давомида Саъудия Арабистони Эронга дўстлик қўлини чузди ва Теҳрон билан муносабатларни барқарор этиш учун ижобий муносабат қилди деган Малик Салмоннинг иддаосида яққол намоён бўлади.  

Салмон бин Абдулазиз шундай бир шароитда ушбу иддаони баён этдиким, Арабистон 2016 йилдан бошлаб ҳозиргача ўзининг Эрон билан дипломатик муносабатларини тўхтатди ва ҳатто бир нечита араб мамлакатларини Теҳрон билан ўз муносабатларини тўхтатиш учун босим ўтказди. 

Саъудия Арабистони подшоси нутқидаги иккинчи паём бу дунё мамлакатлари расмийлари, шу жумладан Ғарб қудратларини кенг танқид остига олишда Американи қўллаб қувватлагани эди. БМТ Бош Ассамблеясининг 75-чи йиғилишида турли мамлакатлар расмийлари сўзлаган ўз нутқларида, АҚШ ҳукуматининг дунё тизимидаги биртомонлама муносабати ва унинг халқаро ҳуқуқни эътиборсиз қолдириши, хусусан Хавфсизлик Кенгаши-АҚШ икки қутблигини яратишини очиқчасига ва билвосита танқид қилишди.   

Кўринишидан, Малик Салмон жамоатчилик фикри ва оммавий ахборот воситаларини АҚШ -ни кенг кўламда танқид қилишларини Эронга қайтаришга интилганга ўхшайди. 

Саъудия Арабистони подшоси сўзлаган нутқининг учинчи паёми шундан иборат эдиким, Арабистон Яман урушида мағлуб бўлди. 2015 йил 26 март ойида Яманга қарши урушни бошлаган Саъудия Арабистони 66 ой вақт ўтиши билан нафақат урушда ғалаба қозонмади, балки амалда Яман ботқоқига чукиб кетди ва энг қашшоқ араб мамлакати билан урушда заифлиги сабабли унинг сиёсий обрў-эътибори савол остига қолди. 

Малик Салмоннинг Эрон 2019 йили сентябр ойида Саъудия Арабистони нефт иншоотларига ҳужум қилгани ва Саъудия Арабистонни баллистик ракеталар ва учувчисиз учоқлар билан нишонга олишни давом эттираётгани ҳақидаги иддаоси Ар-Риёзнинг Яманга қарши урушда мағлуб бўлганлигини тасдиқловчи эътироф саналади. 

Малик Салмоннинг сўзлари уч жиҳатдан танқид қилиниши мумкин ва бу шунчаки оммавий ахборот воситаларида қилган иддаосидир.

Биринчидан, Салмон бин Абдулазиз Эроннинг қурол-яроқлар ишлаб чиқаришига монеа яратишни сўради. Шак-шубҳасиз Эрон Ғарбий Осиё минтқасида қурол-яроқ мусобақасини бошлаган мамлакат эмас ва бу рақобатни истиқбол этмайди. Эрон Ислом Жумҳурияти ўз эҳтиёжларига қараб қурол-яроқ ишлаб чиқаради. Аммо Ол-Саъуд бўлса бутун дунёда қурол-яроқларни импорт қилувчи иккинчи мамлакат саналади ва Арабистон Ғарб, айниса американинг қурол-яроқлари амборига айланган. 

Иккинчидан, Салмон бин Абдулазиз Ливанда ўтаётган ўзгаришларга ишора этиб, Бейрутдаги портлашни Ливанда Ҳизбуллоҳ ғукмронлигининг натижаси деб билди ва бу ҳаракат Ливандаги давлат идоралари фаолиятини тўхтатди ва Ўрта Ер денгизида жойлашган бу мамлакатдаги хавфсизлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш учун бу ҳаракат қуролсизлантирилиши лозим,-деб иддао қилди.   

Қариб қолган саъудия қироли ҳозирги Ливаннинг давлатсизлиги Саъудия-АҚШ-нинг ички ишларига аралашуви ва 2019 йил октябр ойидаги намойишларни ташкил этишнинг натижасидир,-деб иддоа қилди. 

Салмон бин Абдулазиз ва Муҳаммад бин Салмон 

Айни пайтда Салмон бин Абдулазиз Ливан Ҳизбуллоҳини шундай бир шароитда барқарорсизлантиришда айбладиким, Муҳаммад бин Салмон 2017 йил ноябр ойида Ар-риёзда ўша пайтдаги бош вазири Саъд Ал-Ҳаририйни горовга олиб, уни истеъфо беришга мажбур қилган эди.

Учинчидан, Салмон бин Абдулазиз мустақил Фаластин давлатини шакллантиришни қўллаб-қувватлаган бўлсада, аммо Саъудия Арабистони ҳукумати БАА ва Баҳраённинг сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги келишувни ҳимоя этди. Чунки Ол-Саъуднинг розилигисиз Баҳрайн ҳеч қачон босқинчи сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришга журъат этмаган булар эди.  

Якуний нуқта шуки, Малик Салмон кеча Саъудия Арабистони Ғарбий Осиё минтақасида ташаббусини қўлдан бой берганини ва фақат асоссиз айбловлар ва тўҳматларга мурожаат қилганлигини кўрсатди. 

Ёрлиқ

Шарҳ