сентябр 26, 2020 16:21 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқининг Эронга қарши баёноти; Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бўйича иккистандартли ёндошуви такрорланиши

Эронга қарши Ғарб инсон ҳукқуқлари бўйича иддаолари шундай бир шароитда давом этмоқдаким, Америка ва Франция ҳамда Британия каби айрим мамлакатларнинг ўзи инсон ҳуқуқларини поймол этувчи мамлакактлар рўйхатининг биринчи поғонасида тўради.

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар бу ҳақда жума куни БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида ғаразли баёния содир этиб, Эронни инсон ҳуқуқларини бузишда айблади.  

Бу ҳаракат икки мақсадни назарга олиши мумкин.  

Биринчи мақсад, сиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида, инсон ҳуқуқлари масаласидан фойдаланишдан иборатдир. 

Иккинчи мақсад, Америка билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий ҳамжиҳатликни таъкидлашдан иборатдир. Бу ҳамжиҳатлик инсон ҳуқуқлари, Эроннинг ракета қобилияти ва минтақавий роли каби масалаларда Европанинг сиёсий позиция олиши ва баёнот беришлари қолибида бундан олдин ҳам намоён бўлганди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саъид Хатибзода

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саъид Хатибзода ушбу баёнтга нисбатан муносабат билдириб, инсон ҳуқуқлари механизмидан ҳар қандай фойдаланиб, Эроннинг ички ишларига аралашини қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракат деб билиш зимнида, бу баъзи бир Европа давлатлари ўзларининг энг катта инсон ҳуқуқларини бузувчи ва иттифоқчиларига нисбатан бефарқ қолишлари ва сукут сақлашлари янги ҳодиса эмас; улар Саъудия Арабистони ва минтақадаги диктаторларга ҳимоясиз қолган яманликларни йўқ қилиш учун миллиардлаб долларлик қурол-яроқ сотишда ўзаро рақобатлашмоқда. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича ушбу иддаочилар шундай бир шароитда бошқа мамлакатларга қарши баёнот содир этишмоқдаким, эътирозчиларни бостириш, қора танли фуқароларни қатл этиш, диний муқаддаслар ва қадриятларни ҳақорат қилиш, Европа Иттифоқи ҳудудида мусулмонларни озор-азият бериш ва муҳожирларни босим остига қуйиш каби сайъ-ҳаракатларни сўз эркинлиги ва қонунни амалга ошириш деб талқин этишади.  

Европа Иттифоқининг Америка каби инсон ҳуқуқлари соҳасида олиб бораётган фаолиятини қуллаб-қувватлаб бўлмайди. Чунки халқ эътирозларини қонли даражада бостириш заминида ва Европада инсон ҳуқуқлари ҳақидаги тасаввуротларида инсониятга зид бўлган хатти-ҳаракатларнинг ҳисоб китоби йўқ. 

Европанинг инсон ҳуқуқлари масаласида икки стандартли ёндошувлари Халқаро Амниятия ташкилотини ҳам ташвишга солган. 

Ўтган куни нашр этилган ҳисоботда, Халқаро Амниятия ташкилоти Европа Иттифоқини танқид қилиб, шундай ёзди: "бу Иттифоқи айрим мамлакатларда инсон ҳуқуқлари бузилишига нисбатан сукут сақлади."

Европа Иттифоқининг Саъудия Арабистонига нисбатан умумий ҳаракатлари деярли кўринмайди. Ҳолбуки бу мамлакатда мухолифлар қаттиқ қатағон қилинади. Саъудия Арабистони қироллиги билан алоқани сақлаб қолиш мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолардан устун тўради,- деб келтирилган бу ҳисоботнинг бир қисмида.
Ушбу иккиламчи ҳолатлар шуни кўрсатадиким, ушбу баёнотнинг тақдимотчалари қандайдир тарзда Эронни инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб, ҳақиқий юзларини яширишга уринмоқдалар. 

Европа Иттифоқининг баёноти, аслида сиёсий фиребгарлик ва ва оммавий офкорни алдашдан бошқа нарсани англатмайдиган сиёсий мотивлар билан ифлосланган уйдирма даъволарнинг такрорланишидир. 

Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари кенгашидаги Эронга қарши баёнотида, ошкора тарзда ҳақиқатни ўзгартиришда бошқа мамлакатларнинг ваколатли суди томонидан жиноят қонунчилигига мувофиқ суд ҳаракатларини бажариш бу инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб номланган.

Аммо Эрон Ислом Жумҳурияти эса, ушбу фазо яратишлардан қатъий назар исломий қонун ва исломий ривожланган усуллар асосида ўз фуқароларининг  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уни сақлаб қолиш учун ўз йўлини давом эттиради. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ушбу фикрни таъкидлар экан, диний мажбуриятлар ва конституция, ички қонунчилик ва халқаро шартномаларга риоя қилиш доирасида, инсон ҳуқуқларини миллий, минтақавий ва халқаро даражада ривожлантириш ва рағбатлантириш доимий устувор  вазифалардан саналади. Эрон Ислом Жумҳурияти амалда унга риоя қилишга содиқдир. 

Ёрлиқ

Шарҳ