сентябр 27, 2020 16:09 Asia/Tashkent
  • Тожикистон давлати Эрон билан муносабат

Эрон билан конструктив ва ижобий муносабатларни яхшилаш мақсадида Тожикистон давлатининг ўтган бир йил давомида олиб борган сайъ-ҳаракатларига қарамай Душанбе давлати яна Эрон билан алоқаларни бузиш мақсади билан сайъ-ҳаракатларни ўз ишчи дастурига киритганга ўхшайди.

Беш йиллик кескин муносабатлардан сўнг 2019 йил мартидан бошлаб Теҳрон билан муносабатларни яхшилаш бўйича иш бораётган Душанбе ҳукумати яқинда яна бир бор телевизион ҳужжатли филм деб номланган намойиш қилиб, Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши ёлғон ташвиқот қилди.  

Тожикистон давлат телевизион тармоғида намойиш этилган ҳужжатли филмнинг муаллифи маълум эмас. Ҳужжатли деб номланган ушбу филмда баъзи фикрларни кўриб чиқиш лозим. Шу жумладан бу филм ҳеч қандай тетражга эга эмас ва расмий директори ва продюсерининг номи маълум эмас! Аммо фикр-мулоҳазаларга кўра, "хиёнат" деб номланган ҳужжатли филм Тожикистон ижодкорлари ва халқига ҳеч қандай алоқаси йўқ деб айтиш мумкин. Айниқса, тожик санъаткорлари ва санъат намояндалари Эрон халқи билан бир қаторда Эронзаминнинг тарихига, маданиятига ҳамда тилига алоҳида қизиқиш зоҳир этишади.

Бу қизиқишнинг сўнгги намунаси тожикистонлик санъаткорларнинг Эрон халқи билан хавфли корона вирусига қарши курашда бирдамлигини эълон қилган видеонинг намойиш этилиши эди.

Тожикистон ҳукумати ушбу филмни намойиш этиши билан ҳамзамон Душанбе суди Эронда ўқиган ва яқинда Эрон университетларини битирган бир қатор фуқароларини ҳибсга олиб судда муҳокама қилди.

Тожикистон суди томонидан ушбу шахсларга қарши қуйилган асосий айбловлар "хиёнат қилиш ва компютер тизимлари ва тармоқлари қоидаларини бузишдан иборатдир. (304 ва 305 моддалар).

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон

Аслида айтиш керакки, ҳеч қандай делилсиз Эронга қарши айбловларни илгари сурган Имомали Раҳмон ҳукумати яна бир бор фақат "сиёсий ҳокимиятини сақлаб қолиш ва ўз оиласи учун ҳокимиятни мерос қилиб олиш  мақсадида" Эрон билан душман мамлакатлар ҳамда Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги ижобий ва конструктив муносабатлар яхшиланишига мухолиф бўлган томонга мойиллик кўрсатди. Шак-шубҳасиз Форс Кўрфазидаги айрим реакцион араб мамлакатлари, Америка, европалик айрим мамлакатлар ҳамда Қудс ишғолгар сионистик режими Тожикистон ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кенгайишига мухолифат қиладиган мамлакатлар саналади. 

Тожикистон ҳал қилувчи президентлик сайловлари арафасида эканлигини эътиборга олиб, экспертлар Душанбе ҳукуматининг яқинда амалга оширган ҳаракатини ташқи кўмаклар, айниқса Форс кўрфазидаги баъзи реакцион араб давлатларидан ёрдам олишга уриниш  деб баҳоламоқда. 

Тожикистон исломий наҳзат раҳбари Муҳиддин Кабирий

Шу муносабат билан Тожикистон исломий ҳаракати раҳбари, тожик масалалари бўйича таҳлилчи ва эксперт Муҳиддин Кабирий шундай деб ҳисоблайди: "Бугун Имомали Раҳмон учун Эронга қарши позиция олиши жуда фойдалидир. Шубҳасиз, у нафақат араб шайхларидан молиялаштиришга умид қилган, балки АҚШ президентига ҳам умид қилгани,  айниқса Дональд Трамп Эронга қарши масалаларни қиздира бошлагинидан сўнг Имомали Раҳмон ҳам унинг қўллаб-қувватлашидан баҳраманд бўлиш учун Эронга қарши бундай позиция олишни кучайтирган бўлиши мумкин".

Қандай бўлмасин, телевизион ҳужжатли филм деб номланган ушбу ҳужжатли филмнинг намойиш этилиши ва Тожикистон давлат телевидениясида Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши ёлғон ва ғаразли айбловлар эълон қилиниши натижасида ушбу мамлакатнинг Теҳрондаги элчиси Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. 

Ўтган бир ҳафта давомида Тожикистон элчиси ушбу масала юзасидан Эрон ташқи ишлар вазирлигига иккинчи марта чақирилди ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг кескин норозик нотаси топширилди.   

Шак-шубҳа йўққи, Эрон Ислом Жумҳурияти Тожикистон ҳукумати билан дўстона, биродарлик ва ўзаро ҳурмат-эҳтиром ила муносабатда бўлишни истайди. Аммо Душанбе ҳукумати томонидан дўстона ва қардошлик муносабатларга қарши олиб бораётган бундай хатти-ҳаракатлар Эрон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликларга зарба беради. Тожикистон давлати бундай хатти-ҳаракатларнинг оқибатларини билиши ва ушбу вазъият давом этиши Эронга маъқул келмаслигини тушуниши керак. Дарвоқе, Душанбе ҳукумати хоҳлаган вақтда Эронга дўстлик қўлини чузиши ва манфаати талаб қилган пайтда, Эронзамин раҳбарлари билан душманлик қилиши мумкин эмас. 

Ёрлиқ

Шарҳ