сентябр 27, 2020 18:11 Asia/Tashkent
  • Қури Қалъа ғори

Эронда жуда кӯп ғорлар мавжуд ва уларнинг ҳар бири ӯзига хос хусусиятлар ва гӯзалликларга эга. Аммо бу ғорлар ичида Кирмоншоҳдаги 65 миллион йиллик тарихга эга Қури Қалъа ғори ажралиб туради.

 Бу қадимги ғорнинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг узунлиги бӯлиб,  бу жиҳатдан у Яқин Шарқ минтақасидаги сувли ғорлар ичра биринчи ӯринда туради.

Эрон табиий обидалари руйхатига киритилган Қури Қалъа ғори мамлакатнинг энг жозибали табиий масканларидан бири ҳисобланади.

Қури Қалъа ғори Осиё қитъасининг энг катта сувли ғори ва Эроннинг энг узун ғори ҳисобланиб, унинг узунлиги 12 км ва чуқурлиги эса 3140 метрга етади. Бу ғор Эроннинг ғарбий қисмидаги Кирмоншоҳ вилоятидаги Равонсар шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган. Ғорда ҳавонинг намлик даражаси 40-60 фоизни ташкил этади, унинг ҳарорати эса йилнинг барча фаслларида тахминан 7-11 градусдан иборат. Ғор тубидаги ҳовузчаларнинг энг чуқур нуқтаси 14 метрга етади. Бу ғор заминшунос олимлар учун ӯта қизиқарли материалларга эга бӯлиши билан бирга унда кӯршапалакларнинг нодир турлари ва сариқ самандарлар яшайди.

Тадқиқотчилар бу ғорнинг тарихи бундан 65 миллион йил олдинги даврларга бориб тақалади, деган фикрдалар.

Қури Қалъа ғорини иккинчи геологик даврда, яъни мезозой даврида пайдо бўлган деб ҳисоблашади. 1976 йилда инглиз геологлари гуруҳи ғорни кашф этдилар ва ғорда геологик тадқиқотлар бошланди. Ғор топилганидан бери ғоршунослар уни  бир неча бор ўрганиб чиқдилар ва ҳар сафар бир неча километр чуқурликкача етиб боришди. Қури Қалъа ғоридаги энг муҳим қазиш ишлари 1987 йилда ўтказилган бўлиб, унинг давомида ғорнинг тахминан 30 кмлик майдони кашф этилди.

Қури Қалъа ғори

Қури Қалъа ғорининг барча аҳамияти унинг табиий ўлчамларида эмас, бу ғор табиий аҳамиятидан ташқари, археологик нуқтаи назардан ҳам муҳимдир. Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Қури Қалъа атрофидаги ғорлар  тахминан 50 минг йилдан то   12 минг йил аввалгача тош даврининг овчилари маскани бӯлган. Ғорда олиб борилган археологик қазиш ишлари натижасида идиш-товоқ ва бошқа рузғор буюмларининг топилиши Қури Қалъа ғори эронликларнинг қадимги аждодлари яшаш маскани бӯлганидан далолат беради. Ушбу масала ғорнинг аҳамиятини жуда ҳам оширган.

Қури Қалъа ғорида Туя ӯркачи зали

 

Қури Қалъа ғорида сайёҳлар орасида жуда машҳур бўлган иккита асосий фаза мавжуд. Узунлиги 500 метр бўлган ғорнинг биринчи босқичи Марям зали ва Туя Ӯркачи зали деб номланган иккита машҳур зални шакллантириш учун замин бӯлган. Узунлиги 1000 метр бӯлган ғорнинг иккинчи босқичи эса Келинчак, Битҳуун ва Намоз залларини шакллантирган.

Марям зали Қури Қалъа ғоридаги энг машҳур диққатга сазовор жойлардан биридир. Ушбу зал чиройли қандиллар билан безатилган катта кўлмак каби улкан майдондан иборат. Ушбу қандиллардан бири Ҳазрати Марям тасвирига ўхшаш шаклга эга ва шу сабабли бу зални Марям зали деб аташган. Марям  зали ёнида Туя Ӯркачи зали деб номланган яна бир ажойиб зал мавжуд. Ушбу залдаги қандиллар ҳар хил шаклларда, шу жумладан, туя ӯркачига ӯхшаш қандиллар ҳам мавжуд.  

Қури Қалъа ғоридаги Марям зали

Қури Қалъа ғорининг иккинчи босқичидаги ажойиб маскан Келин залидир. Ушбу залда жуда чиройли, доғларсиз, ялтироқ ва оқ кристаллар мавжуд бўлиб, улар устида юриб изларингизни кўришингиз мумкин. Ушбу чиройли қандилларнинг баъзилари 12 метр узунликда,  келинлар залининг шифтига осилган. Зални ажойиб қандиллар каби кристаллар безаб туради. Ушбу гўзал залнинг ёнида Қури Қалъа ғорининг ажойиботларидан бири Бетховен зали жойлашган. Бундай номланишнинг сабаби шундаки, агар сиз Бетховен залидаги бирор-бир қандилга тегинсангиз, у бошқа қандиллардан фарқли акс садо беради. Бетховен залида ишониб бўлмайдиган ноёб ва чиройли бассейнлар мавжуд.

Намоз зали ҳам   бу ғорнинг яна бир ажойиб дилкаш  жойидир. Ушбу зал "Барзах туннели" деб номланувчи қоронғу туннелда тугайди. Барзах туннелининг узунлиги 220 метр ва кенглиги 3 метрни ташкил қилади. Бу туннел ярмигача сувга тӯлиб туради.

Қури Қалъа ғорининг Келинчак зали

Қури Қалъа ғорининг дастлабки икки босқичидан ўтиб, ҳаяжонли қисмга етиб борасиз. Шаршара зонасига етиб бориш учун ғорнинг кириш қисмидан 3000 метр масофани босиб ўтишингиз кифоя. Ушбу ҳудудда ғорда ноёб манзараларни яратган 4 та шаршара мавжуд. Шаршараларнинг баландлиги ўн метрдан ўн икки метргача. Саёҳатнинг энг гўзал қисми ғорнинг водийда тугайдиган қисмидир. Улкан дарахтлар билан қопланган бу жаннатмакон водийда бирор соат ӯтириб, мусаффо табиатидан лаззатланишингиз мумкин.

Қури Қалъа ғорининг яширин шаршаралари

Ушбу гўзал ва ажойиб ғорга ташриф буюриш учун энг яхши вақт - баҳорнинг ўрталаридан ёзнинг охиригача. Бу вақтда ҳаво илиқроқ бӯлиб,  совуқ сизни безовта қилмайди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ