октябр 01, 2020 15:58 Asia/Tashkent
  • Гросси МАГАТЭ ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларга ижобий муносабат билдирди

Эрон Ислом Жумҳурияти 2015 йили июн ойида 5+1 гуруҳи билан Баржом ядровий келишуви эълон қилинганидан сўнг, ядровий фаолиятлар дастури тинчлик йўлида эканлигини тасдиқлаш ва Баржом келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларни ижро этиш йўлида МАГАТЭ ташкилоти билан кенг ҳамкорликлар олиб борди. Бу мавзў Эроннинг ядровий фаолиятлари ҳақида агентликнинг олган охирги позициясида таъкидланди.

МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси 

МАГАТЭ бош котиби Рафаэль Гросси Шпигел нашрияси билан қилган ўз сўҳбатида, бу халқаро ташкилот ўтган йил давомида Эронда 400-тадан ортиқ текширувлар ўтказди,-деб эълон қилди. Гросси ўз сўҳбатининг давомида, Эронда МАГАТЭ текширувлари сони сир сақланади, аммо агентлик гуруҳлари йилига 365 кун текширув ўтказишади,-деб айтди. 

"Мен бундай таҳлилни ҳурмат қиламан, лекин мен бунга рози эмасман",-деди у Ақшнинг Эронга қарши ядро қуролини қўлга киритиши ҳақида қуйилган айбловлар ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди. 

Эрон атом энергетикаси раиси Али Акбар Солеҳий ва МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси 

2020 йил август ойида Теҳронга сафар қилиб, Эроннинг етакчи расмийлари билан музокара олиб борганидан кейин Гроссининг ижобий муносабат билдириши, Эрон билан ижобий ҳамкорликлар олиб борилаётганини тасдиқлаши ҳамда ядровий қурол-яроқларга эришиш учун Эроннинг сайъ-ҳаракат олиб бораётгани ҳақида Вашингтоннинг асоссиз иддаолари билан мухолифат қилиши таҳлил қилишга арзийди. Бу сафардан кейин томонлар МАГАТЭ ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларнинг янги фасли очилиши ҳақида хабар беришди ва ўзаро ишонч асосида мавжуд ихтилофларни ҳал этиш билан ҳусни ният ва қабул қилинган қарорлар доирасида МАГАТЭ ва Эрон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлари давом этишига умидворлик билдиришди. 

Халқаро муносабатлар бўйича эксперт Али Умидининг сўзларига кўра, Гроссининг Теҳронга қилган сафари кўплаб ютуққа эга эди. Гросси минтақа ҳақида керакли маълумотларга эга бўлмаганлиги сабабли у Эронга нисбатан кескин позицияга эга эди, аммо Эронга сафари давомида у Теҳрон ва минтақа тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлди ва шунинг учун Эрон билан бирга қўшма баёнот берди. 

МАГАТЭ 2020 йил май ойида берган ўз ҳисоботида, Эрон томонидан эълон қилинган ядровий муассасаларни собиқаси бўлмаган тарзда текшираётганини тан олиш зимнида, у 2000 йилларнинг бошларида ядровий материаллар бўйича тадқиқотлар учун ишлатилган бўлиши мумкин деб иддао қилган жойларни текширишга чақирди. МАГАТЭ ташкилотининг бу талаби Эроннинг мухолифатига учради ва Эрон МАГАТЭ ташкилотининг масъулият ҳавзаси келишилган келишувларда тўлиқ ва аниқ баён этилган деб таъкидлади. Шунинг учун Америка ва сионистик режим каби давлатлар томонидан Эроннинг тинч йўлида олиб бораётган ядровий дастури ҳақидаги иддаоларига Теҳрон жавоб бериши ва МАГАТЭ бош котиби талаб қилаётган ҳар қандай маконни текширишга ижозат бериши шарт эмас дея жавоб берди Эрон. 

Бироқ, Гроссининг Эронга қилган ташрифи чоғида Эрон ҳусни ниятини кўрсатиш мақсадида бу текширувлар ўтказилишига ижозат берди. МАГАТЭ ташкилоти 30 сентябр куни(чоршанба куни) Эрон билан келишилган шартномага асосан ўз назарида бўлган иккинчи маконни текширганини тан олди. 

Теҳрон МАГАТЭ учта муҳим принцип, яъни холислик, мустақиллик ва профессионализм асосида амал қилишини ва хавфсизлик чоралари бўйича ўзининг стандарт тамоюллари ва мустақил баҳолашлар ва маълумотлар доирасидан чиқмаслигини хоҳлайди. Шу билан бирга, МАГАТЭ бош директори сифатида иш бошланганидан бери  Эронга нисбатан ижобий муносабатда бўлмаган Гросси яқинда бўлиб ўтган интервюсида босим остида эканлигини тан олди.  

Бироқ, Теҳрон МАГАТЭ билан Эроннинг тўлиқ ҳамкорлиги ва ядровий фаолиятини аниқлаштиришга қаратилган сайъ-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда, МАГАТЭ Эрон душманлари, хусусан АҚШ ва сионистик режимнинг босимлари ва фазо яратишлари тасири остига қолмаслиги ва Эроннинг тинч йўлидаги ядровий дастури баробарида холис ва изчил позиция эгаллашини истайди. 

Ёрлиқ

Шарҳ