октябр 01, 2020 17:22 Asia/Tashkent

TikTok сервисидаги Dilshod_550 номли фойдаланувчи Тошкент шаҳри бўйлаб автотранспорт воситасида катта тезликда ҳаракатланиб, бу жараённи тасвирга олди ва видеони тармоққа жойлади. Ҳолатга блогер Никита Макаренко эътибор қаратиб, ўзининг каналида бир нечта постлар қолдирди.

«Потенциал қотил, Дилшод исмли 01K550XA raqamli автомашина ҳайдовчиси, жарималарни йиғади ва уларни TikTok'да ғурур билан намойиш этади. Қизиқ, у кимнинг фарзанди экан-а?», – дея изоҳ қолдирди Макаренко фойдаланувчининг автомашинада соатига 150 км тезликда ҳаракатлангани акс этган видеоси остида.

Фойдаланувчи қўйган суратлардан у йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тузилган маъмурий баённомаларни «коллекция» сифатида тўплаши ва ўз саҳифасига жойлашни хуш кўришини кўриш мумкин.

Саҳифага жойланган суратлардан бирининг остига  #ҳокимият ҳештеги ёзилган. Суратдан тезликка ишқибоз ҳайдовчи мансабдорларга хос хизмат хонасида ўтиргани кўринади.

Ёрлиқ

Шарҳ