октябр 08, 2020 15:50 Asia/Tashkent
  • Нима учун Арбаини Ҳусейний(а) маросимидан қурқишади?

Бугун пайшанба куни ҳижрий-қамарий (2020 йил 8) куни дунё шиаларининг учинчи имоми ҳазрат Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг вафоли ёронларининг Карбало саҳросида шаҳодат топганларининг арбаинига тўғри келади.

Ливандаги Ҳизбуллоҳ бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Арбаини Ҳусейний (а) маросими муносабати билан қилган нутқида: " бу маросим тарих давомида ўтказилиб келган, аммо ҳозирги шароитда Саддом режими Арбаини Ҳусейний маросимини ўтказишга тўсиқлик қиларди ва шиа мусулмонларига кўча намойишлар ўтказишга ижозат бермасди. Ҳатто айрим вақтларда бу режим Имом Ҳусейн (а) зиёратчиларини самолёт ва вертолёт билан нишонга оларди. Шундай савол туғиладиким, нима учун айрим ҳукмдорлар ва қудратлар Арбаини Ҳусейний (а) маросимидан қурқишади? "-деб айтди. 

Бу масалада турли далилларни баён этиш мумкин: 

Биринчи далил- Арабини Ҳсейний (а) маросимининг мазҳабий жиҳатидир. Араини Ҳусейний маросими шиа мусулмонларига тегишлидир. Арбаини Ҳусейний Карбалода рўй берган буюк ҳодисанинг қадрлашдир.  Имом Ҳусейн (а) Карбалода ислом динини қадрлаш ва диндан фақат бир восита сифатида баҳраманд бўладиган мунофиқлар қўлидан динни ажратиб олиш учун қиём қилди.  

Устод Муртазо Мутаҳаррий

Устод Муртазо Мутаҳаррий "Ҳусейний ҳаммосаси" китобида Карбало ҳодисасининг энг буюк тасири шундай иборат эдиким, нифоқ пардасини ўртадан йўқ қилди ва салтанатнинг ҳисоб-китоби диндан ажралди,-деб ёзади. 

Ҳақиқатан ҳам, Уммавийлар диннинг уша дастлабки усулларини риоя қилмасдан халқ устидан ҳукмронлик қилиш учун диндан бир восита сифатида фойдаланиш мақсадида эдилар, аммо улар диннинг сиёсий тасиридан огоҳ эдилар. 

Бугунги дунёда Ол-Саъуд ислом дунёсининг раҳбарлигига иддао қилади ва ўзини Ҳарамайни Шарифайннинг ходими деб билади. Аммо амалда исломий бир мамлакат, яъни Яманга қарши уруш олиб боради. Олти давом этган ва юз минглаб одамларнинг ҳалок бўлиши, тан жароҳати олишлари ҳамда миллионлаб одамларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишлари сабабига айланган бу уруш ислом дини душманлари манфаатларига тўғри келади. 

Бу Ол-Саъуд тақдим этадиган ва Америка бошчилигидаги Ғарб қудратлари уни қўллаб-қувватлайдиган ислом нумунаси "секуляр ислом" намунасидир ким, ислом динини ўз қадриятларидан қайтаради. Секуляр исломнинг мудофаачилари ва ҳомийлари сионистик режим билан муносабатларони нормаллаштириш йўлида ҳаракат қилишади ва исломий Фаластин мамлакатига қарши жиноят содир этишдан ўзларини тийишмайди.  

Аммо Арбаини Ҳусейний Муҳаммадий пок ислом динининг ошкора нишоналаридан биридир. Ҳамдардлик, фидоийлик, тинчлик ва инсон қадр-қимматини чегаралар бўйлаб таъкидлайдиган бу ислом Арбаини Ҳусейний (а) азодорлик маросимида мавжуддир. Бинобарин, Арбаини Ҳусейний Ғарб томонидан қўллаб-қувватлайдиган секуляр ислом билан Муҳаммадий пок исломнинг қаршилик кўрсатишининг намунасидир ва шунинг учун ҳам мухолифлар миллионлаб одамлар иштирокида ўтказиладиган ушбу маросимдан қурқишади. 

Иккинчи сабаб бу Арбаини Ҳусейний (а) маросими Ҳусейни Ошуронинг сиёсий ўзлигини тирик сайлашдан иборат. Ҳусейний Ошуро сиёсий мустаҳкам жиҳатга эга бўлган воқеа эди.  Вилоят Валий фақеҳга таяниш ва зулмга қарши курашиш Ҳусейний Ошуронинг сиёсий муҳим иккита паёми саналади. Имом Ҳусейн (а)-нинг 72 нафар сафдоши бир неча минглаб язидийлар қўшини олдида шаҳид бўлишларини билар эди, аммо улар язидийларга қарши туриш учун Ҳусейн (а)-нинг мантиғига эргашдилар ва бу эса валий фақеҳ ҳокимиятининг чўққиси эди.  

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари баъсчи вакили Ҳужжатул-Ислом ва муслимин Нажаф Нажафий Руҳоний бу ҳақда Ошуро маданияти муқовиматни мустаҳкамлайди. Ана шу Ошуро маданияти саккиз йиллик Муқаддас мудофаа шароитида  муқовиматни вужудга келтирди. Ана шу маданият Ливанда Ҳизбуллоҳнинг ғалаба қозонишига замин яратди. Ана шу маданият минтақада муқовиматни сарфароз айлади,-деб таъкидлади. 

Муқаддас мудофаа 

Бугунги кунда муқовимат кучлари кучайиб бораётгани ва қудрат мувозанати ушбу муқовимат фойдасига ўзгараётганига гувоҳ бўлаётган минтақадаги мухолифлар бу вазъиятни асосан Арбаини Ҳусейний (а) маносиклари ва Ҳусейний Ошуро (а) таълимоти ва паёмларининг натижасидир деб билишади.

Шунинг учун мамлакатлар, айниқса Эрон Ислом Жумҳурияти ва Ироқ ўртасида ихтилофлар келтириб чиқариш ва юмшоқ уруш қолибида, Арбаини Ҳусейний (а) маросимини заиф жилвалантиришга ҳаракат қилиш шаклида давом этмоқда. 

Ёрлиқ