октябр 16, 2020 15:40 Asia/Tashkent
  • Тиббий ва шифохона жиҳозларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари томонидан “Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йили” деб белгиланган йилда тиббиёт ускуналари саноатининг ўсиши ва ривожланиш йўллари янада яхшиланди.

Оммавий ишлаб чиқариш иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни талаб қиладиган ҳамда ишлаб чиқариш кӯлами ва ҳажмининг ошишига сабаб бӯладиган муҳим тушунчалардан биридир.

Ҳисоб-китобларга кўра, тиббий ускуналарга бўлган ички эҳтиёжнинг тахминан 45% Эрон компаниялари томонидан ишлаб чиқарилади. Қийин иқтисодий шароитларга қарамай, ушбу соҳада 510 га яқин компания фаолият юритмоқда.

Ҳозирги вақтда Эрон бир марталик тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича ўзини ўзи таъминлаш даражасига етган ва ҳатто айрим маҳсулотларни турли мамлакатларга экспорт қиладиган кам сонли давлатлардан биридир.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  ҳазратлари коронавирус тарқалган бир шароитда  соғлиқни сақлаш воситалари, шу жумладан ниқоблар ишлаб чиқариш учун мамлакатнинг барча имкониятларидан фойдаланиш билан боғлиқ сўнгги ҳолатларни майдонни очиш ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг аниқ намунаси деб атаб,  қўшимча қилдилар: Мамлакат эҳтиёжларидан кӯра кӯпроқ тиббий воситалар ва ниқоб ишлаб чиқарилишининг асосий сабаби ҳукумат томонидан тўсиқларнинг бартараф этилиши ва  ишлаб чиқариш соҳасидаги одамлар учун майдонни очиш эди.

Ул ҳазрат ишлаб чиқариш кучли миллий иқтисодиётни шакллантиришнинг асосий омили эканлигини таъкидлаб, қуйидагиларни қўшимча қилдилар: "Ишлаб чиқариш, мамлакат иқтисодиёти учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлишидан ташқари, кўплаб сиёсий, ижтимоий ва маданий таъсирларни ўз ичига олади, масалан, миллатнинг ўзининг асосий эҳтиёж товарларини ишлаб чиқариш қобилияти ушбу миллатга ўзига ишонч ва қадр-қийммат туйғусини беради ҳамда жамиятнинг ижтимоий фаровонлиги учун йўл очади, ЯИМни  ва экспортни кўпайтиради, бошқа мамлакатларга ички маҳсулотларни экспорт қилишнинг маданий таъсирини оширади.

Ушбу мақсадларга эришишда тиббий асбоб-ускуналар саноати ўзининг муҳим қўшимча қиймати туфайли самарали рол ўйнаши мумкин, шу билан бирга бу соҳада кичик ва ўрта компанияларнинг аҳамияти катта.

Статистик маълумотларга кўра, Европада 550 мингга яқин ва Қўшма Штатларда 601 мингга яқин одам шу соҳада иш билан банд бўлиб, бу ушбу секторнинг бандликни таъминлашдаги аҳамиятини кўрсатади.

Айни пайтда мамлакатда ушбу соҳани ривожлантириш учун яхши имкониятлар мавжуд. Бошқа томондан,   статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 9% ва Эрон аҳолисининг 5% кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) одамлар эканлиги тиббий асбоб-ускуналар саноатини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш зарурлигини кўрсатмоқда. .

Муқовимат иқтисодиёти сиёсатига кўра, ишлаб чиқаришнинг гуллаб-яшнашидаги муҳим стратегиялардан бири экспортни қўллаб-қувватлаш ва экспорт имтиёзларини кенгайтиришдир.   Бундан ташқари, “Инқиллобнинг иккинчи қадами” баёнотидаги асосий нукталардан бири кӯп ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш орқали мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигига эришиш ҳисобланади.

Оксфорд институти ва ОЕCД ташкилоти томонидан 2000 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра тиббий асбоб-ускуналар саноати юқори технологияли ишлаб чиқаришлар гуруҳига киради, бу эса ушбу соҳадаги маҳсулотлар сифатида юқори  технологияларнинг муҳим ролини кўрсатади.

Шунинг учун айтиш мумкинки, самарадорликни ошириш, замонавий тиббий технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш бирликларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик бўлинмаларини кучайтириш ушбу соҳада оммавий ва сифатли ишлаб чиқаришда муҳим ва инкор этилмайдиган ролга эга. 200 миллион жамиятни ӯз ичига олган қўшни давлатларнинг улкан бозорига кириб  бориш ҳам ушбу соҳани ривожлантириш учун ажойиб имкониятдир.

Айни пайтда Эронда тиббий асбоб-ускуналар бозорининг ўсиш суръати 9,1 фоизни ташкил қилмоқда, бу дунёдаги ўртача кўрсаткичдан юқоридир. Бундан ташқари, мамлакат тиббий асбоб-ускуналари саноатида 280 минг турдаги товарларнинг ишлаб чиқарилаётгани яқин келажакда Эроннинг халқаро бозорлардаги улуши бугунги кунга нисбатан бир неча баравар кўпайишидан далолат бермоқда.

Тиббий асбоб-ускуналар экспорт қилувчилар уюшмаси президенти Муҳаммад Ризо Компанининг фикрича   "Эроннинг тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришдаги тараққиёти Европа ва Америка стандартлари бўйича товар ишлаб чиқарадиган даражададир”.

Эроннинг ушбу соҳадаги илмий ва амалий тадқиқотлари ўсиши натижасида бугунги кунда талаб қилинадиган товарларнинг атиги 15-20 фоизи четдан олиб кирилади, холос.

 Сўнгги ўн йилликларда тиббиёт ва даволаш соҳасида эронлик фармацевтларнинг саъй-ҳаракатлари билан мамлакат фармацевтика эҳтиёжларининг катта қисми маҳаллий маҳсулотлар билан таъминланмоқда. Расмий статистик маълумотларга кўра, мамлакатда беморлар учун зарур бўлган дори-дармонларнинг 97% маҳаллий маҳсулотлар билан таъминланган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тадқиқот ва технологиялар бӯйича ӯринбосари   доктор Ризо Маликзоданинг таъкидлашича, Эроннинг оламшумул ютуқларидан бири фармацевтика саноатидаги муваффақиятларидир.

Эроннинг янги Remdesivir препарати мамлакат коронавирусга қарши кураш штаби томонидан тасдиқланган,  Ковид 19 касаллигини даволашда ёрдам берадиган дорилардан биридир.

Сифат жиҳатидан шу типдаги хорижий препаратлардан қолишмайдиган бу дори Эронда хорижий брендларнинг  ўндан бир қисми нархида ишлаб чиқарилди.

Соғлиқни сақлаш  вазирининг ўринбосари Ризо Маликзоданинг сўзларига кўра, Эрон коронавирус касаллигини даволаш билан боғлиқ тадқиқотлар бўйича етакчи мамлакатлардан бири бӯлиб, ушбу касаллик билан боғлиқ тадқиқотларнинг 10% Эронда ўтказилган.

Касалликларни даволашда сифат ва самарадорлик жиҳатидан Эроннинг жуда кӯп фармацевтика маҳсулотлари экспорт қилиниши салоҳиятига эга. Бу ҳолат мамлакат фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш  билан бир қаторда соҳада сифат жиҳатидан ўсишни ҳам кўрсатади.

 

Ёрлиқ