октябр 18, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • Эронга нисбатан қурол эмбаргоси амал қилиши тўхтади: паёмлар ва оқибатлар

Эронга қурол импорти ва экспортига нисбатан киритилган эмбарго муддати Баржом ядровий келишуви амалга оширилганидан 5 йил ўтиб, бугун 18 октябр якшанба кунида ўз ниҳоясига етди.

Эроннинг қурол чекловлари тугаши билан, бундан бўён келиб чиқиши Эронга қурол-яроқ тажҳизотларини экспорт қилиш ва импорт қилиш бўйича чеклов бекор қилинди ва 2231 сонли резолюция рўйхатига киритилган 23  юридик шахснинг сафар қилиш чекловлари ҳамт  бекор қилинди.

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги 

Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги Эронга қарши жорий этилган қурол-яроқ эмбаргоси охирга етгани ҳақида баёния нашр этиб,“Бугун халқаро ҳамжамият учун аҳамиятли кундир. У АҚШ-нинг уринишларига қарамай, БМТнинг 2231-сонли резолюциясини ва Баржом ядровий муштарак фаолиятлар дастурини ҳимоялай олди”.

Америка охирги бир неча ой давомида дастлаб бир резолюция лойиҳасини тақдим этиб, БМТ -нинг Хавфсизлик Кенгашида Эроннинг узоқ муддатли қурол-яроқлар санкциясини тасдиқлаб олишга ҳаракат қилди, аммо бунга эришолмади. Хафсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан фақат битта мамлакат Американинг талабига мувофиқат қилди ва бошқа аъзолар эса унга мухолифат ёки бетарафлик эълон қилишди. Америка ўзининг бошқа сайъ-ҳаракатида, Моша механизми (санкцияларни автоматик тарзда қайтариш) механизмини фаоллаштиришга ҳаракат қилди, аммо бунга ҳам эришолмади. Чунки Трамп 2018 йилда Баржом ядровий келишувидан биртомонлама равишда чиққан эди ва ушбу ҳуқуқий салоиятга эга эмасди. Энди, Эронга нисбатан қурол эмбаргоси охирга етгани эса АҚШ-га яна катта зарба берилди. Вашингтон Эронга қарши сиёсий босимларни кучайтиришни мақсад қилган бир шароитда, Эронга нисбатан қурол эмбаргосининг охирга етиши АҚШ-нинг жаҳондаги обрў-эътиборига катта зарба берди. 

 Бу масаланинг аҳамиятини икки зовиядан қараш мумкин: 

Дастлаб, Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ва қарорлари доирасида ўз мажбуриятларига қараб амал қилиш зарурати ва масаланинг сиёсий жиҳатига эътибор қаратишдан иборат. Бу нуқтаи назардан қараганда бу масала Американинг бир томонлама сиёсатининг тескари қисмида турган аниқ паёмни ўз ичига олади. 

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Халқаро ташкилотлардаги доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий

Венада жойлашган Эрон Ислом Жумҳуриятининг Халқаро ташкилотлардаги доимий намояндаси ва элчиси Козим Ғарибободий якшанба куни Лондондаги Ирна ахборот агентлиги билан телефон орқали қилган ўз сўҳбатида, қурол-яроқ эмбаргоси охирга етганининг ҳуқуқий жиҳатининг аҳамияти ҳақида шундай деди: "Бу мавзў жуда муҳим, чунки чекловларнинг энг муҳим тури, яъни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциялари ва чекловлари турли масалаларда бекор қилинди ва ҳукуматлар энди санкцияларга ёки қурол-яроқ битимлардаги чекловларга таянмайдилар"

Аммо бу масалани кўриб чиқишнинг яна бир жиҳати; бунинг тасири ва қунуний оқибатлари Эроннинг қурол-яроқ эмбаргосининг тугашидир. Бу борада диққатга сазовор жиҳат шундаки, Эроннинг ҳарбий доктринасида қурол-яроқларни сотиб олиш мавқеидир.   

Эрон ҳатто санкциялардан олдинги йилларда ҳам қурол-яроқ сотиб олиш учун катта бюджет ажратгани йўқ, чунки Эроннинг асосий мақсади мудофаа қудрати ва мудофаа эҳтиёжларини таминлашда ўзини ўзи таъминлаш имкониятларини мустаҳкамлашдан иборат. Эрон Ислом Жумҳурияти бунга асосланиб, маҳаллий имкониятлар ва қобилиятларга таяниб, ўзининг мудофаа эҳтиёжларини таъминлаган. Эрон охирги йилларда ҳарбий тажҳизотларни ишлаб чифариш саноатида катта мувафаққиятларга эришди ва ҳатто экспорт қилувчи бир мамлакат сифатида ушбу ҳавзада фаолият олиб боришга муваффақ бўлди. Бу доктрина мудофаа қудратини сақлаб қолиш ва уни муҳофизат этишда Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий сайъ-ҳаракати бўлган ва бўлиб қолади. Албатта Эрон ҳеч қачон митнтақани нотинчликларга юзмаюз этиш учун қурол-аслаҳани тўплаш ва ноанъанавий қурол-яроқлар пайида эмасди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ўзининг Твиттер саҳифасида "бу чекловларнинг охирга етиши кўп томонлама муносабатларнинг ормонлари ҳамда минтақа тинчлиги ва хавфсизлиги учун ғалаба ҳисобланади.",-деб ёзди. 

Ёрлиқ

Шарҳ