октябр 19, 2020 16:04 Asia/Tashkent
  • Теҳрон Афғонистонда барқарорлик ва тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашни таъкидлади

Эрон Ислом Жумҳурияти ўзининг ташқи сиёсатларида ҳар доим Афғонистонда осойишталик, тинчлик ва сиёсий барқарорликни қўллаб-қувватлашини кўрсатди ва бу жараён ҳозирда ҳам Эроннинг хорижий сиёсатларида муҳим ўринни эгаллайди. Бошқа таъбир билан айтганда, обод, мустақил, ривожланган ва тинчлик ҳукмрон бўлган Афғонистон Эроннинг истак-орзуси бўлиб келган.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф якшанба куни Теҳронда   Афғонистон Олий ярашиш миллий кенгашининг раиси Абдулла Абдулла билан учрашганида яна бир карра Эроннинг афғонларнинг маъмурияти вараҳбарлиги билан тинчлик жараёни ва Афғонистоннинг турли гуруҳлари ўртасида музокара қилишда иштирокчиларнинг қўлга киритган келишувларини қўллаб-қувватлайди,-деб таъкидлади. 

Муҳаммаджавод Зариф Афғонистон Олий ярашиш миллий кенгашининг раиси Абдулла Абдулла билан учрашуви 

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек Абдулла Абдулланинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини ва Афғонистон миллий ярашиш кенгаши масъулиятини қабул қилганини юқори баҳолади ва Толибоннинг Афғонистон сиёсий ва тузилмасидаги иштирокини Эрон қўллаб-қувватлайди,-деб таъкидлади. Якшанба куни Эрон Ислом Рспубликасининг юқори мартабали амалдорлари билан икки томонлама муносабатларни кенгайтириш йўллари ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун Теҳронга келган Абдулла Абдулла бундан олдин у Покистон ва Ҳиндистонга ҳам сафар қилганди. 

Афғонистон тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш учун минтақавий когнсенсусни ўрнатиш Афғонистон миллий ярашув кенгашининг минтақавий ташрифининг мақсадларидан биридир. 

Эроннинг минтақавий роли, айниқса Афғонистон ташқи сиёсати соҳасида президент ва бошқа юқори лавозимли шахслар томонидан доим муҳим ва таъсирчан эди,- деб таърифланган. Ушбу қараш асосида, Афғонистоннинг юқори мартабали амалдорлари Афғонистоннинг тинчлик ташаббусида Теҳрон иштирок этишини ҳар доим мамнуният билан истиқбол этишган. 

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  Теҳронда Афғонистон Миллий ярашиш кенгаши раиси Аблдулла Абдулла билан учрашди 

Шу муносабат билан Афғонистон олий ярашиш кенгашининг раиси Эрон исломий парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф билан учрашувда Эронни ушбу мамлакатни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, Теҳроннинг мақсади Афғонистон Ислом Республикаси ва унинг конституцияси соясида тинчликни қўллаб-қувватлашдир ва Эрон сўнгги тўрт ўн йилликда афғон халқининг ёнида эди.  

Афғонистон ва Эрон ўртасидаги муносабатлар икки жиҳатдан аҳамитяни касб этади: 

Биринчи нуқта; Эрон ва Афғонистон муносабатларининг аҳамияти қўшничилик ва умумий чегарага эга бўлишига боғлиқ. Афғонистонь ва Эрон ўртасидаги қўшничилик масаласи Афғонистондаги салбий ёки ижобий ўзгаришлар Эронга тасир етказиши сабабига айланган. 

Иккинчи нуқта; Сўнгги ўн тўрт йил ичида Эрон Афғонистонга чексиз ёрдам кўрсатишда ижобий ва конструктив рол уйнади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанийнинг телефон орқали сўҳбати

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний яқинда Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғаний билан телефон орқали сўҳбатда таъкидлади: "Биз Афғонистондаги барқарорлик ва хавфсизликни кенгайтиришни барқарорлигимиз ва хавфсизлигимиз ривожи билан бир қаторда кўриб чиқамиз ва гуруҳлар ўртасидаги келишмовчиликлар принциплар доирасида музокаралар йўли билан ҳал қилинишига ишонамиз ва бу йўналишда биз доимо Афғонистон ҳукумати ва халқи билан биргамиз."

Турли сабабларга кўра, Эрон ҳар доим Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаб келган ва афғон-афғоннинг чинакам диалолига кўмаклашишда давом этади. 

Халқаро масалалар бўйича эксперт Навзар Шафеийнинг фикрига кўра, Эрон сиёсатининг асосини Афғонистонда тинчлик ва иқтисодий ривожланишга олиб келадиган сайъ-ҳаракатлар ташкил этади. У  Эроннинг Афғонистонга қараши ривожланишга йўналтирилган; бир неча ўлчовларда ривожланиш, бири Афғонистондаги сиёсий ва хавфсизлик барқарорлигига иккинчиси Афғонистоннинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига ҳисса қўшишдир. 

Шубҳасиз, Афғонистоннинг барқарорлиги, тинчлиги ва тараққиёти Эрон ва минтақадаги барча давлатлар манфаатидадир. Афғонистон қанчалик кучли ва барқарор бўлса, унинг қўшнилар билан муносабатлари шунчалик мустаҳкам бўлади. 

Абдулла Абдулланинг юқори даражадаги делегация билан Теҳронга ташрифи икки мамлакат расмийлари учун Афғонистондаги тинчлик жараёни икки томонлама муносабатлар ва бошқа қизиқиш уйғотадиган масалаларни муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир. 

 

Ёрлиқ

Шарҳ