октябр 22, 2020 13:36 Asia/Tashkent
  •  Коронавирус мавзусида чизилган жаҳондаги деворий суратлар (фотожамланма)

Reuters нашри бугунги кунда коронавирус пандемияси мавзусида дунё бўйлаб кўча рассомлари томонидан яратилаётган деворий сурат ҳамда граффитилар жамланмасини тақдим этди.

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида граффити ёнидан велосипедда ўтаётган киши. 

Сан-Паулуда Бразилия президенти Жаир Болсонаро ҳамда коронавирус шаклидаги одам тиббиёт ходимларига қарши арқон тортаётгани тасвирланган деворий расм пайдо бўлди. Унда «Сиз ким томондасиз?», деб ёзилган.

Мумбайда (Ҳиндистон) граффити ёнидан халта кўтариб ўтаётган киши.

Рио-де-Жанейрода Бразилия президенти Жаир Болсонаронинг юзи шаклида тасвирланган вируслар ва дезинфекция воситаси сепаётган эркак граффитиси ёнидан ўтиб бораётган йўловчи.

Лондондаги кўп қаватли уй деворида кўча рассоми Забу томонидан чизилган «Сени соғиндим» деб номланган деворий расм.

Рассом Лионель Стенхоп Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Каравагжио қаламига мансуб асарни деворга чизмоқда.

Нью-Йоркнинг Манҳеттен шаҳридаги Ҳюстон кўчасидаги девор сурати.

Ҳимоя ниқобини тақиб олган аёл Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида граффити ёнидан ўтмоқда.

Таиландлик кўча рассоми Му Бон Бангкокда деворий расм чизмоқда.

Ҳимоя ниқоби кийган аёллар Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги девор ёнидан ўтмоқда.

Ҳимоя ниқобини кийган аёл Лондоннинг Шоредич шаҳридаги дўкон ёнидан ўтмоқда.

Такси машинаси Индонезиянинг Жакарта шаҳрида коронавирус ҳақида хабардорликни тарғиб қилувчи девор ёнидан ўтмоқда.

Ниқоб кийган киши Буюк Британиянинг Манчестер шаҳридаги деразада NHS ходими тасвирланган девор расми ёнидан ўтмоқда.

Ню-Мексико штатидаги Шипрок шаҳрида коронавирус хавфидан огоҳлантирувчи деворий сурат.

Лондонда аёл киши ниқобли ҳамшира деворий суратининг олдидан ўтмоқда.

Электр скутерда Парижда (Франция) кўча рассоми Ардиф сурати ёнидан ўтаётган эркак.

Индонезиянинг Ғарбий Ява ҳудудида жойлашган Чамис шаҳридаги тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш учун чизилган деворий сурат.

Кениянинг Найроби шаҳрида коронавирус касаллигига қарши курашни тарғиб қилувчи граффити олдида юрган болакай.

 

Ёрлиқ

Шарҳ