октябр 24, 2020 16:28 Asia/Tashkent
  • Дональд Трамп ва Жой Бойден ўртасидаги теледебат 
    Дональд Трамп ва Жой Бойден ўртасидаги теледебат 

АҚШ-даги 2020 йилги президентлик сайловидаги иккинчи ва сўнгги дебати демократлар партиясидан номзод Жо Бойден ва жумҳурийчилар партиясидан номзод Дональд Трамп ўртасида Теннеси штатининг Нашвил шаҳрида бўлиб ўтди.

Биринчи дебатдан фарқли ўлароқ дебат тинч ўтди ва номзодлар бир-бирларининг  гапларини тўхтатишга қодир эмасдилар. Бироқ, камида бир марта Дональд Трампнинг микрофони икки дақиқалик нутқ учун белгиланган қоидаларни бузгани учун очилиди. 

Баҳсда Трамп ва Бойден америкалик сайловчиларни қизиқтирган бир қатор масалаларни, энг аввало коронавирус масаласини ва унинг ҳалокатли иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини кўриб чиқдилар. Бойден Трампнинг бу соҳадаги фаолиятини шубҳа остига қуйишга ва 3 ноябрдаги сайловларни Трамп маъмуриятининг тўрт йиллик фаолияти бўйича референдумга айлантиришга ҳаракат қилди. 

Дональд Трамп ва Жой Бойден ўртасидаги теледебат 

Аксинча, Трамп Бойденнинг 47 йиллик сиёсатига ҳужум қилди ва 3 ноябрдаги сайловларни аввалги маъмуриятлар фаолиятидан фуқароларнинг қониқишини аниқлаш учун сайлов деб атади. 

Бироқ, ушбу баҳс АҚШ президентлик сайловлари натижаларига ҳал қилувчи тасир кўрсатмаганга ўхшайди. Чунки Трамп ва Бойден Нашвилда рақобат қилаётган бир вақтда президентлик сайловларда қатнашувчиларнинг сони 50 миллиондан ошгани эълон қилинди. 2020 йилги сайловларда қатнашувчилар сони 160 миллионга етиши кутилаётгани сабабли, америкалик сайловчиларнинг учдан бир қисми дебат ўтказилишидан олдин қарор қабул қилишган.  Ҳисоб-киботларга кўра, бу сафар аввалги сайловларга қараганда кулранг ва иккиланувчи овозлар жуда оз ва республикачилар ва демократларнинг сайлов кампанияларида тарафдорларни кўпайтириш имконияти кам. 

Дональд Трамп ва Жой Бойден ўртасидаги теледебат 

Албатта, 3 ноябр куни овоз бериш тугашига 10 кун вақт қолган. Агар бу 10 кун ичида кутилмаган ифшогарликлар ёки сайловлар тақдирига тасир қиладиган фавқулодда воқеа юз бермаса.  Сўнгги кунларда икки рақибнинг сайлов кампаниялари самарали ифшогарлик олиб бориш учун муҳим маълумотларга эга бўлиш учун ҳаракатларини кучайтирди. Демократлар Трампнинг махфий молиявий маълумотларига, шу жумладан солиқ тўлашда бўйин товлаш ва Хитой каби бошқа давлатлардаги банк ҳисоб рақамларига, айниқса президентнинг ҳуқуқбузарлигини исботлаш учун мурожаат қилишни давом эттирмоқдалар. Республикачиларнинг диққат-эътибори Украинадаги ёки ҳатто Хитойдаги молиявий фаолият билан боғлиқ бўлган Бойден оиласида  коррупция ва порхўрлик ҳолатларини исботлашга қаратилган.

Ушбу ҳар бир ифшогарлик АҚШ президентлигига номзодларнинг ишончлиги ва обрўсига путур етказди. Яқин кунларида ҳам бундай маълумотлар тарқалиши кутилмоқда. Бироқ, коронавирусни юқтириб олган саккиз миллион одамлар, ушбу касалликдан ҳалок бўлган 220 минг одамлар ҳамда Американинг ҳалокатли иқтисодий инқирозининг қурбонлари учун муҳим бўлган нарса бу номзодларнинг Вашингтонда ва ваъда берган ва уларни бажармаган сиёсатчилар ўртасида сиёсий ва партиявий курашларидан эмас, балки жамиятнинг ҳозирги машаққатларидан қутилишлари учун режа ва лойиҳаларидир.  

Бу Қўшма Штатларидаги сиёсий тизимнинг қонунийлиги ва самарадорлиги инқирозини кучайтирди ва бу мамлакатда бошқарув органларидан норозиликни кучайтирди, шу сабабли Лос Анжелес Таймз газетаси таҳририяти бир неча кун олдин нашр этган ўз мақоласида шундай ёзди: "2020 йилги президентлик сайловлари Америка демократиясининг келажагини хавф остига қуяди."

 

Ёрлиқ

Шарҳ