октябр 26, 2020 16:53 Asia/Tashkent
  • Америка президентлигига номзодлар Жо Бойден ва Дональд Трамп
    Америка президентлигига номзодлар Жо Бойден ва Дональд Трамп

Американинг президентлик сайловлари рақобатларининг охирги ҳафтаси арафасида ушбу мамлакатда 2010 йилги президентлик сайловининг ғолибини башорат этиш учун ижтимоий сўровлар ташкилотларининг фаолияти кенг шиддат олган.

Сўнгги кунларда аксарият сайлов учаткаларида республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ва демократик партиядан номзод Жо Бойден ўртасидаги фарқ, айниқса "жанг майдони" деб номланган штатларда камайганлиги ҳақида хабарлар берилган. Бироқ, Бойден ҳали ҳам АҚШ-даги ўртасча кўрсатгичдан 8 фоиз устунликка эга.

Дональд Трамп ва Жой Бойден 

Бироқ, Бойденнинг Трамп устидан қозонган ғалабаси 3 ноябрдаги овоз бериш тугашидан бир ҳафта олдин ҳам демократ номзоднинг республикачилар номзоди устидан ғалаба қозонганига кафолат бермайди. Чунки худди 2020 йилдагидек, демократлар партияидан номзод кўпроқ оммалашган овозларни олади, аммо охир-оқибат сайловчилар устунлигига таяниб, яна тўрт йил Оқ Уйда қоладиган республикачи номзод бўлади.  

Албатта, Қўшма Штатлардаги мавжуд сиёсий зиддиятлар сайловларнинг одатий мураккаблигини янада оширади. Трамп бир неча бор сайловда ғалаба қозонишини ёки қалбакилаштиришини айтган. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, агар Трамп аниқ ғалабани қўлга киритмаса, республикачиларнинг сайлов кампанияси сайловларни қалбакилаштирилгани баҳонаси билан айниқса, почта сайлови жараёнини сўроқ қилиш орқали судга топширади. Сайлов бўйича суд жараёнининг охири, шунингдек консерватив судялар сони бўйича устун бўлган муассаса бўлган Федерал Олий суд бўлади.  Трамп сайловда ғалаба қозониши учун Федерал Олий суд судяларининг берган овозини алоҳида ҳисобга олганга ўхшайди. 

Аммо агар сайловчилар коллежининг овозлари республикачилар ва демкоратлар номзодлари ўртасида бўлиниб, уларнинг ҳеч бири камида 270 овоз олмаайдиган бўлса, унда АҚШ-нинг кейинги президентини сайлаш масъулияти Конгресс зиммасига қуйилади. Бундай ҳолда, ҳатто кейинги Вакиллар палатасида демократларнинг сони кўп бўлишига қарамай ғалаба қозониш учун Трампнинг имконияти кўпроқ бўлади. Чунки овоз бериш вақтида ҳар бир штатбитта овозга эга бўлади. Республикачилар кўпчилигига эга бўлган штатлар демократик кўпчиликка эга бўлган штатлардан кўпроқ бўлади. 

Жо Бойден ва Дональд Трамп 

Ҳар ҳолда, Америка президентлик сайлов тизимидаги мураккаблигини эътиборга олган ҳолда, ижтимоий сўровлар асосида унинг натижаларини башорат этиш мумкин эмас. Бироқ, шундай назарга ташланадиким, бир мавзў аниқ ва бу ҳам бўлса 2020 йилги сайлов эътирозли кўча намойишлар ва эътирозлар билан юзмаюз бўлади.  Айрим шаҳар ва штатларда АҚШ президентлиги сайловлари натижаларига қарши кўчадаги зўравон намойишларнинг олдиги олиш учун хавфсизлик чоралари аллақачон кучайтирилган. Ҳатто баъзи ҳудудларда 3 ноябр сайлов куни сайлов учатскалари атрофида қурол-яроқ билан келган одамлар тақиқланган. Трампнинг жанжалли сўзлари, шу жумладан Бойден билан бўлиб ўтган теледебатда жангариларга ишора этиб, "четда туриб, кутиб қолинг",-дегани АҚШ-даги сайловларни тартибсизликларга  олиб келиш учун бир ишора деб тавсиф этилди. 

Ушбу сайлов аввалги йилларга қараганда анча зиддиятли бўлишига шак-шубҳа йўқ, шунинг учун бизнинг режамиз ҳар қандай ҳодисага тайёр туришдан иборадир,-деди Нью-Йорк полицияси бошлиғи Теренс Монахан. 

Сўнгги йилларда ички ва ташқи аралашувлар шароитида сайловларнинг соғлом ўтиши ва хавфсизлиги жиддий шубҳа остига қолганини ҳисобга олсак, номзод ва 2020 йилги сайловларда мувафаққиятсизликка учраган сиёсий оқим осонликча натижаларни қабул қилмай эътирозлик кўча намойишларга олиб келиши мумкин. Бу масала эса парчаланиб кетган америка жамиятида катта фожеани келтириб чиқариши мумкин.    

Ёрлиқ

Шарҳ