октябр 27, 2020 15:38 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

БМТ ташкилоти 75 йил олдин икки мақсад-бутун дунёда тинчликни муҳофазат этиш ва уни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро алоқалар арсасида дунё мамлакатлари ўртасида янада ҳамкорликларни кенгайтириш йўлида шароит яратиш учун ташкил этилган эди. Аммо ҳали ҳам бу ташкилот яхши фаолият кўрсата олганми ёки йўқми деган савол вужудга кеолади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф душанба куни БМТ ташкил этилганининг 75 йиллиги муносабати билан бу саволга жавобан даҳшатли икки урушдан кейин халқаро хавфсизлик ва тинчликни барқарор этишда ушбу ташкилотнинг уйнаган ролига тўхталиб, ажабланарлими шундаки, 2001 йилда "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "цивилизациялар мулоқоти йили" -дан бери,  АҚШ -да олиб борилган "абадий урушлар " натижасида 37 миллион киши оворагарликка юзмаюз бўлишган дейилади янги тадқиқотда,-деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф 

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек 2001 йилдан бери "терроризмга қарши уруш" номи остида Америка томонидан бошланган ёки унда қатнашган саккизта урушга ишора этиб,  ушбу урушлар юз минглаб бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлишига, сон-саноқсиз жамоалар ва оилаларнинг парчаланишига, ҳукуматларнинг ишдан чиқишига ва мисли кўрилмаган экстремизмга олиб келганлиги тўғрисидаги аччиқ ҳақиқат ҳақида гапирди.  

Зарифнинг бу борадаги сўзлари БМТ -нинг роли самарасизлигига катта тасир етказган иккита муҳим нуқтага ишора қилади: 

Биринчи нуфта бу уша аввалидан бошлаб ушбу ташкилотда вужудга келган камчиликдан иборатдир. Ушбу камчиликларда вето қуйиш ва монополия каби масалалар рол уйнайди. 


Бирлашган Миллар\тлар Ташкилоти 

Халқаро масалалар бўйича эксперт Мурод Инодий бу камчиликларнинг асосий сабабларидан бири Хавфсизлик Кенгашига тегишли бўлган БМТ-нинг бешинчи бобида, айниқса Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари вето ҳуқуқига эга бўлган 27 моддасида деб билади.  

Бу омил доимий аъзоларга махсус ваколат берилиши ва улар ушбу имкониятдан фойдаланишлари ва амалда БМТ -нинг мувафаққиятларига монеа яратишлари сабабига айланди. 

Иккинчи нуқта эса ушбу ташкилот устунларини сиёсийлаштирилиши ва ушбу ташкилотга АҚШ ваколатига кирмайдиган босим ва аралашувларининг тасир етказишидан иборатким, халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаши тасири остида Американинг зўравонлиги ва безорилигини кучайтирди.

Афғонистоннинг ишғол қилиниши ва ундан кейин 2003 йилда Ироққа терроризм ва оммавий қирғин қуролларига қарши кураш баҳонаси билан бостириб кириши АҚШ-нинг халқаро ҳуқуқда ҳеч қандай ҳуқуқий асослари бўлмаган иккита катта юлғон эди. Қўшма Штатлар, аслида урушни баҳолаш орқали БМТ ташкилотини четлаб ўтди.  Бугунги кунда муаммо шундаки, янги тизимнинг пайдо бўлиши, масалан, бир томонлама муносабатларнинг кучайиши ва халқаро тизимда санкциялардан нотўғри ва бир восита сифатида фойдаланиш, ушбу ташкилотнинг ҳозирги вазиятга мослашишдаги роли учун янада жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. 

Эрон ташқи ишлар вазири бу ҳақиқатни таъкидлаш зимнида, 244 йиллик умрининг 220 -дан ортиғини урушга сарфлаган кучни қандай жиловлаш мумкин. Маҳаллий аҳолига қарши урушдан, қуллик остидаги аҳолисига қарши кураш шафқатсизларча давом этмоқда, 39 та ҳарбий мужаролар ва 1945 йилдан бери деярли 120 та иқтисодий урушлар, улар алдамчи равишда "санкциялар" деб номланади. 

Ушбу барча таркибий қисмларни ва сабабларни ҳисобга олган ҳолда Эрон дипломатик аппарати раҳбари ёндошувларни ўзгартириш зарурлигини эслатди ва айтди: "услубни ўзгартириш вақти келди. Америкаликлар ва дунёнинг қони ва бойлигини кейинги азоб-уқубатлардан сақланг!"

Ёрлиқ

Шарҳ