октябр 28, 2020 18:49 Asia/Tashkent
  • Дӯппи

Муҳаммад Юсуф шеъри

 

Дӯппи киймай қӯйди одамлар,

Бир шоир, бир носирдан бошқа.

Сочлар силлиқ,

Силлиқ қадамлар,

У оғирлик қиляпти бошга...

 

Рост дӯппилар,

Ёлғон дӯппилар,

Киноларда қолғон дӯппилар.

Чуст дӯппилар,

Анжон дӯппилар,

Мунчоқдек Марғилон дӯппилар...

 

Дӯппи киймай қӯйди одамлар,

Бир шоир, бир носирдан ӯзга,

Мен ҳам сизга бердим саволлар,

Шляпамни бостириб кӯзга.

 

Дӯппи киймай қӯйди одамлар,

Кӯнгил эса кӯрмоқ тусайди.

Маданият гуллаган дамлар,

Каллага эътибор сусайди.

 

Дӯппи киймай қӯйди одамлар,

На уйда ва на кӯчада.

Миртемирлар, Ғафур Ғуломлар

Ечган дӯппи қолди токчада...

 

Бу қандайин кӯргулик савдо,

Дӯппи киймай қӯйди халойиқ.

Бошга лойиқ дӯппи йӯқдир ё

Бош қолмади дӯппига лойиқ.

Ёрлиқ

Шарҳ