октябр 29, 2020 15:36 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари
    Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоби муаззам раҳбари йўллаган ўз паёмларида Франция ёшларидан нима учун ислом дини азиз Пайғамбари (с)-га нисбатан ҳақоратни қўллаб-қувватлайди ва уни сўз эркинлиги деб билади деб сўрашни сўрадилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари  чоршанба куни кечқурун ушбу паёмларида, Франция ёшларига хитоб айлаб, шундай дедилар: "президентингиздан сўранг, нега у Худонинг пайғамбарини  ҳақорат қилишни қўллаб -қувватлайди ва буни сўз эркинлиги деб билади? Буюк, порлоқ ва муқаддас шахсиятларга нисбатан ҳақорат қилиш бу сўз эркинлигини англатади-ми?  Бу ахмоқона иш уни президент  қилиб сайлаган миллат виждонини ҳақорат қилиш эмас -ми? "

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Франция ёшларига берган бошқа саволда нима учун халокотга нисбатан шак-шубҳа келтириш жиноят ҳисобланади?. Агар бирон киши бу ҳақда бирон нарса ёзса, нима учун қамоққа олинади? Аммо ислом дини азиз Пайғамбари (с)-га нисбатан ҳақорат қилиш сўз эркинлигини англатади? -деб таъкидладилар. 

Ислом дини азиз Пайғамбари(с)-га нисбатан нашр этилган карикатурани қўллаб-қувватлашда Франция президенти Эммануэл Макроннинг берган изҳороти дунё бўйлаб мусулмонларнинг ғазабланишлари сабабига айланди.  Ислом дини азиз Пайғамбари(с)-га нисбатан ҳаворат бир неча марта Францияда сўз эркинлиги остида такрорланган. 

Айрим Ғарб мамлакатлари, айниқса Франция сўз эркинлиги ва демократия доирасида ўз сиёсатлари ва манфаатларини амалга оширишмоқда. Ғарбда ислом динидан қурқитиш жараёни Франция томонидан тарҳиб ва ташвиқ этилмоқда. Аммо ислом мубин дини тинчлик, раҳмат ва дўстлик динидир. 

Ислом дини азиз Пайғамбари (с) мусулмонлар ўртасидаги ваҳдат ва бирликнинг науқтасидир ва бошқа иллоҳий динлар ҳам ул ҳазратни ҳурмат-эҳтиром қилидилар. Турли иллоҳий динларга ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш одамлар ўртасида ишонч, меҳр-муҳаббат ва тинчликнинг кучайиши сабабига айланади. 

Ифротгарчилик ҳарбир мазҳаб ва динда маҳкум этилади. Аммо бундай хатти-ҳаракат Франция ҳукуматининг сиёсий манфаатларини илгари суриш воситаси сифатида ишлатилмаслиги керак. 

Сўз эркинлиги баҳонаси билан ислом дини азиз Пайғамбари (с)-ни Франция президентининг ҳақорат қилиши оқлаб бўлмайдиган ҳаракатдир ва турли динлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва тинчлик ўрнатилишига кўмак бермайди. 

Шу муносабат билан Ироқ ва дунёдаги Халдей черкови руҳонийси кардинал Мар Луис Рафаэл Сако чоршанба куни қилган ўз баёнотида, барча динлар нафрат ва зўравонликни тарғиб қилмаслик, одамлар орасида севги,тинчлик, ҳамкорлик ва ишончнинг манбаи бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Франция президентининг мусулмонларга нисбатан хитти-ҳаракатлари бирон бир дин томонидан маъқулланмаган ва ҳатто дунёда хавотирланиш сабабига айланмоқда.  Макроннинг Франция президенти сифатида, сўз эркинлигидан икки томонлама фойдаланиши, унга овоз берган миллатга нисбатан ҳурматсизликдир, чунки сўз эркинлиги бошқа динларни ҳақорат қилишни англатмайди. 

Қизиғи шундаки, Франция президентининг Charlie Hebdo-нинг ҳақоратли карикатурасини нашр этишга уринишидан ҳимоя қилиши, худди шу француз жамиятида кимдир "Holokost" каби баъзи тарихий масалаларда шубҳа туғдирса, судга тортилади. 

Ғарб жамиятида, айниқса Францияда бундай иккиламчилик ҳукмрон ёндошув бўлиб келган ва ушбу сиёсат асосида айрим Ғарб мамлакатлари ислом дунёсига нисбатан ўз стратегияларини белгилаб олишганким, исломофобия унинг асосий принципидир. 

Ёрлиқ

Шарҳ