ноябр 21, 2020 15:12 Asia/Tashkent
  • Ҳаво  мудофааси  технологияларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш

Эрон саккиз йиллик урушдан бери мавжуд бўлган барча чекловлар ва санкцияларга қарамай ўзини ҳимоя қилиш учун маҳаллий тажриба ва билимлардан фойдаланган ҳолда жуда муҳим ютуқларга эришиши мумкинлигини исботлади. Сўнгги олти йил ичида Эрон дунёдаги 23-ўриндан мудофаа саноатида 14-ўринга кўтарилди.

Ушбу жараёнда ракета саноати Эрон мудофаа доктринасининг энг муҳим стратегик қисмларидан бири бўлиб, бу соҳада мамлакатнинг қӯлга киритган муваффақиятлари  жуда муҳим эди.

Эрон Ислом Жумҳурияти  юклатма  урушдан бери сезилган эҳтиёж туфайли мудофаа қобилиятини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларга киришди.Мазкур уруш ўрталарида мудофаа зарурати ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Эронда ракета технологияларининг дастлабки асослари яратилди. Бу ҳаракат урушнинг сӯнгги йилларида “Зилзол” ракеталарини ишлаб чиқариш билан ўз самарасини берди. Сўнгра “Зилзол” ракеталарини янгилаш билан “Фотеҳ 110”  ракеталари  ишлаб чиқарилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар  “Шахоб” сериясидаги ракеталар, айниқса, “Шаҳоб 3” ракетасининг яратилиши билан янги босқичга кӯтарилди. Ракеталар қуриш соҳасидаги фаолиятларнинг давом эттирилиши натижасида “Фотеҳ”, “Сижжил”, “Аммод”, “Зулфиқор” ва “Хуррамшаҳр” каби баллистик ва нишонга аниқ зарба берадиган ракеталар ишлаб чиқарилди.  Бу балистик ракеталар узоқ масофаларда ўз нишонларига юқори аниқлик билан зарба бера олади. Бугунги кунга келиб, Эрон Ислом Жумҳурияти  турли мақсадларда  қўлланиладиган 16та баллистик ракеталарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш орқали мудофаа қудратини юксалтириш  йўлида катта ютуқларга эришди. Эрон ҳозирда дунёдаги  қанотли, баллистик ва нишонга аниқ зарба берадиган ракеталарни ишлаб чиқарувчи энг буюк қудратлардан   бири ҳисобланади. Ракеталар ишлаб чиқаришда қӯлланилган технология ва ракета ёқилғисининг турига эътибор қаратган  дунёдаги кўплаб таҳлилчилар, ҳарбий ва сиёсий экспертларни Ислом Жумҳурияти фойдасига дунёда ҳарбий ва разведка соҳасида янги мувозанат ўрнатилди, деган фикрга олиб келди.

"Сижжил" ракетаси

Аэрокосмик соҳада Эроннинг ривожланиш қадамлари шу қадар устуворким,   у дунёдаги  учувчисиз учоқлар  ишлаб чиқарадиган энг йирик 5 мамлакат сафидан жой олди. Эрон шунингдек, бугунги кунда радар учун кӯринмас учувчисиз учоқлар ишлаб чиқарадиган иккинчи мамлакатдир.   

"Эрон янги кўп қутбли дунёни шакллантиришга ёрдам берадиган бир неча йирик мамлакатлардан бири", - деди АҚШдаги геосиёсат мутахассиси Антонио Картолучи, ислом жумҳурияти "Нур" ҳарбий сунъий йўлдошини муваффақиятли учиргандан сўнг.

Ушбу ўзгаришлардан сўнг ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йилида бу соҳада қӯлга киритилган энг янги ютуқлар намойиш этилди. "Ҳож Қосим Сулаймоний” баллистик ракетаси бу арзирли ютуқлардан биридир. Ушбу стратегик ракетани жуда қисқа вақт ичида учиришга тайёрлаш мумкин. Жуда юксак тезликка эга бу ракета радарга кӯринмаслигидан ташқари 1400 км радиусгача бўлган нишонларни аниқ уриш қудратига эга.

“Шаҳид Абу Маҳди” қанотли ракетаси эса 1000 км масофадаги оғирлиги  3000 тонна ва ундан юқори бўлган кемаларни йўқ қилиш ёки жиддий зарар етказиш қобилиятига эга бўлган ютуқлардан биридир.

Эронда ишлаб чиқарилган ердаги нишонни йӯқ қилишга қаратилган   қанотли ракеталар 700, 1350 ва 2000 км масофага учиш қобилиятига эга.

1999 йилда миллий енгил турбореактив  двигател ишлаб чиқариш линиясининг очилиши билан  Эрон самолёт двигателларини ишлаб чиқарувчи чекланган саккиз мамлакат қаторига кирди.

Енгил турбовентиляторли  двигател ишлаб чиқариш - бу мамлакатда двигател ишлаб чиқариш соҳасидаги энг муҳим технологик ютуқлардан бири бўлиб,уни ишлаб чиқаришда маҳаллий  билим ва технологияга асосланган компанияларнинг потенсиали  ва  Эроннинг энг яхши университетларининг илмий ва тадқиқот қудратидан фойдаланилган.

Эронлик мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатнинг мудофаа тузилмасида ҳарбий  қудратга даъво қилаётган давлатлар билан рақобатбардош ривожланган маҳаллий мудофаа тизимлари вужудга келтирилган бўлиб, улар жаҳон стандартлари ва ҳатто дунёнинг ҳарбий қудратлари мудофаа ускуналариданда афзалроқ баъзи хусусиятларга эга.

Бу борада Эрон  Мудофаа  вазири  генерал  Амир Хотамий  шундай дейди: Мамлакатнинг мудофаа соҳасида сўнгги тӯрт  ўн йилликда  қӯлга киритган муваффақиятларини шу каби бирор-бир давр билан таққослаш мумкин эмас.

Генерал  Хотамийнинг таъкидлашича,  ушбу даврда, айниқса сўнгги уч йилда  ҳар томонлама ривожланишга эришилди.  Мисол учун ҳаво мудофааси соҳасида нафақат “Кавсар”  маҳаллий қирувчи самолёти тақдимоти ӯтказилди, балки унинг ишлаб чиқариш линияси ҳам очилди ва учта самолёт ишлаб чиқарилди.

Эроннинг қудратли мудофаа тизими  илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, юқори тезлик ва аниқлик ҳамда турли  масофани   қамраб олгани билан Эрон мудофаа тизимларидан ўзиб кетишни  қийинлаштирди ва ҳатто имконсиз қилди.

Ақш ҳарбий-денгиз кучлари институти ва бу соҳадаги таҳлилий Ренд муассаси  ўз ҳисоботида Эрон осмони илғор мудофаа технологиялари  билан қопланганлигини тан олди.

Янги учиш  ва электрон тизимларнинг ривожланиши билан Эроннинг мудофаа қудрати  мамлакат  қуролли  кучларининг ҳаво мудофааси  қобилиятини юксак даражага етказди.

Шу нуқтаи назардан, "Бовар 373" мудофаа тизими бу фақат бир нечта мамлакатгина  ишлаб чиқариши мумкин бўлган энг янги ютуқлардан биридир.

Ушбу ютуқлар Эроннинг мудофаа қобилиятини стратегик даражага олиб чиқди.  2019 йил июн ойида АҚШ илғор учувчисиз учоғининг Эрон ҳаво ҳудудида уриб туширилиши бу қобилиятни исботлади. Бу замонавий учувчисиз учоқ Эроннинг Форс Кӯрфази соҳиллари наздида Исломий  Инқилоб Соқчилари корпуси ҳаво-космик кучлари томонидан нишонга олиниб, уриб туширилди.

 "Бу воқеа жуда яхши кўрсатиб турибди, эронликлар бирон бир нарсага сармоя киритдими, демак, у албатта амалга ошади”,  - - дейди  Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка бўйича мутахассис  Жереми Бинни, Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қудратига ишора қилиб. "Биз буни уларнинг баллистик ракеталари ҳақида билар эдик, аммо афтидан Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимида ҳам вазият худди шундай."

Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятлари шуни кўрсатадики, мамлакат лойиҳалаш, қўмондонлик тизимларини кӯп миқдорда ишлаб чиқариш,  турли мудофаа воситалари ва кибер мудофаани бошқариш ва ишлаб чиқариш қобилиятига эга. Аммо Эрон ҳеч қачон урушнинг бошловчиси бӯлмаган. Исломий Жумҳуриятнинг мудофаа қудрати  мамлакат чегараларининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ