ноябр 21, 2020 16:31 Asia/Tashkent
  • Европа учлигининг (Германия, Франция ва Британия) Эронга қарши баёноти
    Европа учлигининг (Германия, Франция ва Британия) Эронга қарши баёноти

2018 йил 8 майда Баржом ядровий келишувидан Американинг бир томонлама равишда чиқиши Эрон Ислом Жумҳурияти бир йилдан ортиқ вақт ичида Баржом ядровий келишувда қолган бошқа аъзоларга ушбу чиқишнинг оқибатларини қоплаш учун имконият бериш мақсадида ўзидан стратегик сабр-тоқат намойиш этди.

Европа учлигининг Эронга қарши баёноти  

Аммо европалик мамлакатлар Америка томонидан Баржоим ядровий келишини поймол этиши оқибатларини қоплаш учун берган ваъдаларига вафо қилмадилар. Ядровий келишув имтиёзларидан Эроннинг баҳраманд бўлишида Европа мамлакатларининг ўз мажбуриятларига қараб амал қилмагани сабабли Теҳрон ядровий келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларини 5 босқичда қисқартиришга мажбур бўлди. Ҳолбуки, Эроннинг яжровий келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларини қисқартириши Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш ва уни давом эттириш йўлида амалга оширилди. Аммо европаликлар Американинг босимларига нисбатан заиф позиция олишлари билан Эроннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатларини Бражом ядровий келишувини поймол этиш деб талқин этишга ҳаракат қилишмоқда. Шу муносабат билан Баржом ядровий келишувидаги европалик 3 мамлакат шу жумладан Англия, Германия ва Франция  МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашига хитоб айлаб содир этган ўз баёнотида,  Эрон Баржом ядровий келишувни поймол этишда турли сайъ-ҳаракат олиб борган деб иддао қилди.  

Европалик учлик ушбу баёнияда, Эрондан зудлик билан ўз сайъ-ҳаракатини Баржом ядровий келишувига тўлиқ амал қилишга қайтаришга чиқирди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саъид Хатибзода

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саъид Хатибзода жума куни бу баённомани маҳкум этиш зимнида, Эроннинг тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятлари тўлиқ халқаро қонунлар доирасида қонуний бўлиб, мамлакатларнинг ажралмас ҳуқуқлари осида амалга оширилади,-деб таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам Эрон газетаси билан қилган сўҳбати чоғида, Баржом ядровий келишувда Эроннинг ўз зиммасига олган айрим мажбуриятларини тўхтатишининг асосий сабаби бу Америка томонидан ядровий келишувни поймол этиш ва европаликлар ҳам Американинг ушбу келишувдан чиқишидан сўнг ваъда берган 11 мажбуриятларини ижро этмаганлари билан Баржом ядровий келишувни поймол этишди ва Баржом ядровий келишувининг 36 моддаси бизга айрим моддаларни бажармасликка ижозат бермайди. Аммо биз ҳали ҳам ядровий келишувга содиқмиз,-деб таъкидлади. 

Табиийки, агар ядровий келишувнинг бошқа томони ушбу келишувни такр этиш ва Америка босимларига таслим бўлсалар, унда Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш учун имкониятлар ва сайъ-ҳаракатларнинг самараси бўлмайди. 

Вашингтонда "Ўрта Шарқ жамғармаси" ижрочи директори Гиоргио Кафиро

Вашингтонда "Ўрта Шарқ жамғармаси" ижрочи директори Гиоргио Кафиро Эроннинг сайъ-ҳаракати енвропаликларга шундай паём берадиким, санкциялар билан қарши курашишда уларнинг муваффақиятсизликлари улар учун ёмон оқибатлар олиб келди ва АҚШ-дан мустақил шаклда сайъ-ҳаракат қилишлари лозим,-деб айтди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири бундан олдин ҳам Теҳроннинг Баржом ядровий келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятлари ҳақида Франция, Англия ва Германия каби Европанинг 3 мамлакатининг берган баёниясига муносабат билдириб, ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Баржом ядровий келишувига АҚШ-нинг қилган ҳужумига европалик 3 мамлакатнинг жавоби Эронда инвестиция киритиш ва тижоратни тўхтатиш шунингдек Эрон нефтини эмбарго қилишдан иборат эди. Райсина-2020 саммитида мен дунёндаги энг йирик иқтисодиёт  зўравонлик қилиш остида ўз зиммасига олган мажбуриятларни оёқ ости қилишга ижозат бергани афсўсланарли ҳолатдир деб айтдим. Баржом ядровий келишувининг келажаги Эронга эмас, балки европалик учта мамлакатига боғлиқдир". 

Европалик учта мамлакат асоссиз иддаоларга таяниб, Европанинг учта мамлакати Эроннинг баъзи мажбуриятларини шу жумладан текширув режимини давом эттириш ва Баржом ядровий келишувидаги вазифаларини бажара олмаганларини яшириш учун Эронга тавсия бериш мавқеига қуйишга уринмоқда. Аммо бу ёндошув бирон бир сиёсий мантиқ билан тўғри келмайди ва Эроннинг МАГАТЭ аъзоси сифатида қонуний ҳуқуқларига зиддир. Ҳозирги вазъиятда Европа босиб ўтган йўлнинг натижаси мулоқот ва ўзаро муносабатлар ва ишончсизликнинг янада кенгайишидир.

Ёрлиқ