ноябр 21, 2020 23:53 Asia/Tashkent
  • Шиво шаршараси

Гӯзал Шиво шаршараси Ӯрта Шарқнинг энг улкан ва ӯзига хос шаршараси сифатида ҳам ном таратган. Шаршарага етиб боргунча нигоҳларга завқ бағишлайдиган тоғли манзара ва хилват табиатнинг дилкаш жилвалари шаршаранинг жозибасини янада оширади.

Эроннинг ғарбидан жануби-ғарбигача ястаниб ётган Загрос тизма тоғлари йил бӯйи қорли чӯққиларга эгалиги сабабли  мамлакатдаги кӯплаб серсув дарё ва шаршаралар бу минтақада   жойлашган. Ана шундай серсув ва гӯзал шаршаралардан бири Шиво шаршараси бӯлиб, Талазанг шаршараси ҳам деб юритилади. Эроннинг энг улкан табиий шаршараси бӯлган бу нодир табиат ҳодисаси 2014 йил Эроннинг нодир табиий ва миллий обидаси сифатида руйхатга олинган.

Гӯзал Шиво шаршараси Ӯрта Шарқнинг энг улкан ва ӯзига хос шаршараси сифатида ҳам ном таратган. Шаршарага етиб боргунча нигоҳларга завқ бағишлайдиган тоғли манзара ва хилват табиатнинг дилкаш жилвалари шаршаранинг жозибасини янада оширади.

Баландлиги 85 метр ва эни 70 метрни ташкил қилган бу ажабтовур шаршара Эроннинг ғарбий қисмидаги Хузистон ва Луристон вилоятларининг кесишган жойида, Дизфул туманининг Шиво қишлоғида жойлашган. Шиво сӯзи лур тилида латофат маъносини англатади. Шаршара атрофидаги аҳоли асосан лур ё бахтиёрийлардир. Бу шаршара Эронзаминнинг энг гӯзал шаршараларидан бири ҳисобланади.

Шиво шаршараси худди бокира табиатнинг гӯзаллигини кӯз-кӯз қилаётгандек. Баланд тоғ устидан пастга оқаётган, сув қатраларини ҳавога сочиб юборган бу улкан шаршаранинг суви харсанг тошларга урилиб, унинг ғалаён садоси бир неча километрларгача эшитилади. Табиатнинг бу нодир ҳодисаси  рӯпарасида ӯтириб, унинг бутун гӯзаллик ва латофатидан лазатланиш нақадар фараҳли... Шаршара атрофида табиат ӯзининг бор гӯзаллик ва малоҳатини намойишга қӯйгандек...

Шиво шаршараси

Шиво шаршараси атрофининг табиати ва унинг ӯзига хос экосистемаси ҳайвонларнинг яшаши ва гиёҳларнинг ӯсиши учун муносиб макондир. Табиий шарт-шароитларнинг мувофиқлиги сабабли бунда тоғ эчкиси, йӯлбарс, Эрон самандари, айиқ каби ҳайвонлар умргузаронлик қилишади. Бу ерда шунингдек, қуш тили, ёввойи анжир ва тол дарахтларини кӯплаб учратиш мумкин. Загроснинг машҳур санавбар ӯрмонларининг бир қисми ҳам айни шу шаршара атрофида жойлашган.

Шиво шаршараси муҳитида ӯсадиган гиёҳлардан бири сиёвшан бӯлиб, у сариқ касали ва буйракдаги тошларни туширишда жуда фойдали ҳисобланади. Бу гиёҳ шаршаранинг суви оқиб ётган ӯзанда ӯсади. Тоғ бағридан отилиб чиққан Шиво шаршарасининг зулол суви ичимлик сувдир.

Тоғ бағридаги сирли ғордан оқиб чиққан сув шаршарадан пастга отилгач,   ям-яшил ӯт-ӯланлар ичидан сизиб ӯтадида дарёга қӯшилади. Дарё эса Хузистон вилоятидаги Диз сув омборига бориб қуйилади.

Шиво шаршарасидан 40 километр узоқликда Иккинчи Шиво шаршараси мавжуд. Шаршаранинг муздек сувида чӯмилиб, бир оз роҳатланиб сузишни истаган кишилар учун бу шаршара энг муносиб жой ҳисобланади. Зеро, унинг чуқурлиги ҳам, хавф-хатари ҳам камроқ.

Иккинчи Шиво шаршараси

Шиво шаршарасининг ӯзига хос хусусиятларидан бири унга бир неча юз метр яқинлашгунча кӯринмаслигидир. Фақат  жуда яқинлашиб қолганингизда кескин бурилишдан ошгач,  кӯз олдингизда афсонавий манзара – гӯзал ва улкан шаршара намоён бӯлади. Соҳир табиат бунда ӯзининг мислсиз гӯзаллигини кутилмаганда бор бӯй-басти билан намойиш этади...

Шиво шаршарасига етиб бориш учун узоқ йӯлни пиёда босиб ӯтишга тӯғри келади. Жисмоний тайёргарлиги яхши кишиларга бу пиёда юриш машаққат эмас, балки ӯзига хос завқлидир. Шивога етиб боргунча сиз бир неча кичик шаршараларни кӯришингиз мумкин.  

Шиво шаршараси

Бу афсонавий минтақага сафар қилишнинг энг муносиб вақти март-май ойларидир. Бу давр мобайнида шаршара атрофининг об-ҳавоси муътадил бӯлиб, табиатнинг  ҳам чиройи тӯлишган бӯлади. Ёзда ҳаво ҳарорати баландлиги сабабли узоқ йӯлга пиёда боришда қийналишингиз мумкин.

Куз ва қиш мавсумида эса ҳаво совиб, тез-тез ёғадиган қор ва ёмғирлар пиёда юришни қийинлаштириши ва ҳатто айрим пайтлар имконсизга айлантириши табиий.

 

 

   

 

 

Ёрлиқ