ноябр 22, 2020 16:47 Asia/Tashkent
  • Сурия ишлари бўйича БМТ бош котибининг махсус намояндаси Гир Педерсен
    Сурия ишлари бўйича БМТ бош котибининг махсус намояндаси Гир Педерсен

Бутун дунё ва минтақа корона вирус билан қарши курашишга гирифтор бўлиб қолган бир пайтда Эрон дипломатияси минтақада тинчликни таъминлаш ва барқарорлик ўрнатиш учун ўз сайъ-ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Сурия ишлари бўйича БМТ бош котибининг махсус намояндаси Гир Педерсен ва сиёсий махсус ишлар бўйича Эрон ташқи ишлар вазирининг етакчи ёрдамчиси Али Асғар Хожий сешанба куни Теҳронда Суриядаги охирги ўзгаришлари ва ушбу мамлакатнинг сиёсий қонун қўмитаси йиғилишларини ўтказишни давом эттириш ҳақида музокара қилишди.

Маслаҳатлашувларни давом эттириш учун Москвадан Теҳронга келган Педерсен Сурия бўҳронининг сиёсий жараёнини ҳимоя этишда Эроннинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатидан миннатдорчилик билдириш сиёсий қонун қўмитаси йиғилишларини ўтказиш вақти ва ишчи дастури ҳақида Суриянинг сиёсий қонун қўмитаси аъзолари билан амалга оширилган охирги мувофиқлаштиришларни Эрон учун шарҳ-изоҳ берди. Шнингдек икки томон Идлибдаги охирги вазъят ҳақида фикр алмашиб, мавжуд келишувларни амалга ошириш билан Идлибга тинчлик барқарор бўлишига умидворлик билдиришди. Бу маслаҳатлашувлар шундай бир шароитда амалга оширилмоқдаким, Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео минтақага қилган сафари чоғида бўҳрон яратиш ва тафриқа солиш пайида эди. Ўтмишга назар ташлаш шуни кўрсатадики, Сурия террористик гуруҳлар фаолиятининг асосий марказига айланишига Америка сабаб бўлди. Хатарли бу вазъият билан қарши курашишда "Остона " музокараси жараёни доирасида Эрон, Россия ва Туркиянинг сиёсий амалиёт ташаббуси ва ҳамжиҳатлиги Сурия тақсимлаш учун Америка сиёсатини мағлубиятга учратди. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Вафиқ Иброҳим бу мвзўнинг аҳамити ҳақида шундай фикр билдирди: "Америкаликлар Сурия давлатини ўзгартириш учун террористик ва ўарбий бевосита тўқнашувларни 10 йилда ортиқ вақт давомида олиб борганларидан кейин уларнинг режалари фалаж бўлиб қолганига тушуниб етдилар".

Сиёсий махсус ишлар бўйича Эрон ташқи ишлар вазири етакчи ёрдамчиси Али Асғар Хожий

Остона музокара жараёнининг қўлга киритган муҳим ютуқларидан бири бу Сурия бўҳронини маўаллийлаштиришдан иборат эди. Бу ютуқнинг аҳамиятини икки жиҳатда деб билиш мумкин: Биринчи жиҳат бу муштарак хавфсизлик ва сиёсий сайъ-ўаракатлар асосида минтақани муҳофазат этишдан иборат эди. 

Бу сиёсий ютуқнинг иккинчи жиҳати Сурия ер яклихтликларини муҳофазат этишни таъкидлаш ва унга аўамият қаратиш эди.

Бу масалалар Сурия масаласини ҳал этишда ўзига аҳамиятни касб этади. Энди Суриядаги ўзгаришлар уруш босқичидан бўҳронни сиёсий йўл билан ҳал этиш босқичига кирган ва асосий қонун доирасида барқарорликни ижод этиш сабабига айланиши мумкин. Бу масалада бошқа муҳим масала бу Сурия оворалари ва мушкулотларига аҳамият қаратишдан иборатким, бу оғир шароитда ундан ғафлатда қолмаслик керак.

Эрон ташқи ишлар вазирининг етакчи ёрдамчиси ана шу масалани таъкидлаш зимнида, айрим мамлакатлар, айниқса Ғарб мамлакатларининг Димишқда суриялик бошпана изловчи ва оворалари масаласи бўйича халқаро конфренцияда қатнашмасликларини қаттиқ танқид қилди ва инсонпарварлик иддаосини қилувчи Ғарб мамлакатлари суриялик бошпана изловчилар ва оворалар бўйича халқаро конфренция ўтказилишига монеа яратишга сайъ-ҳаракат қилишди,-деб айтди. 

Шак-шубўа йўққи, Сурияга тинчлик ва барқарорлик қайта тикланиши барча минтақа учун муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабдан бундай маслаҳатлашувларни ўтказиш минтақа минтақавий мувофиқлаштириш ва сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш билан Сурия ва минтақада устувор тинчликни ижод этиш учун керакли шароит яратишга кўмак беради. 

Ёрлиқ