ноябр 22, 2020 20:58 Asia/Tashkent
  • Чегараларни муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш

8 йиллик Муқаддас мудофаа тажрибасига таянган Эрон Ислом Жумҳурияти таҳдидларга мутаносиб равишда ӯзининг мудофаа қудратини илмий асосда юксалтира борди. Бу нарса Эрон Ислом Жумҳуриятининг қуролли кучлари душманнинг таҳдидларига қаршилик кӯрсатиш учун доимо тайёр эканлигидан далолатдир.

Эндиликда Эрон дунёнинг тӯртинчи ракета қудрати сифатида тан олинган. Учувчисиз учоқлар ишлаб чиқариш технологияларига эга бӯлган дунёнинг 5 мамлакати сафидан жой олган Эрон, радарга чап берувчи учувчисиз учоқлар ишлаб чиқарадиган дунёнинг иккинчи қудратидир.

41 йиллик тажрибадан маълумки,  Ғарб Эронга янги билим ва технологияларни киритмаслик учун қӯлидан келганча қаршилик қилди. Шунингдек, у золимларча санксиялар жорий қилиш йӯли билан Эроннинг қудратга эришиш йӯлига имкони борича тӯсиқлар яратди. Америка санксиялари асосан ана шу мақсадга қаратилгандир. Аммо бӯ тӯсиқлар ва босимларни чилпарчин қилиб ташлайдиган, Исломий Жумҳуриятнинг мустабид қудратлар тӯсиқларини синдириб ташлаб, ривожланиш йӯлида залворли қадамлар ташлашига сабаб бӯладиган мустаҳкам ирода мавжуд.

Image Caption

Тажрибадан маълумки, мудофаа қудрати масаласида ҳар қандай ожизлик ва орқада қолиш душман таҳдидларининг кучайишига сабаб бӯлади.

Муқаддас мудофаа барча қийинчилик ва бахтсизликларига қарамай, Эрон учун улкан сабоқлар берди. Ана шундай сабоқлардан бири ӯзининг кучига ишониш ҳисси эди. Эронга нисбатан  ӯша уруш йиллари ҳам мустабид қудратлар чеклов ва санксиялар эълон қилишган. Шу сабабли ӯша оғир кунлардаёқ қурол-яроқ соҳасида ӯзини-ӯзи таъминлашга эришиш ҳаётий заруратга айланган эди. Бугун мудофаа соҳасида эришилган барча ютуқлар ана шу  заруратнинг натижасидир.

Эрон Ислом Жумҳурияти энг замонавий ракеталар ишлаб чиқариш бӯйича бугун дунёнинг қудратларидан бирига айланган. Жорий йилнинг илк кунларида Америка улкан жиноят содир қилиб, Ироқ давлатининг таклифи билан бу мамлакатга сафар қилган генерал Қосим Сулаймоний ва унинг ҳамроҳларини террор қилди. Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси 8 январ куни Американинг Ироқдаги энг катта ҳарбий базасига 13 та ракета ҳужуми уюштириб, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмаслигини, бордию, бирор мамлакат Эроннинг манфаатларига тажовуз қилса, пушаймон бӯладиган жавоб олиши аниқ эканлигини  исботлади.

Ӯтган 41 йиллик тажриба мудофаага тайёр туриш зарурат эканлигини кӯрсатди, зеро, душманлар ҳар лаҳзада Эронга зарба бериш учун пайт пойлаб тургани айни ҳақиқат.

Кейинги йилларда минтақадаги араб давлатларига қурол-яроқ сотишни авж олдирган Америка Эроннинг мудофаа  қудратини заифлаштириш учун қатор санксиялар ва босимни жорий этмоқда. Ундаги қурол-яроқ ва жанг лавозимлари ишлаб чиқарадиган ширкатларнинг товар айланмаси астрономик рақамлардадир. Ҳар йили ҳарбий-хавфсизлик соҳасидаги янги жанг лавозимотлари устида тадқиқот олиб бориш ва уларни лойиҳалаш учун миллиардлаб доллар сарфланади.

Эрон ҳатто санксиялардан аввалги йилларда ҳам қурол-яроқ сотиб олиш учун энг кам пул ажратарди, зеро, мамлакат ӯзининг мудофаа қудрати эҳтиёжларини ички имкониятлар эвазига қоплашга ҳаракат қилиб келган.

Эрон Мудофаа вазири генерал Хотамий Эроннинг душманларига қарата дейди: билиб қӯйинг, Исломий Эроннинг буюк миллатига қарши қанчалик санксиялар, босимлар, психологик уруш қамрови кенгайса, бизнинг барча соҳаларда мудофаа қудратимизни янада оширишга қаратилган иродамиз шунчалик мустаҳкамланаверади.

Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзининг хавфсизлиги масаласида ҳеч кимни аяб ӯтирмайди. Шу сабабли ҳар қандай душман Эронга ҳамла қилишдан олдин  ҳисоб-китоб тарозисининг палласига Эроннинг ракета қудратини қӯйиб кӯришга мажбур.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ӯз чиқишларида бир неча маротаба “Исломий тизимнинг тӯхтатувчилик қудрати” иборасини шарҳлаб, таъкидлаганлар: бунинг маъноси халқаро зӯравон қудратларнинг Эрон тупроғига тажовуз қилиш ҳақидаги тасаввурларининг олдини олишдир. Ул ҳазрат буюрмишлар: душманлар билиб қӯйишсинким, Эронга тажовуз қилишни хаёлга келтирган чоғи қатъий аксиламалга дуч келишади. Зеро, улар жангнинг бошловчиси бӯлишлари мумкин, аммо  тугатиш ихтиёри уларда бӯлмайди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг сиёсати кескинликлар ва ҳарбий тӯқнашувлардан масофа сақлашдан иборат. Аммо Эрон душманлар ва тажовузкорларга билдириб қӯйганким, зарур бӯлганда ӯз хавфсизлигини мудофаа қилиб қолмай, балки минтақанинг тинчлик-осойишталигини издан чиқармоқчи бӯлган ҳар қандай унсурга қарши курашиш  қудратига эга. Эроннинг ҳарбий доктринаси доимий жанговар тайёрлик ва илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳарбий қудратини юксалтиришни кӯзда тутади. Мудофаа эҳтиёжларини таъминлашда маҳаллий мутахассисларга таяниш Американинг санксияларига муносиб жавобдир.

Маҳаллий имкониятлар ва қобилиятларга суянган Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзининг мудофаа эҳтиёжларини таъминлаб келди. У кейинги йилларда ҳарбий қуроллар  ишлаб чиқариш соҳасида улкан муваффақиятларни қӯлга киритиб, ҳатто халқаро қонунлар доирасида одатдаги ҳарбий тажҳизотларни экспорт қилувчи мамлакатга айланди. Бу Исломий Жумҳуриятнинг мудофаа қудратини юксалтиришга қаратилган барча сай-ҳаракатларини ӯз ичига олган доктрина бӯлиб, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йилида ҳам бу сиёсатга жиддий таважжуҳ қаратилади. Бу иқтидор мамлакат хавфсизлигини сақлаш ва таҳдидларга қарши туришда муҳим рол ӯйнаган мудофаа саноатининг ривожланиши   натижасидир. Бу иқтидор минтақа учун таҳдид эмас, балки бегоналар иддаосининг акси ӯлароқ,  Эрон сиёсати минтақада муштарак хавфсизликни сақлаш учун жанг ва кескинликлардан парҳез қилиш, хавфсизлик масаласида ҳамкорликка даъват ҳамда минтақа ҳудудидаги хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилишга қаратилган.

Эрон нуқтаи назаридан минтақада хавфсизликни бегоналар таъминлай олмайди. Бу назария асосида Эрон Ислом Жумҳуриятининг мудофаа сиёсати аниқ сиёсат. Эрон минтақада кескинлик ва ҳарбий тӯқнашув келтириб чиқаришнинг тарафдори эмас. У таъқиқланган қуроллар ишлаб чиқариш ва минтақада хавфсизликни келтириб чиқариш учун қурол захираларини вужудга келтиришга ҳаракат қилмаган. Аммо зарурат туғилган ҳар қандай замон ва маконда ӯзининг мудофаа ва душманни тӯхтатиб қолиш қудратидан фойдаланган ҳолда тинчлик-осойишталикни издан чиқарувчи унсурларга қарши курашади. Зеро,у минтақа ва дунёнинг барча мамлакатларида тинчлик ва осойишталикнинг ҳукмрон бӯлиши тарафдоридир.

 

 

 

Ёрлиқ