ноябр 24, 2020 16:27 Asia/Tashkent
  • Яман армиясининг Арамко нефт обьектларига қилган ракета ҳужуми
    Яман армиясининг Арамко нефт обьектларига қилган ракета ҳужуми

Яман халқ қўмиталари ва армиясининг ракета кучлари душанба куни эрталаб Жиддада жойлашган Арамко ширкатининг нефт обьектларига ҳужум қилишди.

Яман халқ қўмиталари ва армияси ракета кучларининг Арамко нефт обьектларига ҳужум қилиши биринчи марта эмас. 2019 йил сентябр ойида Харис ва Бақиқда жойлашган Арамко таъсисотларига ҳужум қилинди ва Саъудия Арабистонига катта иқтисодий зарар етказилди. 

Ўтган куни Жиддадаги Арамко нефт тарқатиш станциясига амалга оширилган ҳужум бир нечта муҳим аҳамиятга эгадир: 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео Арабистонга сафар қилди

Биринчидан, бу ҳужум Саъудия Арабистонига Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампеонинг сафарига тўғри келди. Агарчи Бинямин Нетаняҳу Арабистон сафари ҳақида сукут сақлаган бўлсада, аммо оммавий ахборот воситаларининг аксарияти Исроил режими бош вазирининг Арабистонга қилган сафарини тасдиқлашди. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Жиддадаги Арамко обьектларига ракета билан ҳужум Саъудия Арабистонига Бинямин Нетаняҳунинг сафарига тўғри келди. Бинобарин бу ҳужум ғарбий Осиё минтақасида Исроил режими ва Арабистонга огоҳлантириш бериш эди. 

Бирнямин Нетаняҳу махфий тарзда Арабистонга қилган сафари 

Иккинчидан, Бу ҳужумда қайси ракета моделидан фойдаланиш эди. Яман армияси матбуот котиби Яҳьё Сареъ бу ҳужумда "Қуддус-2" русумли ракетадан фойдаланди,-деб айтди. 

Яьҳё Сареъ "Қуддус-2"  русумли ракеталар Яман ракета кучлари томонидан ишлаб чиқарилган қанотли ракеталарнинг янги авлодидир ва эълон қилинмаган Саъудия Арабистони ҳудудидаги муваффаққиятли амалиётлардан сўнг,  амалга оширилди. Бинобарин Жиддадаги Арамко таъсисотларига амалга оширилган ҳужумда яманликларнинг янги ракетаси намойиш этилди. 

Қуддус-2 русумли ракета 

Учинчидан, Яман ва Жидда ўртасидаги масофа 650 километрни ташкил этади. Арабистон ҳаво ҳудуди Американинг Патриот ривожланган ракеталарга қарши система билан муҳофазат этилади. Бошқача қилиб айтганда, "Қуддус-2" ракетаси ривожланган технология билан жиҳозланган ва уни аниқлаш ва йўқ қилиш имкониятини заифлантиради. Бу нуқтаи назардан Жиддадаги Арамко нефт обьектларига ракета ҳужуми ҳам Яманнинг халқ қўмиталари ва армияси учун муҳим ютуқ  эканига қўшимча, Саъудия Арабистони учун бир огоҳлантириш эди. Чунки яманликлар томонидан бундан ҳам кенгроқ ҳужумни амалга ошириш имкони борлигини намойиш этади.  

Арамко ёқилғи тарқатиш бўлими Яманнинг ракета ҳужуми туфайли ёпилди

Тўртинчидан, ўтган куни Арамко нефт обьектларига қилинган ракета ҳужумлари Яманга қарши саъдиялик коалиция ҳужуми давом этаётганига аксиламал кўрсатиш ҳамда унинг давом этаётган ноинсоний сайъ-ҳаракатлари, шу жумладан Яман миллий нажот давлати портларида ёқилғи ортирган кемалар ва нефт танкерларининг тўхтатишига монеа яратишига қарши амалга оширилди. 

Ансоруллоҳ ҳаракати 2020 йил 11 сентябрда Арабистонга портлар ва аэропортлар фаолиятини тўхтатиш давомида жавобан келаси кунларда кенг кўламли ҳужум билан таҳдид солган эди. Жиддадаги Арамко нефт обьектларига ракета билан ҳужум қилиш ва Мас базасини озод этиш бу огоҳлантиришларни амалда татбиқ этиш учун ижро этилди. 

Бешинчидан, Жиддадаги Арамко нефт обьектларига ҳужум қилиш ва ва Маас базасини озод этиш яна бир марта шуни исботладиким, Яман халқ қўмиталари ва армиясининг мудофаа этиш қудрати шиддат билан мустаҳкамланмоқда ва бу  масала эса уруш майдонидаги қудратт мувозанатини янада ўзгартиради.  

Ёрлиқ