ноябр 25, 2020 16:23 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш Эрон минтақавий ва халқаро дипломатиясининг асосий мақсадидир

40 йилдан ортиқ вақт давомида Афғонистон халқи аслида чет элдан бошқараётган қон тукилишидан азият чекмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Афғонистонда ривожланиш, барқарорлик ва тинчлик барқарорлиги стратегиясини белгилаш мақсадида 32 халқаро ташкилот ва 66 та мамлакатларнинг етакчи вакиллари иштирокида Женевада ўтказилган "Афғонистон-2020" халқаро конфренциясида ушбу аччиқ ҳақиқатни баён этди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Муҳаммаджавод Зариф ўз суханронлигида "Бонн" конфренциясидан 20 йил ўтганидан сўнг Афғонистондаги уруш ҳақида сўҳбат қилишни бир фожеа деб билди ва тинчликни ижод этиш учун ҳарбий ёндошувнинг мағлуб бўлишига ишора этиб, Эрон ҳар доим афғонларнинг ўз раҳбарлари ва ўз истак-хоҳишлари остида ўтказилган афғонлараро музокарани қўллаб-қувватлаб келган. БМТ афғонлараро музокараларни осонлаштиришда муҳим рол уйнаши керак ва Эрон ҳамкорлик қилишга тайёрдир,-деб таъкидлади. 

Энди афғонистон йиллар давомида уруш ва вайроначиликдан терроризм, экстремизм ва иқтисодий инқироздан азият чакмоқда. Бу вазъиятни турли омилларнинг натижаси деб билиш мумкин. Аммо унинг энг муҳими бу ушбу мамлакатнинг ички ишларига бегона мамлакатларнинг аралашувидир. Охирги пайтда содир этилган террористик ҳужумлар, шу жумладан Кобул университетида раҳмсизликларча амалга оширилган қотиллик ва Кобулнинг турли минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилиш ушбу аччиқ ҳақиқатнинг натижасидир. 

Афғонистонда қандай хавфсизлик ва тинчликни барқарор этиш мумкин деган савол туғилади. 

"Афғонистон-2020" халқаро конфренциясида Эрон ташқи ишлар вазирининг сўзлаган нутқи ушбу саволга аниқ ва очиқ жавоб эди. 

Эрон ташқи ишлар вазири хорижий кучларни Афғонистондан масъулиятлик равишда олиб чиқиш ва уларнинг вазифаларини афғон хавфсизлик кучларига бемалол ва самарали топшириш билан бирга барқарор тинчлик сари қадам ташлаш деб атади.

Эрон ташқи ишлар вазирининг Афғонистон бўйича халқаро конфренциясидаги нутқида таъкидланган масалалар интеграцияси, коллектив ўзаро ҳамкорлик ва ушбу мамлакатда барқарор тинчликка эришиш учун минтақавий имкониятлардан фойдаланишга асосланди. Бу доирада Эрон дипломатиясининг энг асосий вазифаси тинчликни ўрнатиш учун музокара қилиш ёндошуви билан уруш ва душманликни тўхтатиш учун сайъ-ҳаракат қилишдан иборатдир.   Афғонистон халқи яшаш шароити ва иқтисодига кўмак бериш ва урушдан келиб чиққан вайронагарчиликларни қайта қуриш Эрон нуқтаи назаридан сиёсий сайъ-ҳаракатлар қаторида амалга ошириладиган бошқа муҳим мавзўлардан эди.  

Эрон афғон хилқи ҳидоят этувчи тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлайди 

Эрон ташқи ишлар вазирининг Афғонистон ишлари бўйича махсус намояндаси Муҳаммад Иброҳим Тоҳириёнфард Теҳронда Афғонистон ишлари бўйича БМТ бош котибининг махсус вакили Дебора Леонс билан охирги учрашувида Эрон Ислом Жумҳурияти Афғонистондаги тинчлик ва хавфсизликни ўзининг тинчлиги ва хавфсизлиги деб билишини таъкидлаш зимнида, Эрон афғонлараро музокара орқали Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлайди,-деб айтди. 

Афғонистон масаласи бўйича эксперт Хайруллоҳ Шафеийнинг фикрига кўра, Эрон ва Афғонистон қўшни мамлакат бўлгани сабабли бир системанинг қисми сифатида талқин этилади ва ўзаро бир-бирига тасир етказади. 

Иқтисод нуқтаи назаридан Эрон ташқи ишлар вазири таъкидлаганидек, Эрон Американинг бузғинчиликлари ва санкцияларига қарамай Афғонистон инфратизилмалари бўйича лойиҳаларга кўмак беришда пешқадамлик қилиб келмоқда. 

Яқин кунларда Хоф ва Ҳирот темир йўлининг очилади 

Яқин кунларда Хоф ва Ҳирот темир йўлининг очилиши ва Эрон ва Афғонистон темир йўлларининг уланиши шунингдек, Эроннинг жануб-шарқидаги Чобаҳор порти орқали ташқи дунёга савдо алоқаларини осонлаштириши Эроннинг бу борадаги ҳаракатларининг бир қисмидир. Эрон шунингдек энергетика соҳасида ушбу мамлакатга кўмак бериш учун тасирчан сайъ-ҳаракатни амалга оширишга қодирдир. 

Бу конструктив сайъ-ҳаракатлар ва муносабатларни эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки, хавфсизлик ва тинчликни қўллаб-қувватлаш қўшни мамлакатлар, айниқса Афғонистон билан муносабат қилишда Эрон халқаро ва минтақавий дипломатиясининг асосий вазифаси ҳисобланади ва Эрон бу мақсадни амалда татбиқ этиш учун Афғонистон давлати ва халқи ёнидадир.   

Ёрлиқ