ноябр 28, 2020 14:54 Asia/Tashkent
  • Эронлик донишманд Мўҳсин Фахризода
    Эронлик донишманд Мўҳсин Фахризода

Сионистик режимининг террористик ва жиноятли сайъ-ҳаракатлари давомида жума (28 ноябр) куни эронлик машҳур донишманд Мўҳсин Фахризода Теҳрон вилоятининг Обсард шаҳрида террористик бир ҳужум натижасида шаҳодатга етди. Бу сайъ-ҳаракат турли аксиламаллар, шу жумладан БМТ-нинг муносибат билдиришига сабаб бўлди.

БМТ махсус ҳисоботчиси Агнес Калламард жума куни кечқурун Теҳрон вақти билан ўзининг Твиттер саҳифасида паём ёзиб шаҳид Мўҳсин Фахризоданинг террор қилинишига аксиламал кўрсатди.

БМТ махсус ҳисоботчиси Агнес Калламард

Калламард Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Ҳарбий тўқнашувлар ташқарисида мақсадли қотиллик ва инсоннинг яшаш ҳуқуқини қасддан маҳрум этиш бу инсон ҳуқуқлари халқаро қонунчилигини бузиш ва тинчлик даврида экстремал куч ишлатишни тақиқловчи БМТ низомини бузишдир."

БМТ расмийси камида 2018 йилдан бери шаҳид Фахризодани террор қилиш пайида бўлган сионистик режимнинг  ноқонуний ва ноинсоний сайъ-ҳаракатига ишора этади.

БМТ-нинг махсус ҳисоботчиси Агнес Каламарднинг Исроил режими ушбу жиноий ҳаракатининг ноқонунийлиги тўғрисида аниқ ва қатъий позитсия олиши сионистик режим халқаро ҳуқуқнинг асосий бузғинчиларидан бири эканлиги ва ўзининг тажовуз сиёсатига мувофиқ ушбу қонун ва меъёрларга ҳеч қандай эътибор бермаслиги шубҳасиздир.

2018 йил апрел ойида сионистик режим Бош вазири Бенямин Натаняҳу шаҳид Фахризода исмини тилга олган эди ва бу олим Эрон ядровий донишмандларидан бири эканига иддао қилган эди.

Сионистик режим Бош вазири Бенямин Натаняҳу

Бенямин Натанияҳу айтди: "Мўҳсин Фахризода исмини ёдингизга тутинг! " Эроннинг илмий тадқиқот ютуқларига халақит бериш учун сионистик режимнинг терроризмга мурожаат қилганлиги таърихини ҳисобга олсак, бу сўзлар ушбу режимнинг бошқа бир таниқли эронлик олимга нисбатан ёмон ниятларини намоён этадиган сўзлар эди. Шаҳид Фахризоданинг сўнгги хизматларидан бири унинг биринчи маҳаллий Китни (корона диагностикаси мажмўасини) ишлаб чиқаришга муҳим рол уйнаши эди.

Муҳим масала шундаки БМТ ва ушбу ташкилотнинг хавфсизлик кенгаши халқаро хавсизлик ва тинчлик муҳофазатчиси сифатида ушбу заминда қандай вазифани ўз зиммасига олган?

Эрон ядро донишманди Мўҳсин Фахризода

Сионистик режим охирги йиллар давомида давлат терроризми йўлида Эрон ядровий донишмандларни террор қилишга сайъ-ҳаракат қилиб улардан беш нафарини шаҳодатга етказган бўлсада, аммо халқаро ташкилотлар томонидан  бу жиноятли жараён давом этишининг олдини олиш учун ҳеч қандай таъсирчан сайъ-ҳаракат қилинмади.

Ана шу заиф позитсия олиш сабаб бўлдиким Трамп давлати 2020 январ ойида Ироқнинг Бағдод шаҳрида Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг  Қудс кучлари қомондони шаҳид генерал Сулаймонини террористик бир амалиётда шаҳодатга етказди. 

Бу масалада ҳам БМТ оғзаки позитсия олиш билан қаноатланди ва ҳеч қандай сайъ-ҳаракат олиб бормади.

Эндиликда ҳам БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Исроил режимининг ёвузли ва жинояткорона амалини маҳкум этиш ва унга нисбатан қатъийлик билан позитсия олиш ўрнига томонларни шунчаки ўзларини тийишга ва зиддиятларни кучайтирмасликка чақирди холос. Шундай савол туғиладиким, Эрон Исроил режими олимларига нисбатан суйқасд қилганми ёки халқаро ташкилотларнинг сукут сақлаши ва лоқайдлиги сояси остида Эрон олимларига қарши террористик ва жиноий ҳаракатларни давом эттираётган сионистик режимми?

 Афсўски БМТ ва Ғарбда терроризм масаласига нисбатан ёндошув ҳалигача икки ёқламали муносабат бўлиб қолмоқда.

Калифорния унверситетининг ўқитувчиси Асъад Абухалил  эронлик олим Мўҳсин Фахризодани террор қилинишига нисбатан аксиламал кўрсатиб ўз Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Агар Эрон ёки Америка билан ҳамжиҳат бўлмаган бошқа давлат Исроил режимининг ядрошунос олимларини террор қилганида Ғарб ҳукуматлари, оммавий ахборот воситалари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи ташкилотлари, ҳамда уларнинг тафаккур марказларининг қандай асабийлашиши ва ғазабланишини тасаввур эта оласизми?" 

Эроннинг БМТ-даги доимий намояндаси Мажид Тахтравончи ушбк ташкилотнинг Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгашига мактуб йўллаб, улардан шаҳид Мўҳсин Фахризодани террор қилишни маҳкум этишни сўради ва ушбу террористик амалиётда Исроил режими масъулиятининг жиддий нишоналари бор деб айтди. У Эронга нисбатан бундай ёвуз сайъ-ҳаракатни амалга оширишда сионистик режим ва Америкага огоҳлантириш бериш зимнида ўз хавфсизлигини таъминлаш, ҳамда ўз халқини мудофаа этишда керакли барча сайъ-ҳаракатни амалга ошириш учун Эроннинг ҳаққи борлигини таъкидлади.

Энди Эрон Ислом Жумҳурияти Американиг яшил чироғи билан сионистик режимнинг содир этган янги жиноятига БМТ ва Хавфсизлик кенгашининг қатъий ва зудлик билан аксиламал кўрсатишга чақирмоқда. Бо борада заиф позитсия олиш ёки бефарқлик билан муносабат қилиш масаласи сионистик режим ҳамда Американинг тобора ўзбошимчалиги ва ҳаддан ошишига сабаб бўлади.

Ёрлиқ