декабр 03, 2020 00:19 Asia/Tashkent
  • Маранжоб чӯли

Ӯзига хос географик мавқеъга эга бӯлган Эронзамин денгиз соҳиллари, ӯрмонлар, тоғлар, ям-яшил адирлар билан бир қаторда чӯл минтақаларига ҳам эга. Ана шундай чӯллардан бири Маранжоб чӯлидир. Маранжобда кезишни эронлик чӯлсеварлар жуда хуш кӯришади. Шу сабабли улар бу гӯзал чӯлни Эрон чӯлларининг қалби, деб аташади. Зеро, бу улкан чӯл Эрон чӯл минтақасининг деярли қоқ ӯртасида жойлашган.

 Бугунги кунда сайёҳлар ҳордиқ чиқариш учун фақатгина муътадил иқлимли серсув ва ӯрмон минтақалари билан чекланишмайди. Янги технологияларнинг ривожланиши, одамлар дунёқарашининг кенгайиши ва кунжковлик ҳиссининг ортиши сабабли эндиликда саёҳат учун чӯл минтақасини танлайдиганлар ҳам кӯпайган. Қумларнинг оқими, ӯзига хос ӯсимлик ва ҳайвонот олами, янги маълумотлар олиш ҳисси, шунингдек чӯлда кезиш машаққатларини тажриба қилиб кӯриш иштиёқи қум саҳроларни одамлар учун жозибали қилган.

Ӯзига хос географик мавқеъга эга бӯлган Эронзамин денгиз соҳиллари, ӯрмонлар, тоғлар, ям-яшил адирлар билан бир қаторда чӯл минтақаларига ҳам эга. Ана шундай чӯллардан бири Маранжоб чӯлидир. Маранжобда кезишни эронлик чӯлсеварлар жуда хуш кӯришади. Шу сабабли улар бу гӯзал чӯлни Эрон чӯлларининг қалби, деб аташади. Зеро, бу улкан чӯл Эрон чӯл минтақасининг деярли қоқ ӯртасида жойлашган.

Маранжоб мамлакат пойтахти – Теҳрон шаҳрига яқин масофада жойлашган ва унда сайёҳлар учун анчайин шароитлар муҳайё қилинган. Бугунги дастуримизда ана шу ҳайратланарли чӯл ҳақида суҳбатлашамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.

Маранжоб чӯли Исфаҳон вилоятининг Орон ва Бедгул ноҳиялари шимолида, тарихий Кошон шаҳридан 53 километр узоқликда  жойлашган. Бу минтақа Сафавийлар даврида Ипак йӯли бӯйидаги минтақалардан эди. Тарихий ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича, “Маранжоб” номини шоҳ Аббос бу минтақа учун танлаган. Минтақага қӯйилган ном “Марди ранжи об”, яъни “Қийинчилик билан сувни таъминлаган мард” маъносини билдириб, бунда ичимлик сув келтиришнинг машаққатли эканлигига ишора қилади.

Маранжоб чӯли

Бу ажабтовур чӯлга қадам босган киши унинг гӯзаллигидан ҳайратда қолади. Чӯл деганда сиз қуриб-қовжираган, ӯт-ӯлан ӯсмайдиган сувсиз минтақани тасаввур қилишингиз табиий. Аммо маълумингиз бӯлсинким, Маранжоб чӯлида сувнинг мавжудлиги шарофатидан чӯл турли хил ӯт-ӯланлар билан қопланган ва унда хилма-хил жониворлар умргузаронлик қилишади.

Бӯри, чиябӯри, дашт тулкиси, қоплон, илон ва калтакесакнинг бир неча тури, чаён, шунингдек, бургут ва лочин  каби паррандалар ҳамда юлғун, тоғ каби гиёҳлар  фикримизнинг далилидир. Кейинги йилларда бу минтақада ҳатто юзпаланг (йӯлбарс) ҳам кузатилган.

Баланд қум теппалар, буттазорлар, тузли сув тӯпланган кӯллар, тунги дилрабо осмон Маранжобнинг ӯзига хос жозибали гӯзалликларидир.

Маранжобга элтадиган йӯлни ортда қолдириб, ҳайратланарли чӯлга етиб келганингиз замони кӯз олдингизда чӯлдаги марворид мисоли кӯрк таратиб турган Шоҳ Аббос карвонсаройи жилваланади. Бу макон бир пайтлари Ипак йӯли орқали узоқ мамлакатларга сафар қилган тожирларнинг дам оладиган маскани бӯлган.

Бу муъжаз карвонсарой бугунги кунда ҳам анъанавий меҳмонхона сифатида чӯл ишқивозларига хизмат қилади. Карвонсарой ёнида 15х45 мм катталикдаги атрофи тол ва юлғун дарахтлари билан ӯралган ҳовуз мавжуд. Ҳовузнинг суви чучук сув чашмасидан таъминланади. Тузли чӯлда чучук сув булоғининг мавжудлиги заминшунос мутахассисларни ҳайратлантириб келади.

Чӯл бағридаги Шоҳ Аббос гӯзал карвонсаройи

Шоҳ Аббос карвонсаройидан чӯлнинг ичкарисига 9 километр кириб борганингизда  647 километр квадрат майдонни эгаллаган шӯр сувли кӯлга дуч келасиз. Бу кӯлнинг суви йилнинг кӯп вақтлари қуриб, сатҳини туз қоплайди.

Учбурчак шаклидаги кӯлнинг чуқурлиги 5-54 метр атрофида бӯлиб, тупроқли қирғоқ уни иккига бӯлган. Орон ва Бедгул туз кӯллари Эронни ош тузи ва саноат тузи билан таъминлайдиган асосий манбалардир.

Маранжоб чӯли туз кӯлидаги Саргардон ороли

Маранжоб чӯлидаги жозибали маконлардан бири туз кӯлидаги Саргардон оролидир. Бу ажабтовур оролнинг теварак атрофини сув эмас, балки туз қатлами қоплаган. 

Бу ажойиб чӯлнинг ҳайратланарли масканларидан бири Чоҳи дасткан (Қӯлда қазилган) қудуқ ҳисобланади. Карвонсаройдан 5 километр шарқда жойлашган бу қудуқнинг суви чучук ва ичимлик сувдир.  Мутахассисларнинг фикрича ер тагидаги қум қатламлари шӯр сувни филтрлаб, унинг таркибидаги туз миқдорини ӯта кам миқдорга келтирган.

Ривоят қилинишича, шиаларнинг саккизинчи имоми Имом Ризо (а) Ироқдан Машҳадга келаётган чоғи бу қудуқни ӯз қӯллари билан қазган. Шу сабабли шиалар бу қудуқни муқаддас деб билишади. Бу қудуқ шунингдек, чӯл ҳайвонлари ва кӯплаб туяларни сероб айлайди.

Маранжоб чӯли

Чӯлга сафар қилиш йилнинг ҳар бир фаслида ӯз гӯзалликларига эга. Аммо Маранжоб чӯлига сафар қилмоқчи бӯлсангиз, куз ва қиш мавсуми жуда муносибдир. Бу вақтларда Маранжобда ҳаво ҳарорати  кундузи ӯртача 19, кечаси эса 5 даражани ташкил қилади. Баҳорнинг ибтидосида ҳам бу минтақанинг ҳавоси муътадил бӯлади. Аммо ёз фаслида ҳарорат 40 даражага етади. Шу сабабли ёз Маранжоб чӯлига сафар қилишнинг муносиб фурсати эмас. Аммо жазирама иссиқни хуш кӯрадиганлар учун ёзда сафар қилиш ҳам мароқли бӯлиши мумкин.

 

 

Ёрлиқ