декабр 03, 2020 11:53 Asia/Tashkent
  • Совуқда организмни энергия билан таъминлайдиган маҳсулотлар маълум қилинди

Бўшашиш, ўзини лоҳас ҳис қилиш ҳамда уйқуга тўймаслик қишга хос саналади. Киши ўзини тетик ва энергияга тўла бўлиши учун эса қуйидаги маҳсулотлар яхши самара беради.

Қаҳва

Қаҳва таркибида кофеин бўлгани сабаб ҳам тетиклаштириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлар орасида чемпион ҳисобланади. Тетиклашиш ва энергияга тўла бўлиш учун бир финжон қаҳва самарали ёрдам беради. Ёғсиз сут қўшиб тайёрланган сут организмни кальций, D витамин ҳамда энергия учун углевод билан таъминлайди.

Донли ёрмалар

Қомати бузилиши ва саломатлигида муаммо бўлишини истамаганлар учун ёрмадан тайёрланган нонушта энг яхши вариант. Дон маҳсулотлари глюкозани қонда узоқ вақт бўлишини таъминлангани сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин киши ўзини кун бўйи энергияга тўла ҳисобланади.

Тухум

Тухум сариғи овқатни энергияга айлантириш хусусиятига эга бўлган B витамин ҳамда етишмаслигини қоплаш ҳамда суякларни мустаҳкамловчи D витаминига бой саналади. Бундан ташқари, энергия қоплаш учун муҳим саналган оқсил моддасининг ҳам кони.

Ёнғоқ ва қуритилган мевалар

Ёнғоқ ва қуритилган мевалар фойдали ёғ ҳамда оқсилнинг умумлашмаси сифатида маълум. Ёнғоқ ва писталар таркибидаги ёғлар организмни энергия билан таъминлайди. Шу сабаб ҳам уларни истеъмол қилгандан кейин инсон кучга тўла бўлиши ва ўзини яхши ҳис қилиши мумкин.

Чой

Чой нафақат кишини тетиклаштиради, балки организмни сувсизланишида ҳам яхши самара беради. Бунинг учун уни кўки ёки қорасини ичишнинг кераги йўқ. Агар сиз мевали чойни яхши кўрадиган бўлсангиз яна яхши. Чунки бундай чой нафақат энергия беради, балки қишки совуқда организмга керакли витаминлар билан таъминлайди. Шунингдек, асал қўшилган ўтли чой ҳам самарали. Қаҳвадан кейин киши дарҳол тетиклашса, ўтли чой сал секинроқ таъсир қилади.

Апельсин шарбати

Чала ухлаган ёки уйқуга тўймаганлар учун цитрус мевалардан яхшиси йўқ. Апельсин шарбати C витаминининг кони апельсин, лайма ва лимон ифори эса мия фаоллигига таъсир қилади. Қолаверса, цитрус мевалар айниқса, куз ва қишда кузатиладиган шамоллаш касалликларининг олдини олади.

Олма

Олма мушак ҳужайраларини кўпроқ энергия ишлаб чиқаришига таъсир қиладиган кверситинга бой саналади. Шу сабаб ҳам уни истеъмол қилишни канда қилмаслик тавсия қилинади.

Шоколад

Бир бутун шоколад бир неча соат давомида энергияга тўла бўлишни таъминлайди. Кунни бир бўлак шоколад билан қарши олинса, организм керакли энергияга эга бўлади. Бироқ бунинг учун таркибида шоколад кам бўлган қора шоколад истеъмол қилиш керак.

Ёрлиқ