декабр 03, 2020 16:28 Asia/Tashkent
  • БМТ Эронга қарши Американинг ноинсоний санкцияларини танқид қилди

Америка максимал босим ўтказиш механизми доирасида 2018 йилда Баржом ядровий келишувидан чиқишидан сўнг Эронга қарши энг кучли санкцияларни жорий этишни назар олди ва Эронда коронавирус пандемияси кенг тарқалганига қарамай ноинсоний ушбу санкцияларни жорий этишни давом эттирди. Бу масала эса БМТ-нинг кенг танқид қилиши сабабига айланди.

БМТ ташкилотининг махсус ҳисоботчиси Алена Доуҳан инсон ҳуқуқларидан баҳраманд бўлишда бир ёқламали ва зўравонлик хатти-ҳаракатларнинг оқибати ҳақида коронавирус бўҳрони вақтида бир томонлама санкцияларни жорий этиш БМТ ташкилотига аъзо мамлакатларнинг 20 фоизини тасир остига қуйди ва уларни бошқа давлатларга қараганда зарар кўриш ҳолатига қуйган,-деб таъкидлади. 

БМТ ташкилотининг махсус ҳисоботчиси Алена Доуҳан

Алена Доуҳаннинг коронавирус пандемияси даврида Эронга қарши Американинг жорий этган ноинсоний санкциялари давом этиши масаласига махсус эътибор қаратди. Доуҳан коронавирус пандемияси даврида бир томонлама санкция жорий этиш натижасида инсон ҳуқуқларини поймол этиш ҳолатларига ишора этиб, Америка Эронга нафас олиш тажҳизотларини жўнатиш пайида бўлган ширкатларни санкциялар рўйхатига киритди. 

Эронга қарши Трамп давлатининг муносабатини БМТ ташкилоти етакчи расмийсининг қаттиқ танқид остига олиши Вашингтоннинг ноқонуний ва ноинсоний талаблари баробарида Теҳронни таслим этиш учун максимал даражада босим ўтказиш механизми доирасида тарих давомида Эронга қарши кенг кўламли санкцияларни жорий этмоқда. Бошқа мамлакатлар ҳатто Америка Конгрессидаги бир қатор намояндаларнинг талаб этишларига қарамай Трамп давлати Эрон иқтисодини заифлантириш ва Эронга қарши ёвуз мақсадларини амалда татбиқ этиш учун кенг кўламли иқтисодий уруш олиб бормоқда.

Американинг Эронга "тиббий терроризми"

Шу жумладан коронавирус билан қарши курашиш учун Эрон қудратига АҚШ санкцияларининг салбий тасир етказини халқаро ва эронлик расмийларнинг танқид остига олишларидан сўнг Америка Конгрессидаги 30 нафардан ортиқ намояндалар Теҳронга қарши санкцияларни юмшатишни талаб этишди. Бунга қарамай Трамп бу талабларга эътибор бермади. Муҳим масала шундаки, Трампнинг Эронга қарши механизми ҳеч қандай мувафаққият келтирмади ва шу сабабдан Трампнинг мухолифлари уни Эронга қарши керакли стратегияга эга эмаслик, бу мамлакат билан кескинликларни самарасиз кучайтириш ва Американи ўз иттифоқчиларидан ажратишда айблашди. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Симон Тисдаллнинг сўзларига кўра, Эрон ва Венесуэла каби мамлакатларга қарши санкциялар босими улар учун катта мушкулотларни келтириб чиқарсада, аммо Америка ўз мақсадига етмайди. Дарҳақиқат, коронавирус пандемияси даврида санкция жорий этиш ва уни бажариш ахлоқий, сиёсий , стратегик ва албатта тартибсизлик хатарини оширади.   

 Фаолияти учун икки ойдан камроқ вақт қолган Трамп ҳукумати нафақат турли санкцияларни жорий этиш билан Эронга қарши санкциялар босимини камайтирмади, балки Вашингтон навбатдаги санкцияларни ижро этиш билан хорижий мамлакатлар ва компанияларни Эронга қарши санкцияларга қўшилишга мажбурлаш учун сайъ-ҳаракат олиб бормоқда.  Трамп ҳукумати Эронда коронавируснинг кенг кўламда тарқилиши ва ўлим ҳолатларининг ошиши сабабли вужудга келган фавқулодда вазъиятга қарамай Эронга қарши турли санкциялар ва чекловларни жорий этишни давом эттирмоқда. Айни пайтда Американинг охирги санкциялари, шу жумладан Эрон учун инсонпарварлик ва асосий таварларни таминлайдиган Эроннинг молиявий муассасалари ва банкларига санкция жорий этиши инсонятга қарши содир этилган жиноятнинг намунасидир.

Американинг тинчлик фаолли руҳоний Дог Ҳустер

Американинг тинчлик фаолларидан бири бўлмиш руҳоний Дог Ҳустернинг айтишича,  Американинг санкциялари Эрон ҳукумати ва Қизил ярим ой учун коронавирус билан қарши курашни қийинлаштирган. 

Коронавирус пандемияси билан бир вақтнинг ўзида Эронга қарши Американинг золимона санкцияларни жорий этишни давом эттириши ва коронавирус билан қарши курашиш учун зарурий тажҳизот ва керакли нарсаларни тасинлаш соҳасида Вашингтон томонидан чекловлар қўллаши эндиликда  Эроннинг соғлиқни сақлаш тизимига Американинг максимал даражада босим ўтказиши сабабига айланмоқда. Ҳақиқатан ҳам ҳозирги шароитда Трамп ҳукумати амалда Эрон халқига қарши "иқтисодий терроризм " қаторида "тиббий терроризми"-ни жорий этмоқда ва бу жараённинг давом этиши инсониятга қарши жиноят содир этилиши сабабига айланган.  

 

Ёрлиқ