декабр 12, 2020 15:37 Asia/Tashkent
  • Эрдўғоннинг Эрон ва Озарбайжон Республикаси ҳақидаги изҳороти

Тарихни бузиш мавзўни уйламасдан изҳорот берадиган шахсларнинг сўзлари бефойда эканлигидан далолат беради.

Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон пайшанба куни Боку шаҳрида Қорабоғ урушида ғалабани нишонлаш маросимида "Арас дарёси" ҳақида шеър ўқидиким, бу шеърда Эроннинг Озарбайжон ҳудудига яшайдиган халққа ишора этилади. Турк тилида ижод этилган бу шеър пантуркистларнинг айирмачилик белгиларидандир. 

Эрдўғоннинг бу изҳоротига Эрон ташқи ишлар вазирлиги қатъий акмиламал кўрсатди.

Эрон ташқиишлар вазирлигининг матбуот котиби Саъид Хатибзода

Эрон ташқиишлар вазирлигининг матбуот котиби Саъид Хатибзода жума куни Туркиянинг Эрондаги элчиси ушбу вазирликка чақирилиганига ишора этиб, Эрон Ислом Жмҳурияти бу ҳақда Туркия давлатининг шарў-изоҳ беришини сўради,-деб таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матубот котиби Туркиянинг элчисига Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч кимга ўзининг ер яклихтликларига аралашишга ижозат бермайди ва унинг шонли тарихи ўзининг миллий хавфсизлиги масаласида заррача ҳам бўлса орқага чекинмайдиганидан далолат беришини изоҳ берилди,-дея таъкидлади. 

Эрдўғоннинг изҳоротида иккита муҳим масалани мушоҳада этиш мумкин:

Биринчи таассурот бу Эрдўғон билмасдан ёки эҳтиётсизлик билан гапирган деб тахмин қилинса, у ҳолда зарурий огоҳлантиришни олди. 

Иккинчи таассурот бу шундай натижа бериши мумкинким, бу изҳорот мақсадни кўзлаб изҳор этилганким, унда пантуркизм мойилликлари очиқ-ойдин мушоҳада этилади. Бундай ҳолда, ушбу қупол изҳоротни минтақа тарихининг ҳақиқатларини билмасдан келиб чиққан изҳорот деб талқин этиш мумкин эмас. 

Балки, аксинча, бундай изҳорот сиёсий шайтанат билан тарихни бузиш йўлидаги айтайлаб амалга оширилган ҳаракатдир.

Эрон ашқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ашқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Туркия президентининг дахолат этувчи изҳоротига жавобан ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Эрдўғонга Бокуда нотўғри ўқиган шеъри Араснинг шимолий ҳудудларини ўз ватани Эрондан мажбуран ажратиш ҳақида эканлиги айтилмаган эдилар! У Озарбайжон Республикаси суверенитетига қарши гапирганини тушунмадими?  Бизнинг азиз Озарбайжонимиз ҳақида ҳеч ким гапириши мумкин эмас!"

Эрдўғон изҳоротига Эрон ташқи ишлар вазирининг муносабат билдириши фақатгина сиёсий бир огоҳлантириш эмас, балки тарихий ҳақиқатдир. 

Бриничи нуқта шундай ҳақиқатга ишора этадиким, тарихни Усмонийлар императорлиги эскирган тафаккури асосида талқин этмаслик керак. Ҳолбуки, Кавказ минтақаси тарих давомида Эронга тааллуқли эди ва бу тарихий ҳақиқатни қандай кўра билмаслик мумкин. Агар сарзаминларни қайтаришга асосланган бўлса, мажбуран ажратилган ерларни ўз ватани, яъни Эронга қайтариб бериш қоидаси ва принципларига қараб амалга оширилиши зарур. 

Халқаро маслалар бўйича эксперт Сайид Ризо Садрул-Ҳусейний

Халқаро маслалар бўйича эксперт Сайид Ризо Садрул-Ҳусейний Эрдўғоннинг изҳороти неоусмонизм  тафаккури асосида баён этилганини эслатиб ўтиш зимнида, Туркия президенти минтақа тарихини яна бир марта ўрганиб чиқиши керак ва унинг маслаҳатчилари унга 1918 йилгача Озарбайжон минтақаси йўқ эди ва бу ном Эрондан ажралишидан сўнг қуйилган,- деб таъкидлади. 

Иккинчи нуқта шундан иборатким, эҳтимол айрим доиралар тарихни бундай бузиш илан Туркиянинг ҳозирги агрессияларига тарихий имконият тўғдиришга ҳаракат қилмоқдалар, аммо шуни зикр этиш лозим, ки тарихни бундайбузишлар Эрон учун сир-асрор эмас. Бунга қўшимча, Туркия президенти томонидан бундай изҳорот бериш Озарбайжон Республикасига лутф кўрсатиш эмас, балки Боку учун сиёсий ва тарихий муаммо ва кескинлик ижод этишдир.  Тарихни етарли даражада ўрганмасдан бундай изҳорот бериш аслида халқларни ҳақоратлаш ва Туркия ҳукуматининг сиёсий иллузияларидан  далолат беради.

Ёрлиқ