декабр 13, 2020 22:50 Asia/Tashkent
  •  Минтақавий бозорлар -- ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун улкан имконият

Эрон иқтисодиёти нефт ресурсларига таянишни камайтириш йўлида. Бу йӯналиш ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йилида янада юксак суръат билан давом эттирилмоқда

Ушбу стратегия нефтдан ташқари товарлар савдосида валюта улушини оширишга сезиларли таъсир кўрсатди. Статистика шуни кўрсатадики, 1998 йилда ташқи савдо умумий ҳажми 41,3 миллиард долларни, импорт эса 47 миллиард  долларни ташкил этди. Ушбу тенденция 1999 йилда, санкцияларнинг максимал босимига қарамай тўхтамади ва нефтдан ташқари савдода юқори кўрсаткичларга эришилди. Эрон Савдо ва Ривожланиш Ташкилоти раҳбари Ҳамид Зодбумнинг фикрича:  Бу йил, санкциялар ва савдо чекловлари кучайганига қарамай, қарийб 134 миллион тонна экспорт ва 35 миллион тонна импорт амалга оширилди. Импорт  қилинадиган товарларнинг 85% дан ортиғи, материаллар ва хом ашё, ишлаб чиқариш линиялари машиналари ва оралиқ маҳсулотлардир.

Ушбу кўрсаткичлар шундан далолат берадики, Эрон иқтисодиёти хом ашё сотишдан узоқлашмоқда ва мамлакатнинг валюта тушуми ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун нефтдан ташқари экспортга йўналтирилган.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Қурбон ҳайити муносабати билан қилган нутқларида АҚШ санкцияларининг мақсадларини баён қилдилар: АҚШ Эронга қарши санкциялар жорий қилишда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли мақсадларни кӯзлаган.

Уларнинг қисқа муддатли мақсади одамларни безовта қилишдир; Яъни Эрон халқи безовталаниб, чарчаб, саросимага тушиб, ҳукуматга қарши турсин.

Уларнинг ўрта муддатли мақсади ушбу санкциялар билан мамлакатнинг ривожланишига йўл қўймасликдир.

Уларнинг узоқ муддатли мақсади - мамлакатни банкрот қилиш ва мамлакат иқтисодиётини барбод қилиш. Албатта, агар мамлакат иқтисодиёти бутунлай қулаб тушса ва парчаланиб кетса, унинг  яшаб қолиши имконсиз бӯлади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари яна бир воқеъликни баён этдилар: гарчи санкциялар муаммоларни келтириб чиқарган бӯлсада, аммо барча муаммолар санкциялар билан боғлиқ эмас; Баъзилари бизнинг мамлакатни бошқаришдаги заиф томонларимиз билан боғлиқ бўлса, айримлари сўнгги пайтларда авж олган коронавирус  билан боғлиқ, уларнинг бир қисмигина  санкциялар билан боғлиқ.

Эроннинг қӯшни мамлакатларга маҳсулотларни экспорт қилиш қобилияти

1999 йилни "ишлаб чиқаришни жадаллаштириш"йили деб белгилаш тадбирини Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  АҚШ сўнгги икки йил ичида одамларнинг маиший ҳаёти ва иш билан таъминлаш каби  икки муҳим соҳани нишонга олган ва шу йӯналишда  мамлакатга йўналтирилган санкцияларни кучайтириш орқали жиддий зарар етказмоқчи бўлган бир пайтда амалга оширдилар.  Гарчи бу тазйиқлар Эронга қийинчиликлар ва камчиликларни келтириб чиқарган бўлса-да, аксинча, улар иқтисодиётни мутлақ қарамликдан қутқариш ва унинг иқтисодий таъсирларга нисбатан заифлигини камайтириш учун янги имконият яратди.Бошқача қилиб айтганда, Эрон бу билан иқтисодий урушда қаршилик кӯрсатиш учун муқовимат иқтисодиётига  ва ички имкониятларга таяниш томон ӯз йӯналишини ӯзгартирди.

Шу нуқтаи назардан ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки ишлаб чиқариш иқтисодиётнинг асоси ва ҳаракатлантирувчи кучи ва ривожланаётган  иқтисодиётнинг яна бир устуни бўлган экспорт мамлакат иқтисодиётининг ўсиши учун муҳимдир.

Маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтиришга йўл очишдан ташқари, экспорт маҳаллий фабрикаларининг ички хомашёдан фойдаланишини  оширишда жуда муҳим рол ўйнайди.

Бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш  экспортнинг ўсиши учун зарур шартдир. Шу сабабли, кўплаб мамлакатлар маҳаллий саноатни қўллаб-қувватлаш ва иш билан бандликни ошириш учун йўл очиб, ўзларининг импортга боғлиқлигини камайтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Сўнгги йилларда Ироқ ва Сурияда ўз саноатини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича сиёсат олиб борилмоқда, масалан маҳаллий товарларга ӯхшаш товарларни олиб киришни тақиқлаш ёки божларни оширишни эълон қилиш каби.

Шу нуқтаи назардан, Сурияда "импортни ишлаб чиқаришга айлантириш" деб номланган дастур амалга оширилмоқда, унинг давомида маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида баъзи импорт қилинадиган маҳсулотларнинг  божхона тарифлари ошиши мумкин.

Эроннинг Саноат ва маъдан ишлари вазирлиги нефтдан ташқари экспортни ривожлантириш сиёсатини амалга оширишда маҳаллий ишлаб чиқариш соҳасини мустаҳкамлашни ӯз фаолиятининг устувор йўналиши сифатида белгилаган.

Статистика шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда мамлакатнинг кичик шаҳарлари ва саноат ҳудудларида жойлашган кичик ва ўрта ишлаб чиқариш бирлашмаларида мавжуд қувватларнинг камида 30% фаол эмас. Ушбу тармоқларнинг юқори қувватлари ҳам ярим фаол равишда маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Ишлаб чиқариш линияларини узатиш ва экспорт қилиш - бу минтақа давлатлари эҳтиёжларига кўра маҳаллий саноатда  ишлаб чиқаришни жадаллаштириш муқаддимаси бӯлиши мумкин.

Эрон Саноат ва маъдан вазирлиги 1999 йил учун 42 миллиард долларлик экспорт ҳажмини прогноз қилди, бу савдо инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва экспортни енгиллаштириш орқали амалга оширилади. Статистикалар шуни кўрсатадики, мамлакатда 1998 йилда экспорт қилинган  42 млрд.долларнинг  60 фоизи ёки 24 миллиард доллардан ортиғи атиги 15 қўшни давлатга тўғри келди.

Эрон маҳсулотларини Қатарга экспорт қилиш 81 фоизга ошди

Албатта, Эрон - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Евроосиё, Хитой, Ҳиндистон ва Африка бозорлари ҳам бундан мустасно эмас ва иқтисодий дипломатия экспортни кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш ҳамда янги экспорт бозорларини аниқлашга фаол интилмоқда.

Ушбу ўзаро алоқалар Америка Эрон Ислом Жумҳуриятини  санкциялар қўллаш орқали изоляция қилмоқчи бўлган ҳозирги шароитда катта аҳамиятга эга. Эроннинг геосиёсий мавқеи ноёб ҳамда барқарор иқтисодий ўсиш ва ривожланишга эришиш учун жуда мос келади. Шу сабабли ишлаб чиқаришни жадаллаштириш стратегияси иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш,  ривожлантириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш учун янги имкониятлар яратади. Албатта, узоқ муддатли иқтисодий мақсадларга эришиш барча мавжуд имкониятлардан фойдаланишга боғлиқ.

 

 

 

Ёрлиқ