декабр 19, 2020 17:46 Asia/Tashkent
  •  Иқтисодиётнинг гуллаб-яшнашида  ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг ўрни

 Эрон иқтисодиётида нефтнинг ўрни доимо муҳим бўлган. Сўнгги асрдаги ушбу қарамлик миллий манфаатларга зарар етказди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг  нефт савдосига қарам бӯлган иқтисодиётдан тийилишга урғу бергани ашу аччиқ тарихий ва сиёсий ҳақиқат билан боғлиқ.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шу муносабат билан, самарали ва барқарор иқтисодиётнинг таркибий қисмларини таъкидлаб, ҳам ҳукумат амалдорлари, ҳам мамлакатнинг умумий инсоний ресурслари ишлаб чиқаришни максимал даражага кўтариш жараёнида қатнашсин учун 1399 йилни “Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йили” дея номладилар.

1999 йилда бу йўналишда амалга оширилган тадбирлар тезда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Масалан, Эронда коронавирус тарқалиши билан кўплаб ишлаб чиқарувчилар антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар, қўлқоплар ва ниқоблар ишлаб чиқаришни бошладилар. Буларнинг барчаси хом ашёси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар эди. Аммо  шифохоналар ва ташхислаш марказлари учун ускуналар  ҳам зарур эди. Бундай жиҳозларни ишлаб чиқариш технологияси Эронда мавжуд бўлмаганлиги сабабли уларни чет элдан  олиб кириш лозим эди. Ушбу ҳолатлардан бири инфрақизил термометрлар бўлиб, уни ишлаб чиқариш соҳасида Теҳрон университетининг маҳаллий билимга асосланган компанияси иш олиб борди ва Ғарбий Осиёда биринчи инфрақизил термометрларни ишлаб чиқариш ва йиғиш линиясини ишга туширди. Ҳозирда термометрларнинг камида 70 фоизи мамлакатимизда ишлаб чиқарилиб, Туркия, Қатар, Индонезия, Марокаш, Россия ва Венесуелага экспорт қилинмоқда.

Саноати ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, ушбу мамлакатлар иқтисодий ривожланишининг йўлларидан бири бу билим ва технологияга таяниб,   мамлакат  ичида ишлаб чиқаришни кўпайтиришга эътибор қаратиш орқали саноат инфратузилмасини мустаҳкамлашга эришишган.

Масалан, Германиянинг саноат иқтисодиёти модели шуни кўрсатадики, тасаввур қилинганидек, Германия тараққиётининг асосий юки йирик автомобил заводлари, кимё саноати ёки машинасозлик зиммасига тушмайди. Дарҳақиқат, Германияда иш билан бандликни ошириш, ишчи кучини тайёрлаш ва саноатни ривожлантиришда энг катта улуш мамлакат корхоналарининг 99 фоиздан кўпроғини ташкил этадиган ва бандликнинг 60 фоизини ташкил этадиган кичик ва ўрта корхоналар зиммасига юкланган.

Кичик бизнес мамлакатда янги технологияларни жорий этиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни чет элга экспорт қилиш учун яхши имкониятларни яратмоқда. Шу нуқтаи назардан Эронда бугунги вазият юқори сифатли ишлаб чиқариш жараёнида кичик ишлаб чиқарувчилар ва билимга асосланган компаниялар кўмаги билан ишлаб чиқаришни кучайтириш ва маҳаллий маҳсулотларни рақобатбардош қилиш имкониятидир.

Ҳар бир саноат маҳсулоти турли қисмлардан иборат бўлиб, уларнинг айримлари мамлакат ичида ишлаб чиқарилади, баъзилари эса импорт қилинади.

Ушбу ютуқлар фақат коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ бўлган тиббий шароитлар ва эҳтиёжлар билангина чекланмайди. Эрон тиббий асбоб-ускуналар саноатининг бошқа соҳаларида ҳам катта ютуқларга эришди.

Ҳозирги вақтда Эрон бир марталик тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўзини ўзи таъминлаш чегарасига етган ва ҳатто айрим маҳсулотларни турли мамлакатларга экспорт қиладиган кам сонли давлатлардан биридир. Тиббий асбоб-ускуналарнинг тижорат бозорларига назар ташлайдиган бўлсак, Эроннинг ушбу соҳадаги билимга асосланган ширкатларга сармоя ажратишининг мазмун-мундарижасини  англашимиз мумкин.

  Статистик маълумотларга кўра, тиббий асбоб-ускуналар бозорининг қиймати 2018 йилда аввалги тахминлар ва прогнозларни ортда қолдириб, 620 миллиард долларга, 2019 йилда эса 670 миллиард долларга етди. Коронавируснинг глобал тарқалиши бу йил тиббий асбоб-ускуналар бозорининг қиймати тахминан 750 миллиард долларга кўпайишига олиб келди, бу эса ушбу соҳадаги олимлар ва тадқиқотчилар учун порлоқ келажак яратиши ва бу соҳани сармоялар учун жозибадор қилиши турган гап.

2019 йилда Эроннинг ушбу бозордаги улуши ишлаб чиқариш қиймати бўйича қарийб 3 миллиард долларни ташкил этди, бу 2017 йилга нисбатан деярли 100 фоизга кӯпдир. 2017 йилда дунёдаги энг йирик тиббий асбоб-ускуналар бозорида Эрон бозорининг улуши салкам 1,7 миллиард доллар, 2018 йилда эса 2,4 миллиард долларни ташкил этди. Ушбу статистика шуни кўрсатадики, Эрон сўнгги йилларда нуфузли университетларда ҳамда илмий тадқиқот марказларида олиб борилган илмий саъй-ҳаракатлар натижасида жуда яхши ривожланган.

Ҳозирги вақтда тиббий асбоб-ускуналарга бўлган ички эҳтиёжнинг қарийб 45 фоизини Эрон компаниялари ишлаб чиқаради, бу эса ушбу соҳанинг иш билан бандликни ривожлантиришда ва шу билан бирга экспорт бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган товарларнинг рақобатбардошлигини кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда Эрон иқтисодиёти санкциялар, нефт савдоси ва халқаро молиявий операциялар билан боғлиқ муаммолар туфайли ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун энг юқори даражадаги мойилликка эга бўлди. Баъзи экспертларнинг фикрига кўра, бу ички  ишлаб чиқаришни ривожлантириш йўлида қадам ташлаш учун энг яхши тарихий фурсатдир. Эрон дунёдаги нефт захираларининг 10 фоизини ва газ захираларининг 17 фоизига эга бӯлган ҳолда имтиёзли географик мавқега эга. У иқтисодий ўсишга ва ривожланишга мойил.

Бу соҳада Эрон эркин савдо зоналарини ривожлантириш ҳамда махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш орқали турли имкониятларни яратди. Ушбу иқтисодий имкониятлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспортни юксалтириш, иш ўринларини яратиш ва капитални жалб қилиш мақсадида ташкил этилган. Ташқи иқтисодий муносабатлар тараққиёт стратегиясини амалга ошириш воситаси сифатида бу лойиҳалар дунёнинг кўплаб давлатлари таважжуҳини ӯзига жалб этган.Технологиялар алмашиш ҳам эркин зоналар яратадиган мамлакатларнинг муҳим мақсадларидан биридир. Ушбу соҳалар, шунингдек, саноат рақобатини ва пировардида жамиятнинг иқтисодий ўсишини ривожлантириш мақсадида хорижий инвестицияларни кўпайтириш учун яхши имконият яратиши мумкин.

Эрон минтақада баъзи истеъмол товарларининг импорт қилувчиси бўлса-да, аммо иқтисодий статистика ва кўрсаткичларга кӯра мамлакат табиий ресурслар соҳасида дунё ресурсларининг юздан бир қисмидан кўпроқ улушига эга. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг  таъкидлашича, иқтисодиёт исломий жамиятнинг мақсади эмас, лекин унингсиз  мақсадларга эришиб бўлмайдиган воситадир.

 

 

 

Ёрлиқ